PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Биласизми

Уйқу олдидан севимли китоб мутолааси сифатли дам олишни таъминлайди

🔰Батафсил ўқиш⤵️

https://telegra.ph/So%D2%93lom-uj%D2%9Bu-tanani-%D2%9Buvvatga-t%D1%9Eldiradi-01-04

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил 5 январдан навбатдаги қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбари ўтган йили ҳам айнан январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев с 5 января 2022 года вышел в очередной краткосрочный трудовой отпуск.

И в прошлом году, именно в январе, глава государства находился в краткосрочном отпуске.
#Жараён

Қиш беталофат ўтсин

Аввал хабар берганимиздек, туманда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, коммунал хизматларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг сунъий оширилишига йўл қўймаслик мақсадида 24 соат фаолият юритувчи тезкор штаб фаолият олиб бормоқда.

Туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, Х.Исамуҳаммедов томонидан штаб фаолияти доимий назоратга олинган. Бунда ҳар бир штаб аъзосининг хизмат вазифалари, бажариши лозим бўлган ишлари юзасидан тўлиқ тушунтиришлар берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Профилактика

Қиш мавсумининг беталофат ўтишини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва “Пискенттумангаз” ходимлари кўп хонадонли уйларда профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб бормоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таътил

Болаларнинг қишки таътили қандай ўтяпти?

Туманимиз мактаб ўқувчиларининг қишки таътили мароқли ўтмоқда. Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун спорт мусобақалари, китобхонлик тадбирлари билан бир қаторда республикамизнинг машҳур ва диққатга сазовор масканларига саёҳатлар уюштирилмоқда.

Куни кеча синф раҳбарлари бошчилигида 3 ва 8-мактаб ўқувчилари пойтахтимизнинг сўлим майдон ва сайилгоҳларида бўлиб, ёрқин таассуротлар билан қайтдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

🤩 "Спарк" автомобилига эга бўлишни истайсизми?

У ҳолда “Ёшлар кундалиги” нинг “Интеллект ” танловида иштирок этинг.

⚡️Эндиликда шартлар янада соддалаштирилди.

🏃🏻‍♂️Шошилинг, биринчи босқич бошланди ва у 20 январга қадар давом этади, бу босқичда сиз иштирокчи сифатида “Ёшлар кундалиги” нинг қуйидаги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлишингиз талаб қилинади.

🔘Yoshlar kundaligi Rasmiy - телеграм саҳифаси
🔘Nurafshon best - телеграм саҳифаси
🔘Qadrdon ohanglar - телеграм саҳифаси
🔘Nishon - YouTube
🔘Нишон 24 - Facebook
🔘Yoshlar kundaligi - Instagram

📲Барча саҳифаларимизга обуна бўлгач эса, бу ҳақда @tanlov_tashkilotchisi га фото исбот (скриншот) юборинг ва сиз танлов иштирокчиси сифатида махсус гуруҳга қабул қилинасиз.

🎞Танлов ҳақидаги батафсил маълумот видеода

⚠️Эслатма: танловда Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Аграр_соҳа

💧Маълумки, бугунги кунда туманимизнинг айрим ҳудудларида сув танқислиги муаммоси мавжуд.

Шуни инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, қолаверса, чорва моллари учун озуқа манбаини етказиб беришда замонавий усуллардан фойдаланишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Айни вақтда туман ҳокими ўринбосари Ғ.Алибоев раҳбарлигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, илғор технологияларни кенг жорий этиш масалаларига бағишлаб, деҳқон ва фермерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу борада махсус штаб ҳам ташкил этилган бўлиб, фермерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Пискент туманида 2021-2022 йиллар учун томчилатиб суғориш бўйича 19 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳар натижасида томчилатиб суғориш майдонлари 432 гектарга етказилади. Шунингдек, ёмғирлатиб суғориш бўйича 2021-2022 йиллар учун режалаштирилган 91 та лойиҳанинг амалга оширилиши билан 500 гектар майдон ёмғирлатиш усули билан суғорилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi