PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Иқлим
Қиш қандай бошланади?

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, бу йилги сентябрь, октябрь ойлари асосан илиқроқ, айрим жойларда меъёрдан илиқроқ, ноябрь ойида эса одатдагидан совуқ бўлди.

Кечадан бошлаб ҳаво кескин ўзгарди. Аксарият ҳудудларда ёғаётган ёмғир қорга айланди.
Дам олиш кунлари ҳам юртимиз бўйлаб булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шимолий ҳудудлардан ташқари бошқа жойларда ёғингарчилик, кўпроқ қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат сезиларли ўзгармайди.

Душанба кунидан бошлаб ёғингарчиликлар тўхтайди. Лекин ҳафтанинг охиригача совуқ ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталабки соатларда 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

«Ўзгидромет»нинг маълумотларига кўра декабрь ойи давомида ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради. Одатда Ўзбекистонда қиш фасли қисқа ва кам қорли кечади.
Юртимиз қишининг ўзига хос хусусияти — ҳароратининг кескин ўзгариб туришида.

@piskenthokimligi
#иқлим

22 - 25 октябрь учун об-ҳаво маълумотлари (Узгидромет)

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқлим

🌧Бугун ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

☔️Айни вақтда Пискентда ёмғир, ҳарорат +9°ни кўрсатмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқлим

⛅️Бугун ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

🌤Айни вақтда Пискентда қуёшли тонг, ҳарорат +4°ни кўрсатмоқда.

📌Кун давомида аъло кайфият ҳамроҳ бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқлим

⛅️Бугун ҳаво ўзгариб туради.
Баъзи жойларда ёғингарчилик,
туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 1-3° гача совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

🌤 Ҳозир туманимизда ҳарорат +5°ни кўрсатмоқда.

📌 Бошланган кунингиз хайрли бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқлим

🌥Бугун ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

🌨❄️18-20 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. (Узгидромет)

📌Ҳар қандай об-ҳавода яхши кайфият тарк этмасин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#иқлим
#ФВБ

Фавқулодда вазиятлар бўлими ОГОҲЛАНТИРАДИ!

🌧Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 2021 йил 23 февраль кунидан 26 февраль кунига қадар Республикамиз ҳудудида ҳаво ҳарорати кечаси 10-15, кундузи 7-12 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

⚡️Шу муносабат билан фуқароларимиздан иш ва яшаш жойида электр ускуналари ҳамда иситиш печларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишни сўраймиз.

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Иқлим

​​Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келмоқда

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 июль, сешанба кунидан бошлаб Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳафта давомида ҳарорат 33 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража, баъзи жойларда жанубда 42 даражагача, шимолда 34-37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва 33-35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади. Баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

26—27 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Иқлим

Ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

“Ўзгидромет” хабарига кўра,
21-22 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

Ҳаво ҳарорати 10-13 даражага, 21 октябрда кундуз куни 8-13 даража илиққача, 22 октябрда кечаси 2 даража совуқ - 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда.
21-22 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#Иқлим

❗️ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ 
 
Жорий йилнинг 16 ноябр куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябр кунлари республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлиши мумкин. 16 ноябрда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида, 17 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик ёмғир, қорга айланиши мумкин, 17-18 ноябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Республика бўйича ҳарорат кескин пасайиши кутилмоқда. 16-17 ноябрда шимолда, 17-18 ноябрда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳарорат кечалари 5-8° совуқгача, кундуз кунлари 0-3° илиқгача, шимолда кечалари 12-15° совуқгача, кундуз кунлари 0-3° совуқгача пасайиши кутилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Иқлим

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 28-29 январь кунлари республикамиз ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келади. Айрим ҳудудларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Иқлим

Ўзгидромет республика бўйлаб 24 ва 25 апрель кунлари кучли ёғингарчилик ҳақида огоҳлантирмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Иқлим

«Ўзгидромет» дам олиш кунлари сел келиш хавфи бўлган ҳудудларни эълон қилди

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Ангрен ва Олмалиқда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi