PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ИИБ_огоҳлантиради

❗️Эҳтиёт бўлинг, фирибгарлар!

Ҳеч қачон бегоналарга пластик карта маълумотларини берманг!

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Хорижга чиқиш паспортларини Давлат хизматлари маркази орқали берилиш бошланди

2022 йил 1 январь кунидан бошлаб Ўзбекистонликлар хорижга чиқиш учун биометрик паспортни расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Шу билан бирга, хорижга чиқиш ва биометрик паспорт берганлик учун тўлов миқдори БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди (Бундан аввал ушбу тўлов БҲМнинг 1,2 баравари бўлган).

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аёллар_дафтари

Мамлакатимизда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш айни шу масалага бағишланди.
Касаба уюшмалари федерацияси вакили Ш.Хазратқулов, туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, Х.Исамуҳаммедов, 29 маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, таълим, тиббиёт, бандликка кўмаклашиш маркази ва тижорат банклари раҳбарлари, МФЙ раислари иштирок этди. Унда “Аёлллар дафтари” га рўйхатга олиш ва эҳтиёжманд хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатишнинг 3-босқичи тадбирлари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.

Телеграм | Facebook | Instagram |Медиабанк
#Дайжест

❗️5 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Зангиота туманида назорат кучайтирилган

*Тошкент тумани.
Тезкор штаб” эшитади...”

*Оққўрғон тумани.
Техникалар созлиги мутасаддилар назоратида

*Янгийўл тумани.
Бир нуроний-беш нафар ёшга мураббий

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким кубоги мусобақаларига старт берилди

*Паркент тумани.
Маҳалла идораси вакилларининг масъулияти оширилмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда

*Янгийўл шаҳри.
Маҳаллаларда аҳоли муаммолари жойида ўрганилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Савдо расталари назоратда

*Чиноз тумани.
Хотин қизлар доимо эътиборимизда

*Бекобод тумани.
Кўп қаватли турар жойлар эътибор марказида

*Оҳангарон тумани.
Барчаси нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун

*Қибрай
тумани. Аҳоли мурожаати туман мутасаддилари эътиборида

*Бўстонлиқ тумани.
Ислоҳотлар инсон қадри учун хизмат қилади

*Пискент тумани.
Илғор технологиялар сув сарфини камайтиради

*Олмалиқ шаҳри. Ҳокимлик мутасаддилари фуқаролар билан очиқ мулоқотда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бугун ҳокимларга мурожаат қилиш ёки бирор муаммо ҳақида хабар бериш учун уларнинг қабулга ёзилиш шарт эмас! Бунинг учун ҳокимликларнинг интернетдаги ресурсларида виртуал қабулхоналар ҳамда қайта алоқа ботлари ташкил қилинган.

☑️ Расмий хабарлар канали томонидан обуначиларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, барча вилоят ҳокимликларининг интернетда мурожаат қабул қилувчи ресурслари ҳақидаги маълумотлар тўпланди.

‼️Қуйида рўйхат билан танишиб, мурожаатингизни йўллашингиз мумкин!
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
Yetti kelini yetti millatga mansub piskentlik Farmonbibi. Prezident Mirziyoyev kino oldirmoqchi bo‘lgan xonadondan reportaj

Bu oila haqida to‘xtalarkan, prezident Shavkat Mirziyoyev: “Mana sizga bag‘rikenglik namunasi, mana sizga totuvlikning yorqin ifodasi”, — deya ta’kidlagan edi.

Batafsil — https://dy.uz/ByRNB

LIVE | Lifestyle | Sport | Расмий
#Мурожаат_ва_натижа

«Файзобод» маҳалласи Қашқадарё қишлоғи Наврўз кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати қаноатлантириб, Агробанк туман филиали ҳомийлигида қурилиш учун бетон ғишт етказиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Штаб_24

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокимлигида туну кун фаолият юритувчи штаб ташкил этилган. Мазкур штабга келиб тушган мурожаатлар соҳа мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Суратларда: Сув таъминоти корхонаси туман филиали томонидан авария ҳолати бартараф этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Штаб_24

📞Туманимизнинг "Тараққиёт", "Аҳил" ва "Саидобод" маҳаллаларида электр тармоғида қисқа узилишлар содир бўлаётгани ҳақида туман штабига шикоят тушган эди.

⚡️Туман электр таъминоти корхонаси авария гуруҳи томонидан ушбу ҳудудларга электр етказувчи 35 кВли ҳаво тармоғида тозалаш, синган изоляторни алмаштириш ишлари бажарилмоқда.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Yusup Kabuljanov
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг ахбороти

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консулхоналари ушбу мамлакат ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари, шу жумладан талабалар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Шу билан бирга, Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан мазкур мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан жорий этилган вақтинчалик чекловларга риоя қилишларини сўраймиз.
Зарурат туғилганда, ҳамюртларимиз исталган вақтда Ўзбекистон Республикасининг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Олма-ота (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.