PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Пискент
#медиа_тур

🔹Пискент туманидаги Ҳ.Қодиров жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган “TURON BIZNESS LIMITED” МЧЖ корхонаси бугунги кунда 14,95 гектар ер майдонида заъфарон ўсимлигини етиштириш фаолиятини кенг йўлга қўйган.

🌐Лойиҳага кўра, 2019 йилда мазкур ўсимлик уруғи Афғонистон давлатидан тажриба тариқасида юртимиз ҳудудига олиб келиб экилган эди. Натижалар эса қисқа фурсатда бўй кўрсатиб, ҳудудда ўсимликнинг кўпайтирилишига эришилди.

💰Қўшни Афғонистон давлати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллион 400 минг АҚШ долларини ташкил этиб, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилиши ҳисобига амалга оширилмоқда.

❇️Ҳар гектаридан 2 кг. (1 кг. – 8 минг АҚШ доллари баҳосида) ҳосил олиниб, тадбиркор томонидан Туркия ва Эронга экспорт қилиш учун шартномалар имзоланган.

✳️Лойиҳанинг ишга туширилиши билан доимий 40 та иш ўрнидан ташқари мавсумий 200 та янги иш ўринлари яратилади.

Медиа-тур 3-қисм

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент
#медиа_тур

Пискент туманида ОАВ вакиллари учун медиа-тур ташкиллаштирилди.

📌Медиа-тур иштирокчилари даставвал Пискент туманидаги "SAXOVAT BROYLER" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан яқиндан танишдилар.

🔹 2016 йилда Германия технологиялари асосида ишга туширилган мазкур корхона жорий йилнинг 10 ойи давомида четга 44 минг АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотни экспорт қилган. 55 гектар майдонда жойлашган ушбу муассасада айни пайтда 223 та доимий ишчи ўрни мавжуд.

🔸Тадбир иштирокчилари афғонистонлик инвестор Хади Абдулхади томонидан 15 гектарга яқин майдонда етиштирилаётган заъфарон ўсимлигининг экспорти бўйича қилинаётган ишлар тўғрисида маълумотга эга бўлди.

🔍Мазкур ҳудудда 40 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланган бўлиб, 200 та мавсумий иш ўринлари ҳам мавжуд. Доривор ўсимлик Туркия, Хитой, Мисрга экспорт қилинади.

📹Медиатурдан лавҳа.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#медиа_тур

Султонқулов Санжар Пискент тумани "Ойбек" маҳалласида яшайди. Ўзини ўзи банд қилиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат қилган. Учрашувда унга тaдбиркорликни бошлаш учун қуён боқиш тавсия қилинган эди.

🐇2021 йил 5 январида қуёнчилик йўналишида тумани Микрокредитбанкка мурожаат қилган Санжарнинг сўрови 4 кун ичида ижобий ҳал қилинди. Ҳозир ушбу хонадонда 50 бошдан ортиқ "Фламандр" зотли қуён боқиляпти.

👨‍🌾-Икки йил уриниб, ўқишга киролмадим. Лекин руҳим тушмади, тадбиркорлик қилмоқчиман, -дейди С.Султонқулов. Кичиккина ҳовлида қуёндан ташқари қўй, парранда боқиляпти, иссиқхона ҳам қурилган. Қўл остидаги бор имкониятдан унумли фойдаланган одамларнинг топганида барака бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_бандлиги
#медиа_тур

Шароитсизликдан шароит яратиб, лойдан гул ясатаётган Ҳислат Бердиевнинг ҳислати сизни ҳам ҳайратлантирса ажабмас.

🎥Файзободлик қўли гул ҳунарманднинг фаолияти "Sevimli" телеканали нигоҳида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#медиа_тур
#ёшлар_дастури_амалда

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга жамиятда муносиб шарт-шароит яратиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

🎥Бу борада Пискент туманида олиб борилаётган тадбирлар бўйича журналистлар, жумладан "Ўзбекистон-24" ва "Севимли", телеканали, "ЎзА"
журналистлари иштирокида медиа тур ташкил этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#медиа_тур

Пискентми ё Пскент ёки Бискент?

🔹Туманимиз номи доимо муҳокамаларга сабаб бўлган. Айни вақтда "Ўзбекистон тарихи" телеканали ижодкорлари ҳамкорлигида Пискентнинг тарихий маконларига медиа тур ташкил қилинди.

Юқоридаги саволга пискентлик кексалар ва тарихчилардан жавоб топасиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

#медиа_тур #ёшлар_аёллар_бандлиги

Пискент туманида аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ёшлар ва хотин-қизлар билан тизимли иш олиб борилмоқда.

📊Туманда 1433 нафар банд бўлмаган аёлнинг 274 нафари тадбиркорлик, 430 нафари ишлаш истагини билдирган. Хозиргача 145 нафар аёлнинг бандлиги таъминланган.

♻️"Ёшлар1+1" лойиҳаси асосида фермер ва тадбиркорлар ёшларга бириктирилмоқда.
"Қурбонов Жўра" фермер хўжалигида 12 нафар ёшларга 3 гектар ер ажратилди. Хўжалик раҳбари И.Қурбонов агротехник тадбирлар, уруғлик ва экинлар парваришида ёшларга амалий ёрдам кўрсатади. Хозиргача 100 нафарга яқин ёш ер учун рўйхатга олинган.

Туман ҳокимининг "Новкент" аҳолиси билан очиқ мулоқотидан сўнг "Новкент" МФЙ Мустақиллик кўчасидаги 10 та хонадон учун енгил конструкцияли иссиқхоналар қурилмоқда. Уларга "Farming Lider" МЧЖ раҳбари М.Исроилов ўз тажртбасини ўргатмоқда. Банклар томонидан 159 та иссиқхона қуриш бўйича мурожаатлар қондирилмоқда.

🎥Жараён "Ўзбекистон-24" нигоҳида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тарихидан_лавҳалар
#медиа_тур

🔰Пискент тумани тарихи икки ярим минг йилликка бориб тақалади. Бискент ва "Келовчи", "Кўлота", " Қирққиз" каби ўнлаб қадимий қишлоқлари ҳақида аҳоли орасида ҳозиргача афсоналар, ривоятлар тилдан тилга кўчиб юради. Бобур Мирзо қадами етган "Келовчи" қишлоғи ҳақида "Бобурнома"да ҳам келтириб ўтилган.

🎥 Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон тарихи" телеканалининг махсус кўрсатувида билиб олинг👆

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пискент_тарихидан_лавҳалар
#медиа_тур

🕌Пискент - Бискент - йигирмата қалъа дегани. "Ўзбекистон тарихи" телеканали ижодкорлари томонидан кўҳна кентимизнинг энг қадимий масканлари Кўлота, Қирққиз, Кориз тўғрисида махсус кўрсатув суратга олинди.

🎥Бу ҳақда батафсил томоша қилинг👆


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ёшлар_дастури_амалда
#мулоқот
#медиа_тур

Пискент туманида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларга кредит, ер ажратишда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев, ҳоким ўринбосарлари ва республика ОАВ вакиллари иштирокида ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқот ва медиа тур шу мавзуга бағишланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi