PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Долзарб_40_кунлик

🌳“Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида кўп қаватли уйлар атрофи ҳам обод бўлмоқда. Уй-жой коммунал бўлими раҳбари У. Эрматов ХУЖМ ширкатлари билан бирга уйлар ҳовлисини ободонлаштириб, дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда. “Лочин” ширкати ҳудудига 50 туп каштан, павлония, тут кўчатлари экилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

🌳Пискенттумангазкорхонаси ходимлари ҳам ушбу акцияда фаол қатнашяпти. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Тумангаз биноси ва ҳовлиси, йўл бўйларида кузги кўчат ўтқазиш, яшил майдонларни барпо этиш ишлари бошлаб юборилди.

Акция доирасидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилиб, тумандаги барча маҳалла ва ташкилотлар бу ишга муносиб ҳиссаларини қўшмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Пискент тумани ХТБ тасарруфидаги 5-ИДУМ да "Мактабимизни яшил майдонга айлантирамиз" шиори остида "Яшил майдон" акцияси доирасида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Унда мактаб раҳбари О.Маннобов, ўқитувчи ва ўқувчилар фаол иштирок этишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

🌴Туманимизда "Яшил макон“ умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш давом этмоқда. Туман ҳокими ўринбосари Ботир Шерматов бошчилигида ободонлаштириш бошқармаси ходимлари бугун "Гулистон" маҳалласи ҳудудида 1000 дан ортиқ манзарали ва мевали кўчатларни экиш режалаштиришган.

Айни дамда ҳашар қизғин давом этмоқда. Ерга аввал маҳаллий ўғит билан ишлов бериб, сўнгра ўтқазишга аҳамият берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Автополигон атрофида мевазор боғлар барпо этилмоқда

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар тобора қизғин тус олмоқда. Лойиҳа доирасида “Лолаариқ” маҳалласида жойлашган Жанубий автополигон атрофи ҳам ободонлаштирилмоқда. Савобли ишга бош-қош бўлган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитини ҳисобга олиб мевали ва манзарали кўчатлар экилишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Автополигон ва унга ёндош ҳудуддаги синов лаборатория комплексида ташкил этилаётган боғнинг илк олма кўчатларини туман ҳокими ва лаборатория мутасаддилари ўтқаздилар. Шу куни режа бўйича 1000 тупдан зиёд мевали дарахт экилди.
Кўчат экиш ишлари туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик
#Ободлик

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев 3-сектор ҳудудида жойлашган "Дўстлик" МФЙда бўлди. Маҳаллада долзарб 40 кунлик доирасида дарахт кўчатлари экилаётган жойлар ҳамда қурилиши давом этаётган 15-боғча биносини шахсан назоратдан ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, аҳоли мурожаатларининг аксарияти болалар боғчаси тўғрисида бўлиб, вақтинча ечим сифатида "Ақлвой" лойиҳаси доирасида мобил боғча ташкил этилган. Ҳоким эндиликда қурилаётган янги боғчада қурилиш жараёнларини кўздан кечираркан, масъулларга муассаса ҳудудини ободонлаштириш бўйича қатор кўрсатмалар берди.

Шунингдек, ҳудуддаги фермер хўжаликлари экин майдонлари атрофи, йўл бўйларига тут кўчатлари ўтқазиш режалари белгилаб олинди. Ҳозирда ушбу жойларни текислаш ва маҳаллий ўғит етказиш ишлари бошлаб юборилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик
#Ҳудудларда

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг навбатдаги манзили “Оқтепа" маҳалласи бўлди. Ҳоким ўринбосарлари С.Ҳамдамов, Б.Шерматов ҳамроҳлигида маҳалла ҳудудидаги 12-мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, синф хоналарининг иссиқлигини кўздан кечирган ҳоким ўқувчилар учун зарур барча шароит яратилганлигини назоратга олди. Шу билан бирга "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида барча таълим муассасаларига кўпроқ мевали дарахт кўчатлари экиш мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Ўрганиш давомида туман раҳбарлари маҳалла болалари учун ташкил этилган министадионда бўлиб, таъмирталаб жиҳатлари назоратга олинди. Стадионни сақлаб туриш ва самарали фойдаланиш бўйича зарур топшириқлар берилди. Шунингдек, Р.Рихсиев давлат-хусусий шерикчилик асосида қурилиш-таъмирлаш ишлари кетаётган мактабгача таълим муассасасида иш жараёнлари билан яқиндан танишди. Ушбу муассаса битгач, “Оқтепа” МФЙдаги 100 нафар болажонлар боғчага қамраб олинади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

🌳Савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак. Айни вақтда Ботир Шерматов бошчилигида қурилиш комплекси вакиллари кўчат ўтқазишдек савоб ишда пешқадамлар сафида. Айниқса катта йўл ёқалари, 2-сектор ҳудудидаги бўш майдонларни обод қилишда уларнинг меҳнати тахсинга лойиқ бўлмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Имомлар ҳам акцияга қўшилдилар

Туман ҳокими маслаҳатчиси А.Жумабоев, Тошкент вилояти бош имом хатиби ўринбосари З.Қудратов, туман бош имоми А.Маликов домла биргаликда масжид ва зиёратгоҳларга кўчатлар ўтқазишди. Яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида туманимиздаги Бобоғозий Турк Тўғон зиёратгоҳи, Мулла Бўта қози масжидлари ҳамда ҳудудлардаги жомеъ масжидларига 200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали, серсоя дарахт навлари яхши ниятлар билан экилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Пискент тумани 4-сектор жойлашган коллеж биносида кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди. Сектор раҳбари, туман ДСИ бошлиғи Жасур Сайфиев ҳудудга дарахт кўчатлари экилишини ўз назоратига олди. Илк ниҳолларни ўзи ўтқазиб, 500 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилишига бош бўлмоқда. Шунингдек, сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ҳам долзарб 40 кунлик қизғин ўтмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Яшил майдонларни кенгайтириш бўйича Президентимиз эълон қилган умуммиллий лойиҳа нафақат корхона ва ташкилотлар, балки аҳоли орасида ҳам кенг қулоч ёзди.

1-сектор ҳудудидаги "Саидобод" маҳалласидаги хонадон эгалари ҳовлисига 5 тадан мевали кўчат ўтқазишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Маҳаллаларга кўчатлар тарқатилмоқда

Бугун туман ҳокимлигига 100 миллион сўмлик дарахт кўчатлари келтирилди. Улар анжир, олма, анор, ўрик, олхўри кўчатларидан иборат. Пискентликлар боғдорчиликни ҳадисини олган халқ. Туманнинг иқлимидан келиб чиқиб ушбу мевали дарахтлар танланган.

Туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Исамуҳаммедовнинг сўзларига кўра, 12 минг тупдан зиёд дарахт ниҳоллари тумандаги 29 та маҳаллага тақсимланади.

-Маҳалламизга долзарб 40 кунлик бошланганидан буён 400 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчат экдик,-дейди "Саидобод" МФЙ раиси Қ. Ҳамдамов. -Мана бугун ҳам 290 туп кўчат олдик. "Саидобод"ни уч йилдан сўнг мевазор масканга айланганини кўрасиз.

Айни дамда МФЙ раислари ўз маҳалласи учун кўчатларни танлаб олишмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

🌳Айни вақтда туманимизнинг барча маҳалла, мактаб, боғча ва муассасалар атрофидаги бўш жойларга, шунингдек ариқ ва йўл бўйларига мевали ва манзарали кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ўтқазилган кўчатларнинг кўкариб кетиши эса энг асосий масала. Ҳашарда иштирок этаётган кексаларнинг сўзларига кўра, тупроқда нам бор, бу ниҳолларнинг томир отиб, кўкламга кўкаришига замин яратади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб_40_кунлик

Прокурор кўкаламзорлаштиришга ўзи бош бўлди

2-сектор идораси жойлашган “Гулистон” маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бўлиб ўтди. Ободонлаштириш бошқармаси ҳамда маҳалла ходимлари қўлни-қўлга бериб, МФЙ ҳудудига олиб кирувчи бўш майдон ва А-373 йўли бўйларини обод қилдилар. Жараёнда 60 нафардан зиёд ҳашарчилар қатнашиб, арча,терак, шафтоли, олма ва тут кўчатлари ўтқаздилар.

Ҳашарга бошчилик қилган туман прокурори, 2-сектор раҳбари А.Жўраев, туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов шахсан мевали кўчатлар экиб, намуна бўлдилар. Экилган кўчатларнинг илдиз отиб, кўкаришида парваришлаш бўйича масъулларга қатор топшириқ берилди. Ҳашардан сўнг ишчилар учун ош дамланди.

Туманда яшил майдонларни кенгайтириш бўйича долзарб 40 кунлик қизғин давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi