PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Хатлов

Туманимизнинг барча маҳаллаларида фуқаролар билан суҳбатлар ташкил этилиб, ажримлар, эрта турмуш, жиноятчиликни олдини олиш каби бугунги куннинг долзарб масалалари юзасидан профилактик суҳбатлар ўтказиб, аёллар ва ёшлар хатлови ўтказилиб борилмоқда.

Хатлов жараёни Култепа, Мингтепа ҳамда Оқтепа маҳаллалари мисолида берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хатлов

Айни кунларда Пискент туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси кенгайтирилган йиғилишининг 8-сонли баёни бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, маҳаллаларда тузилган ишчи гуруҳлар томонидан хатлов ўтказилиб, анкета-сўровномалар тўлдирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хатлов

Барча маҳаллаларда «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи учун хатлов жараёни кетмокда. Шу муносабат билан Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши республика ҳамда вилоят вакиллари туман масъуллари биргаликда секторларда ўрганишлар олиб бормоқда. Бунда хотин-қизларнинг турмуш ва ижтимоий шароити, масалалари анкета сўровномаларда акс этади, манзилли ёрдам кўрсатишда манба бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хатлов

Пискент тумани 2-сектор раҳбари Алишер Жўраев ва туман ҳокими ёрдамчилари маҳаллаларда хатлов ўтказмоқда.

“Янгиобод” МФЙ ҳудудида хатлов жараёнида маҳаллада фаолият бошлаган С.Пўлатов билан биргаликда оилаларнинг меҳнатга лаёқатли аъзолари, томорқадан фойдаланиши, тадбиркорлик имкониятларига ҳам аҳамият берилмоқда. Мақсад - оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш орқали камбағалликни қисқартиришдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хатлов

Айни вақтда туманда фаолиятини олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари томонидан "маҳаллабай" ишлашнинг янги босқичида ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, янги йилдан 29 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади. Уларга кўмак бериш учун Молия вазирлигидан масъул ходим бириктирилган. Ҳар куни ҳоким ёрдамчилари маҳаллада “хонадонбай” хатлов олиб бормоқда. Эндиликда улар энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади. Шунингдек, аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариш вазифаси юклатилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хатлов

Аҳолини рўйхатга олиш мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутади

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi