PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Долзарб_40_кунлик

"Келовчи" да ўтказилган хашарда ҳоким ўринбосарлари иштирок этмоқда

Туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамуҳаммедов ҳамда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари “Келовчи” маҳалласида ўтказилган ҳашарда фаол иштирок этишди. Маҳалла идораси ҳовлиси ва йўл бўйларига 100 дан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар, олма, терак, арча ниҳоллари ўтқазилди.

Ҳ.Исамуҳаммедов маҳалла аҳлига намуна бўлиш баробарида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси нафақат маҳаллаларда балки аҳоли хондонларида ва барча корхона-ташкилотларда ҳам кўтаринки руҳда давом этирилиши зарурлигини таъкидлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_макон

"Боғизиён ота" зиёратгоҳи. Зиёратгоҳ атрофи ободонлаштирилиб, манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

@tarix_chorrahasida
#Кексалар_туризм_ойлиги

Нуронийлар "Ғалаба боғи"да бўлдилар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туманимиздаги кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида туманимиз нуронийлари учун турли тадбирлар, республикамиз бўйлаб саёҳатлар уюштирилмоқда.

Бугун кексалар туризми ойлиги доирасида бир гуруҳ нкронийларимизнинг "Тошкент сити" ҳамда "Ғалаба боғи"га саёҳати ташкил этилди. Нуронийларимиз пойтахтнинг диққатга сазовор масканлари, янги ўзгаришлар билан танишиб, саёҳатдан катта таассуротлар билан қайтдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан огоҳ бўлинг!

💥Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.

🔥Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.

🚑Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, ташқарига чиқиш ва 104 рақами орқали тумангаз авария-диспетчерлик хизмати ёки 101 рақамини териб қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак.

🔌Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы работников сферы здравоохранения в связи с Днем медицинских работников

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter