PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Пискент_тумани
#Сессия
#Онлайн
#Мурожаат

Раҳимжон Рихсиев, Пискент тумани ҳокими:

Фарзандларимиз келажак бунёдкорлари, таълимга киритилган сармоя эса келажакка сармоя ҳисобланади. Шу боис энг асосий инвестиция халқ таълими тизимига йўналтирилган.
2020-2021 ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфини 1270 нафар ўқувчи битириб, уларнинг 333 нафари ОТМ ўқишга кирган бўлиб, бу умумий битирувчилар сонига нисбатан 26.2% ни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан 11.1 % ошди.
2021 йил май ойидан бошлаб Пискент тумани ХТБ тасурруфидаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг “Ғайрат”МФЙ худудида жойлашган 80 ўринли филиал биносига 2.5 млрд маблағ эвазига қўшимча 96 ўринли янги ўқув биноси “Инвеститция” дастури доирасида қуриб битказилди.
Ҳамда 11-21-30-33-34-35-умумтаълим мактабларида ўқувчиларни спорт билан шуғилланишлари учун 9.6 млрд. (ҳар бир спорт зал учун 1,6 млрд сўм маблағ ажратилган) сўм маблағ ҳисобига тўлиқ имкониятларни яратиш мақсадида янги замонавий 12х24 ўлчамли спортзал бинолари қуриб битказилмоқда.
#Пискент_тумани
#Сессия
#Онлайн
#Мурожаат

Раҳимжон Рихсиев, Пискент тумани ҳокими:

Мавжуд муаммолардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Олдимизда турган вазифалар:
- 19- умумий ўрта таълим мактабининг 1962 йилда қурилган 80 ўринли бошланғич синфлар ўқув биносини ўрнида 100 ўринли қўшимча ўқув биносини қуриш(Ушбу ўқув биносида 184 нафар ўқувчилар 2 сменада таълим олишади)
- 13,16,24,26,37,38,39- умумий ўрта таълим мактаблари учун спорт зал биносини қуриш.
- 8,22,29,42,- умумий ўрта таълим мактабларини мукаммал таъмирлаш (ўқувчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратилади).
#Пискент_тумани
#Сессия
#Онлайн
#Мурожаат

Раҳимжон Рихсиев, Пискент тумани ҳокими:

Бугунги кунда Пискент тумани аҳолисининг асосий муаммоларидан бири бу уй-жой муаммоси ҳисобланади.
Бугунги кунда туман аҳолиси орасида уй-жойга муҳтож оилалар 1200 нафарни ташкил этмоқда.
Шундан:
аёллар дафтарида – 55 нафар;
бошқа оилалар – 1145 нафар.

Туманда субсидия асосида уй-жой ажратиш бўйича жами
102 нафар фуқаролар томонидан мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 20 таси ижобий хулоса олган.

Шунингдек, Президентимизнинг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармонларига асосан, “Ғайрат” маҳалласида наъмунавий лойиҳалар асосида уй-жой қуриш учун 19 га ер майдони ажратиб берилди. Ушбу ҳудудда уй-жойга муҳтож оилалар учун 8 та 5 қаватли 1 подьезли 160 та хонадон қурилмоқда.
#Пискент_тумани
#Сессия
#Онлайн
#Мурожаат

Раҳимжон Рихсиев, Пискент тумани ҳокими:

Жорий йилда давлат аҳамиятидаги 63 км да режа бўйича 3 779.6 млн сум қийматда автомобил йўлларини сақлаш, жорий таьмирлаш ишлари бажарилди.

Маҳаллий аҳамиятдаги 126 км да режа бўйича 3 047,3 млн сўм қийматда автомобил йўлларини сақлаш, жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Маҳаллий бюджет ҳисобидан 1.013 млрд сўмга 10 та кўчанинг 2.7 км қисми асфалть қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 2.2 км қисми 0.806 млрд сум қийматда ички кўчаларнинг автомобил йўлларида асфалтлаш (90%) ишлари бажарилди.

Ички кўчалар бўйича маҳаллий бюджет ҳисобидан 112 млн сўмга 3 та кўчанинг 1 км қисмини шағаллаштириш ишлари режалаштирилган бўлиб, амалда 1 км қисми 112 млн сўм қийматда ички кўчаларнинг автомобил йўлларида асфалтлаш (100%) ишлари бажарилди.

Бундан ташқари жорий жорий йил туман ҳокимлиги ташаббуси билан 41 км ички тупроқ йўллар ҳашар йўли билан шағаллаштирилди.

Республика бюджети ҳисобидан 32 та кўчанинг 15.7 км қисми 6,5 млрд сўм қийматда ички кўчаларнинг автомобиль йўлларида асфалтлаш ишлари бажарилди.
#ободлик
#бунёдкорлик
#пискент

📌 Дўнгқўрғонда ишлар ўнг бўлсин

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#пресстур
#пискент

🏗Навбатдаги йўналиш “Янги Ўзбекистон” массиви бўлди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пискент
#пресс_тур

Пресс тур давомида режада йўқ ажойиб воқеа, инсон қадри улуғ деган ғоянинг яққол исботини кўрдик.

Текстил фабрикасида ишлаётган Ўғилой ая Тоирхонова 62 ёшга тўлиши муносабати билан корхона раҳбарияти томонидан анвойи гуллар совға қилиниб, моддий рағбатлантирилди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ МАНЗИЛЛАРИ

#Тошкент_вилояти #Пискент_тумани
03.02.2022

Мухбир: Элёр Гўрўғлиев


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

"ОҚТОМ" ОБОД БЎЛМОҚДА

#Тошкент_вилояти #Пискент_тумани

Мухбир: Элёр Гўрўғлиев

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пискент

⚡️
Пискент туманида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида тантанали тадбирлар ўтказилмоқда.

Lotin yozuvida o‘qish📲

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi