PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021
#Келажак_учун_овоз_бераман

Ёшлар етакчилари, Пискент тумани:

-Биз - ёш сайловчилармиз. 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловда келажак учун энг муносиб номзодга овоз берамиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021
#Келажак_учун_овоз_бераман

Зиёдулла Йўлдошев, Пискент тумани:

-Мен давлат хизматчисиман. Эркин ва фаровон жамиятда яшашни истайман, шунинг учун сайловда албатта қатнашаман.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Барча ҳудудларда бўлгани сингари Пискент туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилаяпти.

Шу муносабат билан жойларда сайлов қонунчилиги ва амалиётига бағишланган семинарлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Ҳудудларда овоз бериш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, сайловчилар учун яратилган шарт-шароит, сайлов участкаларининг моддий-техник таъминоти ўрганилмоқда.

Шунингдек, участка сайлов комиссияси раисларига замонавий ахборот коммуникацияларидан фойдаланиш бўйича зарур кўникмалар берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Республикамиз ҳаётидаги йирик сиёсий жараёнга Пискент туманида ҳам юқори савияда тайёргарлик кўрилмоқда.

“Файзобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 538-сайлов участкасида ҳам жараёнга тайёргарлик қизғин кетмоқда.
- Муҳим сиёсий воқеа олдидан сайлов комиссияси раиси ҳамда вакилларига семинарлар ўтказиб, сайлов қонунчилиги ва амалиёти бўйича зарур билимлар ва тавсиялар берилди,-дейди участка сайлов комиссияси раиси М.Юнусова. –538-сайлов участкаси ҳудудида жами 2097 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, 57 нафари илк бор сайловда қатнашадиган ёшлардир. Шунингдек, ҳудудимизда 17 нафар ётиб қолган кекса фуқаролар рўйхати шакллантирилган бўлиб, сайлов участкаларига келишга имкони бўлмаган кекса, хаста ва имконияти чекланган сайловчилар учун хонадонларига кўчма қутилар олиб борилиб, фуқаролик бурчини адо этиш имконияти яратилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга 15 кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Участка сайлов комиссияси рўйхат билан танишиш жойи ва вақти тўғрисида хабардор этади.
Сайлов комиссиялари сайловчиларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилганидан кейин ҳам уларга ўзгартишлар киритиши мумкин.

Чет давлатларда турган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда ёки ТИВнинг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

Ҳар бир фуқаро сайловчиларнинг рўйхатларидаги хато ёки ноаниқлик тўғрисида участка сайлов комиссиясига арз қилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси 24 соат ичида мурожаатни текшириши ва хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.


https://t.iss.one/toshkentviladliya
Forwarded from PISMIQ.uz
#Сайлов_2021

Сайлов жараёнларини ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритишда нималарга эътибор бериш лозим?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева мавзуга доир масалаларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот берди. Батафсил
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Президент сайлови - келажак танлови

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Mуддатидан олдин овоз бериш бошланди!

2021 йил 14-20 октябрь кунлари соат 9:00 дан 19:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

Пискент туманида 31 та сайлов участкалари ташкил этилган бўлиб, аҳоли учун қулай ҳудудларда бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Ёш сайловчилар билан учрашув

Ёшларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш ва уларда ватан келажагига даҳлдорлик ҳиссини уйғотиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туманимиздаги 2-мактабда сайловда илк марта қатнашаётган ёшларнинг сиёсий жараёнга бўлган қизиқишларини янада ошириш, сайлов қонунчилиги ва жараёни тўғрисидаги билимларини янада бойитиш ва зарур маълумотларни бериш мақсадида "Ёш сайловчи" тадбири ўтказилди.

Ёш сайловчилар билан учрашувда 521-сайлов участкаси комиссияси раиси томонидан ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Ёш сайловчилар:
Биз сайловда қатнашамиз ва энг муносиб номзодга овоз берамиз! Сизчи?

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Сурайё Азимова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси:

-24 октябрь куни биз оиламиз билан сайловда албатта қатнашиб, энг муносиб номзодга овоз берамиз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

391 нафар сайловчи муддатидан аввал овоз берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкаларида сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун муддатидан олдин овоз беришни 2021 йил 14 октябрь куни бошланган эди ва бу жараён 2021 йил 20 октябрнинг якунига қадар давом этди. Сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш вақти соат 9:00 дан соат 19:00 га қадар амалга оширилиши белгиланган.

14-20 октябрь кунлари Пискент туманида ташкил этилган сайлов участкаларида жами 391 нафар сайловчи Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериб, ўзларининг Конституциявий ҳуқуқларидан самарали фойдаландилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев 4-мактабда жойлашган 525-сайлов участкасида энг муносиб номзодга овоз берди.

@piskenthayoti
#Сайлов_2021

Пискент тумани 526-сайлов участкасида жами 2223 та сайловчи рўйхатга олинган.
Муддатидан олдин овоз берганлар 11 нафарни ташкил этади.
Соат 11:00 холатига 856 нафар сайловчи овоз бериб бўлди.

@piskenthayoti
#Сайлов_2021
БЕШ ЙИЛЛИККА ТАТИГУЛИК КУН

24 октябрь тонги ҳар қачонгиданда файзли бошланди. Эрта тонгдан ҳамюртларимиз қатори Пискентликлар ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муносиб номзодга овоз бериш учун ўз сайлов участкаларига ошиқмоқда.
Тумандаги 31 та сайлов участкаси соат 8.00 да сиёсий жараёнлар давлат мадҳияси билан кўтаринки руҳда бошланди.
Сайловларнинг демократик талаблар асосида муқобиллик, тенглик ва очиқ-ошкора ўтишини таъминлаш учун барча шароит яратилган, жумладан, 5 та партиядан кузатувчилар иштирок этмоқда. Республикамиздаги ислоҳотларимизга ҳамоҳанг халқимиз фаоллиги ҳам яққол кузатилмоқда.
Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳам Пискент туманидаги 4-мактабда жойлашган 525-сайлов участкасига келиб, ўзи муносиб деб билган номзодга овоз берди. Ушбу сайлов участкасида 1803 нафар сайловчи рўйхатга олинган бўлиб, 52 нафари илк марта сайловда қатнашувчи ёшлардир.
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Сайлов_2021

Кекса сайловчилар уйдан чиқмай овоз беришди

Бугунги сайловда кекса ва ногирон сайловчиларга ҳам фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланиши учун шароит яратилди. 545 сайлов участкаси аъзолари бемор ётган онахон Хакима Умарованинг хонадонига бордилар. Онахон
ўзининг энг тўғри қарорини қабул қилиб, муносиб номзод учун овоз берди.

Ушбу участка аъзолари яна бир кекса сайловчи Сафия Жиянованинг уйига бориб, онахоннинг холидан хабар олдилар. Сафия Жиянова ўз конституцион ҳуқуқидан фойдаланиб энг муносиб деб билган номзод учун овоз берди.

-Мен сайланажак номзод юртимизни янада тараққий эттириши, ҳалқимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, тиббиёт сохасини ривожлантириш, беморларга юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлашига ишонаман"-дейди онахон.

@piskenthayoti
#сайлов_2021

Маълумки, Тошкент вилоятида юздан ортиқ миллат ва элат вакиллари аҳилликда яшаб, баҳамжиҳат меҳнат қилмоқда. Деярли барча туман-шаҳарларда байналминал маҳаллалар бор.

Ана шулардан бири “Зоминовул” ва “Оқтепа” маҳаллаларидир. У ерга қарашли 533-сайлов участкасида 2 минг 567 нафар турли миллат сайловчилар рўйхатдан ўтган бўлиб, 17 таси муддатидан олдин овоз берган. Ёшлардан 67 нафари дастлабки сайловда қатнашмоқда.

“Оқтепа” маҳалласида яшайдиган Жонсаидовлар оиласини ҳозир барча танийди. Тожик ота, қозоқ онанинг етти нафар келини – ўзбек, қозоқ, рус, уйғур, грузин, чечен миллатларига мансуб бўлиб, улар аҳилликда яшайди. Бугун Президент сайловида мазкур оила вакиллари ҳам фаол иштирок этди.

https://t.iss.one/haqiqatonline