PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳоким_ва_ёшлар

Пискент туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ёшлар билан учрашди.

Шавкат Аҳмадалиев Агросаноат ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи битирувчиси. Ҳоким тадбиркорлик билан шуғулланишда эътибор бериш керак бўлган жиҳатлар, имтиёзли кредит, бизнес лойиҳалар тўғрисида тушунтирди.

Ёшларга зарур кўмак бериш бўйича тижорат банклари ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши мутасаддиларига вазифа белгиланди.

@piskenthokimligi
#ёшлар_ойлиги
#ҳоким_ва_ёшлар

Нурафшон шаҳри "Ёшлар маркази"да вилоят ҳокимининг битирувчи ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган учрашувда Пискент тумани ёшлари ва масъуллари "ZOOM"дастури орқали онлайн иштирок этдилар.

Туман ҳокими ўринбосари С.Ҳамдамов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Пўлатов, ёшлар етакчилари ва мактаб битирувчилари Халқ таълими бўлимида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда йиғилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ёшларга касб-ҳунар танлаш, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишда зарур маслаҳатлар берди ва мустақил ҳаётда муваффақият тилади.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ва_ёшлар

ЁШЛАР ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ МУЛОҚОТЛАРИМИЗ ДАВОМ ЭТАДИ

⚡️Бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Рустам Холматов битирувчи ёшлар билан учрашди.

– Бугун иқтидорли ва ватанпарвар ёш кадрларга халқ хўжалигининг барча соҳаларида талаб катта. Биз сизлар учун қандай ёрдам керак бўлса, барчасини бажо келтиришга тайёрмиз. Асосий талаб, муҳтарам юртбошимиз айтганларидек, бутун борлиғи билан Ватанпарвар, миллатпарвар бўлишдир. Мана шу йўлда барчангизга омад ва куч-қувват тилайман, – дейди Рустам Холматов.

🎥Батафсил – юқоридаги лавҳамизда👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ҳоким_ва_ёшлар

📍Бугун, 18 декабрь куни 4-умумтаълим мактабида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва туманнинг барча мутассадди раҳбарлари мактаб битирувчилари, "Майлобод", "Митан", "Мўминобод" маҳаллаларидан уюшган ҳамда уюшмаган ёшлар билан ушрашув ўтказишди.

📌Раҳбар билан учрашувга маҳаллалардан 43 нафар ёшлар йиғилди. Бевосита учрашув давомида туман ҳокимига 13 нафари ўзларининг саволлари билан мурожат этишди. Ёшлар томонидан берилган ҳар бир савол мутасаддилар томонидан таҳлил этилди. 11 нафари ижобий ҳал этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_ва_ёшлар
#ҳозир

Ёшлар билан учрашув

Айни вақтда Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва сектор раҳбарлари энг олис ҳудудлардан бири бўлган "Қирққизобод" ҳудуди, "Кўлота" маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказмоқда.

Унда маҳалла ёшлари, уларнинг мурожаатларига ечим топиш мақсадида йиғилган ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ҳоким_ва_ёшлар
#учрашув

"Кўлота" лик Эрматов Мирзабек маҳалла ёшлари учун мини стадион қуриш ниятида. Унинг таклифини туман ҳокими ижобий баҳолади. Туман раҳбарининг кўмаги билан стадион майдонининг бетон ишлари, прожекторлар билан ёритиш ҳал этиладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ва_ёшлар

МИРЗАБЕК МИНИ СТАДИОН ҚУРАДИ

Бу ҳақда батафсил билмоқчи бўлсангиз, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва сектор раҳбарларининг "Кўлота"лик ёшлар билан учрашувини кўринг. Унда ёшларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди👆.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳоким_ва_ёшлар

БЕКОБОДЛИК ЁШЛАРНИНГ МАСАЛАСИ ҲАЛ БЎЛАДИ

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва сектор раҳбарларининг "Бекобод" маҳалласи ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда маҳалланинг 20 нафарга яқин ёшлари иштирок этди.

Дурдона Маннопхонова моҳир тикувчи, қизиқишини даромад манбаига айлантира олган ёшлардан бири. 30 млн сўм кредит эвазига бизнесини бошлаб, қўшни қизларни ҳам иш билан таъминлаган. Ҳоким билан учрашувда тикув цехини кенгайтириш учун маблағ сўраб қилган мурожаати ижобий ҳал этилди. Шунингдек, ўз саволлари билан мурожаат қилган 6 нафар йигит-қизнинг мурожаати ижобий ҳал қилинди.

Мулоқотдан сўнг Р.Рихсиев ҳамда масъуллар оилавий шароитидаги қийинчиликлар боис амалий ёрдам сўраган С.Жамилованинг хонадонида бўлиб, яшаш шароити ўрганилди. Табиий газ тармоғидаги носозликни бартараф этиш учун "Пискенттумангаз", ичимлик суви масаласида сув таъминоти корхонаси раҳбарига аниқ топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_ва_ёшлар
#Очиқ_мулоқот

Ҳоким ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказди

Аввал хабар берганимиздек, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев билан туман ёшларининг телеграм мессенжери орқали онлайн мулоқоти ўтказилди.

Ушбу мулоқотда туманимиз ёшлари жуда фаол иштирок этишди. Мулоқотга киришган 60 нафарга яқин ёшларнинг 40 дан ортиғи ёшлар дафтари, тадбиркорлик, таълим кредити, муддатли ҳарбий хизмат, ишга жойлашиш каби масалаларда муаммо ва таклифларини билдирдилар. Уларга туман ҳокими ва ўринбосарлари, тижорат банклари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбарлари иштирокида батафсил жавоб берилди.

Шунингдек, ёшлар кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдиришди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳоким_ва_ёшлар
#Очиқ_мулоқот
#Ҳозир

Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг 1-сектор ҳудудидаги ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Иштирок этаётган ёшлар ўзларининг талаб ва таклифларини бемалол баён қилишлари учун мулоқот давра қуриб, самимий суҳбат тарзида ташкил этилди. Ҳоким тадбиркорликни бошлаш, деҳқончилик учун ер ажратиш, бандлик, қўшимча касб-ҳунар ўрганиш ва ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ёшларни саволларини очиқ айтишга чақирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
#Ҳоким_ва_ёшлар

Ҳоким ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун мотивация берди

🔰Батафсил ўқиш⤵️
https://telegra.ph/YOshlarga-tadbirkorlikni-boshlash-uchun-motivaciya-berildi-01-28