PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Инсон_қадри_учун

1-сектор. Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев "Саидобод" ва "Чимқўрғон" маҳаллаларида эҳтиёжманд инсонларга Президент табригини етказиб, совғалар тарқатмоқда.

Президентимизнинг «Аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан туманимизда 2021 йил давомида «Темир дафтар» рўйхатида бўлган, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бўлган, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи, 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари ажратиш белгиланган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун

Президент табриги кўнгилларни тоғдек кўтарди

Янги йил бутун дунёда кенг нишонланадиган байрам. Оилавий шароити қандай бўлишидан қатъи назар, ҳар бир
инсон қалбида янги орзу-ниятлар билан байрамни кутади. 

🔰Батафсил ўқиш⤵️

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун

2-сектор. Туман прокурори Алишер Жўраев сектор ҳудудидаги маҳаллаларда бўлиб, Президент табриги, совғаси ва байрам туҳфаларини фуқароларга шахсан ўзи етказиб бермоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун

1-сектор ҳудудидаги "Аҳил" маҳалласидаги эҳтиёжманд оилаларга туман ҳокими маслаҳатчилари Ш.Камалов ва А.Жумабоевлар 800 минг сўмдан бир марталик пул маблағи ва байрам совғаларини ўз эгаларига тарқатиб бермоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун

ДСИ раҳбари кўнгилларга қувонч улашди

Бугунги ҳайрия ишларида 4-сектор раҳбари Жасур Сайфиев ҳам фаоллик кўрсатди. ДСИ раҳбари бошчилигида солиқ инспекцияси ходимлари Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида оилаларга Давлатимиз раҳбарининг совғалари, ҳам қувончу шодлик улашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун

Файзободдаги хонадонларга ҳам байрам совғалари кириб борди

Бугун туман ҳокими ўринбосари Ғ.Алибоев, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Азимова “Файзобод” маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, хаста ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун

Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сон қарорига мувофиқ, Майлобод маҳалласи фуқаролари ҳам эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлдилар. Туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хамдамов томонидан Президент табриги, 800 минг сўм пул маблағи ва ҳокимлик совғалари ўз эгаларига етказилди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун

3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Л.Рахматуллаев томонидан Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, юртбошимиз томонидан тақдим этилган совғалар ва 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун
#Ҳашар

ОҚТОМ ВА ДЎНГҚЎРҒОНДА ҲАШАР

Айни вақтда қишдан кўра кўпроқ баҳор фаслига хос об-ҳаво одамларнинг кайфиятини ҳам кўтарди. Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари бошланиб кетди. Куни кеча қўшни тумандан бошланган ташаббус эпкини пискентликларни ҳам қўзғатиб, энг олис ҳудудларгача етиб борди.

Бугун эрта тонгдан «Дўнгқўрғон» маҳалласида туман ҳокимлиги, ФВБ ва фуқаро муҳофазаси хизматлари, Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси, “Пискенттумангаз”, Электр таъминоти корхонаси, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ туман филиали, Ободонлаштириш бошқармаси, “Тоза ҳудуд” ДУК ишчи ва ходимлари йиғилди. Ҳашардан маҳалла аҳли ҳам четда турмаяпти.

300 нафарга яқин ҳашарчилар меҳнати билан “Дўнгқўрғон”даги таъмирталаб кўчаларни шағаллаштириш, эски симёғочларни янги столбаларга алмаштириш, ариқ ва зовурларни тозалаш, мавсумга тайёрлаш режалаштирилган.

Шунингдек, Оқтом маҳалласида ҳам кўча ва майдонлар тозаланиб, дарахтларга шакл берилмоқда. Маҳаллада 505 та хонадонда 2789 нафар аҳоли яшайди. Ҳашарда ободонлаштириш ишлари билан бирга аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш учун шифокорлар томонидан тиббий кўриклар ва хатлов ҳам ўтказилмоқда. Қўлни қўлга бериб, ҳаракатни сусайтирмасак, тез орада маҳалла обод бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инсон_қадри_учун
#Ободлик

Туманимизнинг «Оқтом» ва «Дўнгқўрғон» маҳаллалари географик жиҳатдан энг четдаги ҳудудлардан. Лекин бу ерда яшаётган кўп сонли аҳоли давлатнинг, жамиятнинг эътиборидан асло четда эмас.

Бугун бошланган кенг кўламли бунёдкорлик ҳаракатлари бунинг яққол тасдиғи. Маҳаллада тупроқ йўлларни шағаллаштирилиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бунда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар вакиллари ҳашар ишларида шаҳсан қатнашмоқдалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi