PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#расман

Пискент туманида эпидемиологик вазият ҳақида сўнгги маълумотлар

Пискент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталиги марказининг ахборотига кўра, республика махсус комиссиясининг қарори асосида Пискент туманида кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилган.

🔺2020 йилнинг 14 июль ҳолатига туманимизда яна 2 нафар, жами 28 ҳолатда касаллик қайд этилган (26+2). Шундан 1 нафари карантинда, 1 нафари томоғида оғриқ билан мурожаат қилган.

1. "Янгиобод" МФЙ, Боғишамол кўчаси - 1нафар;
2. "Дўнгқўрғон" МФЙ, Боғбон кўчаси - 1 нафар.

Ҳар икки фуқарода ўткир респиратор инфекция аниқлангани тўғрисида Коронавирусга қарши туман штабига келган хабарга кўра, тезкор эпидемиологик суриштирув олиб борилган. Касаллик аломатлари енгил шаклда кечаётгани сабабли 2 бемор ўзини ўзи яккалаш тарзига амал қилиб, уй шароитида даво чоралари кўрилмоқда.

Инфекция аниқланган беморлар билан бирламчи ва иккиламчи алоқада бўлган барча фуқаролар рўйхати шакллантириб, тиббий кузатувга олинган.

❗️Ҳозирда 124 хонадонда 660 нафар фуқаро уй карантинига олиниб, тиббий кузатув жорий этилган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугунгача, 12 нафар фуқаро тўлиқ соғайди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида ҳамда хонадон шароитида даволанаётган 28 нафар бемордан 3 нафарида ўрта, 25 нафарида эса касаллик енгил шаклда кечмоқда.

Бугун туманда инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида СЭОМ, ФВБ, ИИБ, Миллий гвардия, ДСЭНБ ходимлари ҳамкорлигида жамоат жойларида, корхона ва ташкилотлар, маҳалла ва кўп қаватли уйларда, бозор ва савдо дўконларида, транспорт воситаларида жами 3816 кв метр майдон махсус эритма билан зарарсизлантирилган.

@piskenthokimligi
#расман

Пискент туманида эпидемиологик вазият ҳақида сўнгги маълумотлар

🔺Пискент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталиги марказининг ахборотига кўра, 2020 йилнинг 15 июль ҳолатига туманимизда яна 3 нафар фуқарода касаллик қайд этилган (28+3). Шундан 2 нафари карантинда, 1 нафари иситма ва оғриқ билан мурожаат қилган.

1. "Майлобод" МФЙ, Бобур кўчаси - 1 нафар
2. "Митан" МФЙ, Машраб ва Хамза кўчалари - 2 нафар.

Ҳар 3 нафар фуқарода ўткир респиратор инфекция аниқлангани тўғрисида Коронавирусга қарши туман штабига келган хабарга кўра, тезкор эпидемиологик суриштирув олиб борилган. Касаллик аломатлари ўрта шаклда кечаётгани сабабли 2 бемор карантин муассасасида, 1 нафар бемор ўзини ўзи яккалаш тарзига амал қилиб, уй шароитида даво чоралари кўрилмоқда.

Инфекция аниқланган беморлар билан бирламчи ва иккиламчи алоқада бўлган барча фуқаролар рўйхати шакллантириб, тиббий кузатувга олинган.

❗️Ҳозирда 144 хонадонда 781 нафар фуқаро уй карантинига олиниб, тиббий кузатув жорий этилган.

Аввал хабар қилганимиздек, бугунгача, 12 нафар фуқаро тўлиқ соғайди.

❗️Бир нафар бемор оламдан ўтган. Унга инфекция ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир нафас етишмовчилиги билан кечган.

Туманда инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида СЭОМ, ФВБ, ИИБ, Миллий гвардия, ДСЭНБ ходимлари ҳамкорлигида жамоат жойларида, корхона ва ташкилотлар, маҳалла ва кўп қаватли уйларда, бозор ва савдо дўконларида, транспорт воситаларида махсус эритма билан зарарсизлантириш ишлари олиб борилмоқда.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

Байрут портида пиротехника ортилган кема портлаган.

Ливан соғлиқни сақлаш вазири бу хақида маълумот берди. Айни вақтларда "Россия 24" телеканали Ливандан тўғридан-тўғри эфир бермоқда. Шахарда жуда кўплаб одамлар портлашдан халок бўлган.

@piskenthokimligi
#тезкор #расман

⚡️Онлайн мактаб» лойиҳаси давом этади: мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга қайтиш ортга сурилди

11-январдан мактабларда тўлиқ анъанавий таълимга ўтилиши эълон қилинган эди. Халқ таълими вазирлиги ижтимоий тармоқлардаги фикрларни инобатга олиб, масофавий таълимни сақлаб қолишга қарор қилди.

Яъни 3-чоракда ҳам мактабларда ўқиш аввалги икки чоракдагидек давом этади: фарзанди коронавирус юқтиришидан хавотирланган ота-оналар, кекса ва сурункали хаста аъзолари бор оилалар боласини мактабга юбориши мажбурий бўлмайди. «Онлайн мактаб» лойиҳаси давом этади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ
#расман

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни жорий йилнинг 13 майида (ҳафтанинг пайшанба куни) нишонланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#расман

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Пискент туманидаги 8-ДМТТ да касаллик аниқлангани сабабли таълим онлайн тарзга ўтказилгани тўғрисида хабар тарқалди.

Айни вақтда Пискент туманида эпидемиологик вазият қандай?


Пискент тумани Санитария эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимининг ахборотига кўра, 2021 йилнинг 17 май ҳолатига туманимизда жами 22 нафар фуқаро COVID-19 га қарши даволанмоқда. (2021 йил январь ҳолатига 71 нафар бўлган). Улардан 7 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида, 15 нафари уй шароитида даволанмоқда.

8-боғчанинг 1 нафар тарбияланувчиси 12 май куни COVID-19га хусусий клиникада анализ топширган, натижа мусбат кўрсатилган. Туман СЭО ва ЖС томонидан ушбу тарбияланувчидан қайта ПЗР (полимероза занжирли реакцияси) таҳлили олинган. Таҳлиллар манфий натижа кўрсатган (COVID-19 эмас). Шунга қарамасдан болада шамоллаш аломатлари бўлганлиги ҳисобга олиниб, карантинга олинган, муассаса онлайн режимга ўтказилган. Мактабгача таълим муассасасининг бошқа барча тарбияланувчиларидан ҳам тест таҳлиллари олинган ва манфий натижа аниқланган. 17 май кунидан ушбу 8-ДМТТ тўлиқ анъанавий фаолият бошлаган.

Шунингдек, 6 май куни тумандаги 4-мактабда таълим олувчи 2 нафар ўқувчида тест таҳлилларида мусбат натижа аниқлангани сабабли айни вақтда мактабда масофавий таълим давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расман

20 июндан бошлаб олий таълим муассасаларига қабул бошланади

Aбитуриентлар ҳужжатларини my.dtm.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топширишлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқтибос #расман

Ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилишида маълум қилди.

Янги тизимнинг аҳамияти ва эътиборли жиҳатларига тўхталар экан, Давлат раҳбари Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларини мисол тариқасида келтириб ўтди.

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расман

Давлат Статистика қўмитаси:

Ўзбекистон аҳолиси сони 35 миллиондан ошди.

Эркаклар 17 млн 570 мингдан ортиқ, аёллар эса бироз камроқ — 17 млн 430 минг нафарни ташкил қилмоқда.

Республикамизнинг доимий аҳолиси сўнгги 30 йил ичида 13,9 млн. кишига ошган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#расман

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Зоир Тоирович Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#онлайн
#расман

⚡️Ўрта Чирчиқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган Нурматов Олимжон Раҳимжанович соғлиги ёмонлашгани туфайли вазифасидан озод этилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Қосимов Ихтиёр Рустамович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

И. Қосимов 1986 йилда Янгийўл туманида туғилган. Тошкент давлат Иқтисодиёт Университети ҳамда Президент бошқарув Академияларини тамомлаган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#расман

⚡️Бекобод шаҳрига янги ҳоким тайинланди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok