PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг репетитор ҳаражатлари қоплаб берилади

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

🗓 1 июлдан нималар ўзгаради?

Автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш бепул бўлади;

Айрим шифокорларга уй олиш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

“Хавфсиз йўл” индекси юритилади;

Вирусли гепатитга қарши самарали чоралар кўрилади;

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга бир марталик субсидия берилади;

Давлат музейлари соат 22:00 гача хизмат кўрсатиши мумкин;

“Тиббиёт бригадалари”га 3 600 та штат берилади;

Парранда экспорти учун субсидия оширилади;

Маҳаллаларда ижтимоий хизматлар комплекс ёндашув асосида кўрсатилади;

Бўш турган биноларга нисбатан юқори солиқ ставкасини белгилаш бекор қилинади;

Спинал мушак атрофияси клиник диагнозига эга оилаларнинг Ягона миллий регистри юритилади;

“Оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолият амалга оширишга рухсат берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Ходим ишлаш имкониятидан ноқонуний маҳрум этилганда ололмай қолган барча иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт.

🔰 Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:

🔸 ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилиши;
🔸 меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиниши;
🔸 ходим ноқонуний бошқа ишга ўтказилиши;
🔸 меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилиши;
🔸 ҳар қандай усулда ходим шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилиши ва бошқа ҳолатларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#биласизми

⚡️Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари:

📌 Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгаши (бундан буён матнда Миллий кенгаш деб юритилади) ташкил этилади;

📌 Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда ва Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар (бундан буён матнда ҳудудий кенгашлар деб юритилади) қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонуни, 8-модда

https://t.iss.one/toshvil_antikor
#Биласизми

🔰 Ходим қуйидаги ҳолатларда ишга қўйилмайди:

▫️ мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганда;
▫️ ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаганда;
▫️ карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда профилактик эмлашдан ўтиш рад этилганда;
▫️ алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида.

Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.

➡️ Ходим ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарар иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра:

🔹“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилганларга ва жазони ўтаб озодликка чиққан фуқароларга бериладиган тўловлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади ҳамда АТ “Халқ банки”нинг сайёр кассалари томонидан маҳаллаларга етказилади;

🔹АТ “Халқ банки” томонидан пенсия, нафақалар ва моддий ёрдамни фуқароларга нақд етказиш хизматлари учун Пенсия жамғармаси ва бюджетдан 1 фоиз банкка хизмат ҳақи тўлаб берилади;

🔹пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

💰 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (150 минг сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади.

📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

☑️ Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Бола парваришлаш таътилининг камида 3 ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади.

2 ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатлари БҲМнинг 4 баравари миқдоригача (1,2 млн сўмгача) ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадали қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 297 200 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.

➡️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot