PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қишки_юмушлар

Аграр соҳа мутахассисларининг фикрича, қишки юмушларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши ернинг унумдорлигини оширишга, кузги буғдой майсаларининг баравж ривожланишига хизмат қилади, экиннинг турли касалликларга чидамлилигини таъминлайди.

Айни вақтда Пискент тумани далаларда ерни текислаш, пуштани минерал ўғитлар билан биргаликда олиш, коллекторлар ва сув йўлларини тозалаш, маҳаллий ўғит жамғариш, ғалла парвариши, шарбат оқизиш каби агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича масъул ходимлар, тумандаги секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермерлар аграр тармоқдаги қишки агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга келиб тушган мурожаат асосида туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, Сув таъминоти корхонаси раҳбари И.Қодиров маҳаллаларда ўрганиш олиб бормоқдалар.

Мутасаддилар “Мустақиллик” ва “Лолаариқ” маҳалласида бўлиб, сув таъминоти ва бошқа масалалардаги муаммоларни ўргандилар, фуқаролар билан суҳбатлади.
“Лолаариқ” маҳалласида янги қуриб ишга туширилган сув тармоғи ҳали синов муддатида бўлгани сабабли ёпилмаган қудуқлар вақтинча ёпилди. “Мустақиллик” маҳалласида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 10,7 км ичимлик суви тармоғи тортилиб, 2 та сув иншооти реконструкция қилинган. Ҳозирги кунда ушбу иншоотлар Тошкент сув таъминоти МЧЖ туман бўлими тасарруфига ўтказилди. Эндиликда аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️10 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оққўрғон тумани.
Интернет-замон талаби

*Паркент тумани.
Танқидий амалий семинар

*Олмалиқ шаҳри.
Маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини бошлашди

*Янгийўл шаҳри.
Маҳаллаларда сайёр қабул ўтказилди

*Чирчиқ шаҳри.
Мурожаатдан сўнг...

*Юқори Чирчиқ тумани.
Коррупцияга карши курашиш - давр талаби!

*Бекобод тумани.
Тумани ҳокимлигида “Тезкор штаб” фаолияти, муаммоларни олди олинди

*Оҳангарон тумани.
Аҳоли мурожаатлари ижобий ҳал этилмоқда

*Қибрай тумани.
Ўқувчи ёшлар имкониятлар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар

*Бўстонлиқ тумани.
Жиноятга жазо муқаррар

*Ангрен шаҳри.
Инсон омили учун

*Зангиота тумани.
Зангиотада яна бир хорижий компания иш бошлайди

*Оҳангарон шаҳри.
Мурожаатларга масъулият билан ёндошиш бўйича вазифалар белгилаб олинди

*Нурафшон шаҳри.
Нурафшонда кооперациялар ташкил этилади

*Тошкент тумани.
Тарғиботчилар учун семинар-тренинг ташкил этилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким кубоги мусобақалари якунланмоқда

*Янгийўл тумани
. Яқин кунларда марказий қозонхона ишга туширилади

*Пискент тумани.
Аграр соҳада қишки тадбирлар олиб борилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Хусусий университет ва мактабларда ҳам қишки таътил 24 январга қадар узайтирилди

Республика махсус комиссияси нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини узайтириш ҳақидаги таклифни маъқуллади.

👉 https://kun.uz/68173142

Kun.uz расмий канали
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинган;

дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;

фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Хатлов

Барча маҳаллаларда «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи учун хатлов жараёни кетмокда. Шу муносабат билан Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши республика ҳамда вилоят вакиллари туман масъуллари биргаликда секторларда ўрганишлар олиб бормоқда. Бунда хотин-қизларнинг турмуш ва ижтимоий шароити, масалалари анкета сўровномаларда акс этади, манзилли ёрдам кўрсатишда манба бўлиб хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#муносабат
Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир

Ўтаётган йиллар юртимиз, халқимиз ҳаётида ёрқин воқеликларга бой бўлди. Амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижасини одамлар ўз турмушларида кўриб, ҳис қилишмоқда. Ҳудудлардаги улкан бунёдкорликлар, обод манзиллар ҳаётимизга янгича зеб бермоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Инсон қадри учун!” шиори остида олиб борилаётган эзгу амаллар умуммиллий мақсад ва ҳаракатга айланди. Мураккаб пандемия шароитига қарамай, юртимиз иқтисодиётининг барқарорлиги, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш сиёсати янада кенг кўламда давом эттирилгани таҳсинга лойиқ.

Президентимизнинг Янги йил муносабати билан Ўзбекис­тон халқига йўллаган табригида жорий йилга “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб ном берилгани юртимизда олиб борилаётган хайрли ишларнинг нафақат давомийлигини, балки янада кенг кўламли ва самарали бўлишини таъминлаши шубҳасиз.

Табрикда таъкидланганидек: “Инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир одамнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир. Бу борада жамиятимиз асоси бўлган маҳалла ҳал қилувчи ўрин тутади. Маҳалла тинч бўлса, юрт тинч бўлади. Маҳалла обод бўлса, мамлакат обод бўлади”.

Демак, жорий йилда ҳам маҳаллаларда самарали иш олиб бориш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифасига айланади. Биз маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш тизимида меҳнат қилаётган барча масъуллар ўз олдимизга мақсад ва вазифаларни белгилаб олдик.

Энг муҳими, маҳалла тизимига қаратилаётган эътибор, мутасадди ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчиликнинг ҳамкорлиги натижадорликни оширмоқда. Одамлар давлатимиз ўз фуқаролари тақдирига бефарқ эмаслигига амин бўлишлари шарт ва зарур.

Биз мана шу мақсаддан оғишмай, аёлларнинг энг яқин дўсти, ҳамкори ва ҳам­фикри бўлишга ҳаракат қиляп­миз. “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан индивидуал ишлаш тизимини йўлга қўйиш орқали, ҳар бир хотин-қизнинг муам­моси ҳал этилишида ким, қачон, қаердан деган саволларга аниқ жавоб ва аниқ ечим бўлмагунча ўз-ўзимизга талаб ва назоратни кучайтирамиз.

Зеро, бугун маҳаллаларда ишни сифатли ва самарали ташкил этиш учун барча имкониятлар бор. Обод маҳалла, обод манзиллар яратиш, обод хонадонлар барпо этиш бўйича шахсан Юртбошимизнинг ўзи бизга камарбаста бўлмоқда. Бу эъти­бор ва ғамхўрликлар халқимизнинг ҳаётини янада фаровон ва мазмунли бўлишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Озода ПАРПИБОЕВА,
вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси
Маълумки айни вақтда 29 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолият бошлади. Хонадонма хонадон юриб ўрганишлар натижасида аҳолини қийнаётган муаммолар, ечимини кутаётган масалаларга алоҳида аҳамият берилмоқда.

Туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида тезкор фикр алмашув ўтказди. Унда республика Молия вазирлигидан бириктирилган масъул ходимлар, солиқ инспекцияси, молия бўлими, тижорат банклари, газ, электр ва сув таъминоти корхоналари, коммунал соҳа раҳбарлари иштирок этди.

Айни қиш мавсумида табиий газ ва электр таъминотида узилишларга йўл қўймаслик, шунингдек, аҳолининг тўловларни амалга оширишида қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир маҳалла ва кўчаларга пайнет ва сайёр кассалар ташкил этиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Раддия

Ижтимоий тармоқда Пискент тумани ҳокими мурожаатларга нисбатан бефарқ бўлгани тўғрисида хабар жойланди. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати бу борада қуйидагиларни маълум қилади.

2021 йил декабрь ойида ўзини ижтимоий тармоқ блогери деб таништирган фуқаро М.Абдуллаев Пискент тумани ҳокимлигига келиб, туман ҳокими Р.Рихсиевга тумандаги айрим камчиликларни ёритишда “ҳамкорликда” ишлаши мумкинлигини айтган, аммо туман ҳокими фуқаро билан суҳбатда оммавий ахборот воситалари билан фақат қонун доирасида ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирган эди. Мазкур учрашувда фуқаро М.Абдуллаевга нисбатан қўпол муносабат бўлмаган. Аксинча, фуқарода ўзига нисбатан қўполлик қилингани тўғрисида далиллар бўлса, тегишли тартибда ҳуқуқ тартибот идораларига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги, масала суд тартибида кўрилиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Туманда туну кун фаолият олиб борувчи штаб ташкил этилган бўлиб, фуқаролар мурожаати мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганиб, ҳал этиб борилмоқда. Шу жумладан, М.Абдуллаев беписанд қолдирилди, деган мурожаатлар ҳам «Фуқаро мурожаатлари тўғрисида»ги қонунда белгиланган муддат ва тартибда ечим топган.

Шунингдек, хабарда “Ойбек” МФЙ Ғолиблар кўчасида кўп қаватли уйлар олдида йиғилган чиқиндини бартараф этиш масаласи келтириб ўтилган. Мазкур чиқинди тўпланган жой аслида кўп қаватли уйнинг оқава суви учун қазилган ҳандақ бўлиб, ушбу уй истиқоматчилари томонидан ташланган маиший чиқиндилар билан тўлган(суратлардан ҳам кўриш мумкин). Ачинарлиси, мазкур чиқиндихонадан 5 метр масофада “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан ташкил этилган махсус чиқинди тўплаш майдончаси ва махсус контейнерлар жойлаштирилган. Афсуски, туман ҳокимлиги масъуллари, туман жомеъ масжиди бош имом хатиби томонидан бир неча марта озодаликни сақлаш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилганига қарамай, оддий кундалик саришталикка бориб тақаладиган жиҳат “оғир масала” бўлиб, ижтимоий тармоққача чиқиб бормоқда. Аҳолидан тозалаш учун 500 минг сўм миқдорда пул сўралган деган хабар эса исботини топмади.

Шунга қарамай, мазкур мурожаатни туман масъуллари эътиборга олиб, бугун 11 январь куни ҳашар ташкил этилиши маълум қилинади. Ҳашарда аҳоли вакиллари қатнашиб, ўзлари яшаб турган ҳовлини ободонлаштиришга чақирамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Hudud Inform
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

⚖️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

https://t.iss.one/hudud_inform
🟢LIVE

Айни дамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда “Ўзбекистон 24” телеканали ҳамкорлигида Марказ платформаси орқали Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган муҳокама бошланди.

Жараён “Ўзбекистон 24” телеканали ҳамда Марказнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi