PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Коррупция_иллат
#Семинар

-“Ҳалоллик вакцинаси” нима?

-Манфаатлар тўқнашуви

-Порахўрликка қарши курашишнинг асосий принциплари

-Коррупцияга қарши давлат сиёсатининг асосий йўналишлари нимадан иборат?


Бугунги танқидий профилактик семинар иштирокчилари ушбу саволларга батафсил жавоб олдилар.

🔰Батафсил ўқиш⤵️
https://telegra.ph/Korrupciya---zhamiyat-illati-02-16

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Туманимизда икки буюк алломанинг таваллуд кунига бағишланган тадбирлар ҳамон давом этмоқда.
Аслида биз бу улуғ сиймоларни йилда бир маротаба- фақат таваллуд кунларида эмас,ҳар кун, ҳар лаҳзада ёдга олмоғимиз керак. Чунки шеърият уммонидаги жавоҳирларни териб олишга нафақат йиллар, балки асрлар ҳам камлик қилади.
Суратда 3ДТМ, "Муротали"қишлоғидаги боғча тарбияланувчилари ва 25-сонли мактаб ўқувчилари томонидан Навоий ва Бобурга бағишлаб ўтказилган тадбирдан лавҳалар.
@puskenthayoti
#Ҳудудларда

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун ҳам маҳаллаларда бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва ободонлаштириш бўйича ўрганишлар олиб борди. Жумладан, ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамуҳаммедов билан биргаликда Дўнгқўрғон маҳалласидаги хонадонларга кирди, одамлар билан суҳбат қурди. Томорқачилик, шунингдек, тут плантацияларини реконструкция қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ободлик

Мўминобод МФЙ 233-кўп-қаватли уй истиқоматчилари дарахт шохлари уй томига зарар етказаётгани ҳақида шикоят қилган эди. Туман Уй-жой коммунал бўлими томонидан дарахтлар буталиб, мурожаат ҳал қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ер_ислоҳотлари

САИДОБОД ВА АҲИЛДА ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИГА ЕР АЖРАТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, Кадастр бўлими ва қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари томонидан маҳаллаларда амалий учрашувлар ўтказилмоқда. Унда Давлатимиз раҳбари томонидан янги жорий қилинган ер ажратиш тизими орқали аҳолига узоқ муддатга ер ажратиш, бандлигини таъминлаш ва турмуш тарзини янада яхшилаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун Саидобод ва Аҳил маҳаллаларида бўлиб ўтган учрашув давомида деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер олиш истагида бўлган 19 нафар фуқарога шу жойнинг ўзида E-imzo олиш, E-auksion тизимига кириш ҳамда электрон платформада турган ер майдонлари бўйича аризалар топширишга амалий ёрдам берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi