PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#тафаккур

Луқмони ҳакимни бир киши сотиб олиб, даргоҳида хизмат қилдирарди ва ундаги илму ҳикматни гоҳи-гоҳида синаб кўрарди. Бир куни имтиҳон тарзида буюрди:
- Эй Луқмон, менга бир қўйни сўйиб, cўнг яхши аъзосини олиб келгин.
- Бош устига, - деди Луқмон ва қўйни сўйиб, тили билан юрагини хожасига олиб келди.

Анча муддат ўтгандан кейин хожа уни яна чақириб, деди:
- Эй Луқмон, бир қўйни сўйгин-да, менга унинг энг ёмон аъзосини олиб келгин.
Луқмон қўйни сўйиб, яна тили билан юрагини кўтариб келди.
Хожа деди:
- Нега қўйнинг энг яхши аъзосини сўрасам ҳам, энг ёмонини сўрасам ҳам, тил ва юракни кўтариб келдинг?
Луқмон деди:
- Эй хожа, агар пок бўлса, ҳеч нарса тил ва юракдан яхши эмас. Агар нопок бўлса, ҳеч нарса улардан ёмонроқ эмас!

Тафаккур қилинг!