PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус
#тарғибот

⚡️ Пискент туманида коронавирус касаллигининг тарқалиши олдини олиш бўйича тарғибот ишлари кучайтирилмоқда. Шунингдек, "Хавфсиз иммунизация" ўқув машғулотлари ташкил қилиниб, сертификатлар топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_саломатлиги
#антикоронавирус

ЭНГ АВВАЛ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЭМЛАНДИ

💉 Аввал ўзингга ур, оғримаса бировга, деганларидек, Пискент туманида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнлари тиббиёт ходимларидан бошлаб берилди. Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муҳаббатхон Қодирова илк эмлашни ўзи қабул қилди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли 8 та эмлаш пункти, ҳусусан кўп тармоқли марказий поликлиникада босқичма-босқич амалга оширилади. Вакцинациянинг 1-босқичида 65 ёшдан юқори кекса ёшдаги аҳоли, тиббиёт ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари, 18 ёшдан юқори сурункали касаллиги бор беморлар руйхати шакллантирилган.

📌Эмлашдан кейин ножўя таъсирлар қайд этилмади.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

❗️Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин қоидалари янада кучайтирилади

Республикамизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унга кўра бугун, 18 апрелдан карантин қоидаларига амал қилинишини назорат қилиш янада кучайтирилади.

Боғча ва мактабларда касалланиш ҳолати аниқланган тақдирда, уларнинг фаолиятини зудлик билан тўхташиш ва 2 ҳафтага карантинга олиш белгиланди. Ушбу вақт мобайнида улар онлайн тартибида фаолият юритади.

Йирик савдо мажмуалари ва бозорларда, дўконларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиниши, жумладан, қўлларни антицептик воситалари билан зарарсизлантириш, одамларнинг тиббий ниқоб тақиши, ижтимоий масофа сақлаши қатъий назорат қилинади.

Айни Рамазон ойида таровеҳ намозларини очиқ ҳудудларда адо этиш, ифторликларни имкон қадар оила даврасида ёки 100 кишидан ошмаган ҳолатда ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

1 майдан бошлаб, концерт томоша тадбирларини ёпиқ масканларда ўтказиш каби қатор чекловлар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#антикоронавирус

Республика махсус комиссиясининг қарори юзасидан ИИВнинг мурожаати:

-жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофа сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш назорати кучайтирилади;

-барча давлат органлари ва ташкилотлар йиғилиш ўтказишни кескин қисқартиради ҳамда асосий ишга таъсир этмаган ҳолда меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб ташкил этиш чораларини кўради.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

ВАКЦИНАЦИЯ: 1520 КИШИ ЭМЛАНДИ

💉Коронавирус пандемиясига қарши эмлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунгача хавфли гуруҳга кирувчи тиббиёт ходимлари ва 65 ёшда юқори бўлган фуқаролардан 1520 нафари эмланди. Шундан 623 нафарини тиббиёт ходимлари ташкил этади.

📌Маълумот учун, туманга 3900 доза коронавирусга қарши вакцина олиб келинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

☎️ ШТАБ ЖАВОБ БЕРАДИ

Пискент тумани Санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимида ташкил этилган “Call-center”да аҳолига коронавирус инфекциясининг профилактикаси ҳамда вакцинация бўйича мурожаатлар қабул қилинмоқда.

Мурожаат учун телефонлар
☎️ 1270 қисқа рақами
☎️ 70 545 18 71

Сall-center фаолияти 24/7 режимида ташкил этилган бўлиб, малакали шифокор ва ҳамширалар фуқаролар мурожаатига жавоб бермоқда.

Коронавирусга қарши кураш штаби

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#антикоронавирус

‼️Айрим мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилмайди

Аҳоли орасида коронавирус касаллиги кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари карантин қоидаларига қатьий амал қилган ҳолда ўтказилади.

Пискент туманидаги 1, 8, 42-мактаблар ўқувчилари орасида COVID-19 аниқлангани ва масофавий таълимга ўтказилгани сабабли бу муассасаларда эртанги "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари ўтказилмайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Антикоронавирус

💊Айни вақтдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан профилактика мақсадида дори-дармонлар тарқатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Антикоронавирус

Коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга 10 фоизли чегирма берилади

❗️Сиртқи ёки кечки таълимда таҳсил олаётган талабалар ҳам 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олса, стипендиясиз базавий тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) берилади.
#Антикоронавирус

Айни вақтда республикамиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, Пискент туманида карантин тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бугун туман ҳокимлигида коронавирус инфекциясини аниқлаш мақсадида ПЗР (полимероза занжирли реакцияси) таҳлиллари олинди. Ҳоким ўринбосарлари, барча аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарларидан тест таҳлиллари олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўрсатмасига асосан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Антикоронавирус

Пискент тумани Маданият бўлими ҳамда бўлим тасарруфидаги маданият марказлари ходимлари туман СЭО ва ЖС бўлимида ПЗР таҳлилларини топширмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, барча ташкилот ва корхоналар, муассасалар хизматчиларининг ўз вақтида тест таҳлиллари топшириб, карантин қоидаларига риоя қилиши ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини асрашга хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Профилактика
#Антикоронавирус

Маълумки, айни вақтда эпидемиологик вазият мураккаб бўлиб турибди. Пискент тумани СЭО ва ЖСБ ходимлари “Оқтом” МФЙ ҳудудида санитария тарғибот ишларини олиб бордилар. “Оқтом” да 454 та хонадонда 2577 нафар аҳоли истиқомат қилади. СЭО ва ЖС ходимлари ушбу хонадонлар ҳамда 1 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси ва 1 та мактабда, ҳудуддаги озиқ-овқат дўконларида профилактик тадбирлар ўтказишди. Унда карантин талабларига риоя этилиши, коронавирус инфекциясига қарши вакцинациянинг аҳамияти, қутуриш, овқатдан заҳарланиш, ботулизим касалликлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, хонадонларда озодаликни сақлаш, уй ҳайвонларини боғловда сақлаш ва ветеринар назоратига олиш, вақтида эмлаш, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол килишда яроқлилигига эътибор бериш бўйича мутахассис маслаҳатлари берилди. Мавжуд ичимлик суви тармоғидан лаборатория текшируви учун намуна олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi