Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_орасида
#1_сектор
⚡️Пискент тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Р.Рихсиев сектор ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказди.
✅Унда туман ҳокимининг барча ўринбосарлари, Соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт бўлими раҳбарлари иштирок этди. Сектор ҳудудидаги маҳаллалар ободлиги, тадбиркорликка кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш, яширин иқтисодиётни аниқлаш бўйича "маҳаллабай" амалга ошириладиган ишларга эътибор қаратилди.
📌Шунингдек, ҳоким ва ўринбосарлари "Холиқберди" МФЙда бўлдилар. Маҳаллада 4462 нафар аҳоли истиқомат қилиб, "Темир дафтар"даги 17 та оила, "Аёллар дафтари"даги 58 нафар аёл, "Ёшлар дафтари"даги 78 нафар ёшнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
📍Жараёнда маҳалладаги марказий кўчаларни ободонлаштириш, пандемия даврида тадбиркорлар фаолияти, санитария талабларига риоя этилиши танқидий ўрганилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

♻️Туман ҳокими Р.Рихсиев "Култепа" маҳалласидаги 27-мактабда ёш педагоглар билан учрашди. Очиқ мулоқотда тумандаги умумтаълим мактабларидан келган ўқитувчилар ўзларини қийнаётган муаммолари бўйича мурожаат қилишди.
✅Ҳоким уларга нималарни ваъда бергани ҳақида видеолавҳада ўзингиз кўринг👆

ЕР – БЕБАҲО БОЙЛИК
Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бошчилигида мутасаддилар маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароити, шахсий томорқасидан фойдаланиш ҳолатини ўргандилар.
"Дўнгқўрғон" маҳалла фуқаролар йиғинида аксарият хонадонлар томорқаси 10-12 сотих. Туман ҳокими маҳалла кўчаларини пиёда кезиб, одамлар билан суҳбатлашди. Биркам саксонни қоралаган Рисқул ота Қодиров Саодат кўчаси 9-уйда истиқомат қилади. Шу қишлоқдаги 19 – мактабда 35 йил ўқитувчилик қилган. Ёши улуғлиги, зиёли одам бўлишига қарамай, деҳқончилик қилишдан, кетмон чопишдан қочмайди. Ҳозир ҳам уй олдидаги томорқасида бир қарич бўш жой йўқ. Отанинг айтишича, рўзғорга мойдан бошқа нарса сотиб олинмайди. Дипломатия университетида ўқиётган набирага контракт тўловини ҳам томорқанинг ортидан тўлашди.
Рисқул отанинг миришкорлигини сизга ҳам кўрсатгимиз келди. Айни баҳор, экин-тикин вақти, балки Сиз ҳам томорқадан олтин ундиришга ҳаракат қиларсиз?

#маҳаллабай
Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бошчилигида мутасаддилар маҳаллаларда аҳолининг турмуш шароити, шахсий томорқасидан фойдаланиш ҳолатини ўргандилар. Миришкор инсонлар тажрибаси намуна қилиб кўрсатилди.

#Халқ_орасида
Туман ҳокимининг эҳтиёжманд аҳоли хонадонларига ташрифи давом этмоқда. Бу галги ўрганиш "Дўнгқўрғон" маҳалласидаги ёрдамга муҳтож оилаларда бўлди. Туман ҳокими уларнинг хонадонида бўлиб, қийнаётган масалалар тўғрисида суҳбатлашди.

Навбатдаги манзил "Дўнгқўрғон" МФЙ бўлди
Шундай масалалар бўладики, уларни фуқаронинг оғзидан эшитишнинг ўзи камлик қилади. Ҳолатни жойига чиқиб кўриш, ечимини излаш, имкониятларни чамалаш зарур бўлади. Пискент туман ҳокими томонидан қишлоқ ва маҳаллаларда аҳолининг ёрдамга муҳтож вакиллари билан учрашувлар давом этмоқда.
Бу сафар “Дўнгқўрғон” маҳалласида бўлган туман ҳокими ва ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов маҳалла раиси тавсияси билан бир гуруҳ фуқаролар хонадонига кириб, турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар.
Маҳалланинг Намуна кўчасида яшовчи Қ.Бегматов саломатлигидан шикояти мавжуд. Бундан ташқари, яшаб турган хонадони таъмирталаб аҳволда. Бахт кўчаси 7-уйда яшовчи Г.Қурбонова 4 фарзандини ўзи вояга етказаётганини айтиб, иш фаолиятини тўлиқ ставкага ўтказишда амалий ёрдам сўради. Боғбон кўчасидан Н.Тошматовнинг уй таъмири ва тиббий ёрдам, Тинчлик кўчасидан М.Тошматованинг қурилиш моллари олиб бериш сингари мурожаатлари бўйича суҳбатлашилди.
Қонун доирасида ижобий ҳал этиш юзасидан қурилиш, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича тегишли раҳбарларга аниқ топшириқлар юклатилди.
Туман раҳбарларининг хонадонларда ўрганишлари давом этади...
Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

“Чимқўрғон”да одамларни нима қийнамоқда?
Йиғилганни суяш, қийналганга ёрдам бериш ўзбек халқига хос бўлган фазилатлардан. Давлатимиз раҳбари томонидан 23 июлда бўлиб ўтган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, халқ орасидаги ёрдамга муҳтож инсонларга манзилли кўмак бериш мақсадида Пискент туман ҳокими Р.Рихсиев ва ҳоким ўринбосарларининг хонадонларга ташрифи давом этмоқда.
Туман раҳбари бу сафар “Чимқўрғон” маҳалласида бўлди. Чимқўрғонлик Р.Каримова, Б.Бобоев, О.Суюнов, Ш.Ҳайдароваларнинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олинди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Ҳ.Исамуҳаммедов, маҳалла раиси ва масъул раҳбарлар иштирокида мазкур фуқароларнинг тиббий ёрдам олиш ва саломатлигини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш бўйича туман ҳокимига қилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди ва ечим изланди. Мутасадди раҳбарларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар юклатилди.

Туман ҳокими Қашқадарёга нега борди?
Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Tuman-%D2%B3okimi-%D2%9Aash%D2%9Badaryoga-nega-bordi-08-19

Telegraph
Туман ҳокими Қашқадарёга нега борди?
Туманда доимий равишда барча даражадаги раҳбарларнинг фуқароларни навбатсиз қабул қилиши, маҳаллаларда, хонадонларда ўтаётган жонли мулоқот ва суҳбатлар, сайёр қабуллар йўлга қўйилгани одамларнинг муаммоларини қонун доирасида юқори даражада ҳал этиш имконини…
#Халқ_орасида
Одамлар бугунидан рози бўлиб яшасин
Туман ҳокими "Саидобод"ликлар ҳузурида бўлиб, имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Одамлар бугунидан рози бўлиб яшасин
Туман ҳокими "Саидобод"ликлар ҳузурида бўлиб, имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Халқ_орасида
Одамлар бугунидан рози бўлиб яшасин
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” шиори остида бошланган умумхалқ ҳашари маҳаллаларда, хонадонларда давом этмоқда.
Ҳашар доирасида нафақат ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари, балки эҳтиёжманд ва имконияти чекланган оилалар ҳолидан ҳам хабар олинмоқда.
Бугун “Саидобод” маҳалласида ҳашар жараёнларида қатнашган туман ҳокими Р.Рихсиев, ҳоким ўрибосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов маҳалладаги имконияти чекланган инсонлар хонадонларида ҳам бўлди.
П.Турсун кўчасида яшовчи Л.Саидбоева оғир хасталик сабабли бугун тўшакка михланиб қолди. Туман раҳбари аёл билан суҳбатида нафақат тиббий, балки моддий тарафдан ҳам ёрдам кераклиги маълум бўлди. Л.Саидбоевага ногиронлик рўйхатига олиш ва нафақа тайинлаш, коллеж талабаси бўлган фарзандининг контракт тўловларида амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Шунингдек, ногирон фарзанди тарбияси билан машғул бўлган М.Маҳкамованинг илтимосига кўра ҳовлисига субсидия асосида иссиқхона ҳамда фарзанди вилоят касалхонасида даволаниши учун амалий ёрдам, уй таъмири учун қурилиш материалларидан ёрдам берилиши маълум қилинди. М.Бегалиева эса Олмалиқ шаҳрида доимий рўйхатда туриши, паспортини янгилаш ва туманга прописка қилдириш ҳамда уйига табиий газ тортишда амалий кўмак сўради. Унга туман раҳбарияти томонидан ҳужжатларини расмийлаштириш ва газ масаласида ёрдам кўрсатилиб, доимий иш таклиф этилди.
М.Хошимова эса 3 қизи ва турмуш ўртоғи билан 1 хонали ижара уйда яшаб келмоқда. Аёл ва эрига доимий иш тайинланиб, “Ғайрат” маҳалласида қурилаётган уй-жойлардан 2 хонали хонадон олишга тавсия этилди. Маҳалла ва қариндошлари ёрдами билан уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди. 3 фарзандини ёлғиз вояга етказаётган Ш.Хожиматованинг уй таъмирида кўмак беришга келишиб олинди.
Кун давомида маҳалладаги аксарият хонадонларда бўлган туман ҳокими Президентимиз таъкидлаганидек, одамлар, айниқса боқувчисини йўқотган, имконияти чекланиб, ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган инсонларнинг ҳаётидан рози бўлиб яшашлари учун ҳамиша зарур кўмак берилишини таъкидлади.

Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
#Халқ_орасида
#Очиқ_мулоқот
Қўштепаликларни қандай муаммолар қийнамоқда?
Шундай масалалар бўладики, уларни фуқародан эшитишнинг ўзи камлик қилади. Ҳолатни жойига чиқиб кўриш, ечимини излаш, имкониятларни чамалаш зарур бўлади. Пискент туман ҳокимининг қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.
Бу сафар туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев “Муротали” маҳалласининг Қўштепа қишлоғида бўлди. Ҳоким ўринбосарлари, туман прокурори, хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари биргаликда аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Бир гуруҳ фуқаролар хонадонига кириб, турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар.
Аҳоли вакилларининг электр, газ, ички йўлларга шағал ётқазиш, қишлоққа тиббий ходим бириктириш сингари мурожаатларининг ечими бўйича очиқ ва самимий суҳбатлашилди. Ҳал этиш юзасидан қурилиш, йўл, газ ва электр таъминоти, соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича тегишли раҳбарларга аниқ топшириқлар юклатилди.

Туман ҳокими Ўсмат қишлоғида бўлди
Туманимиз раҳбарлари томонидан аҳоли орасида учрайдиган каттаю-кичик барча камчиликларни жойида кўриш, ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида ҳудудларда очиқ мулоқотлар, сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун шу мақсадда Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев халқ мурожатларини тинглаш мақсадида 3-сектор ҳудудида жойлашган "Дўстлик" маҳалласи аҳолиси билан учрашди.
Маҳалланинг Ўсмат қишлоғи аҳли билан кечган тўғридан тўғри, очиқ мулоқотда одамларнинг электр энергияси, суюлтирилган газ етказиб бериш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича мурожаатлари соҳа мутасаддилари иштирокида ўрганилди. Одамларнинг талаб ва таклифлари асосида ичимлик суви яроқлилигини текшириш ва қўшимча сув тармоғини тортиш учун 2,5 км узунликда қувур билан таъминлаш, электр симларини янгилаш бўйича масъул раҳбарларга аниқ вазифа ҳамда муддат белгиланди.
Шунингдек, қишлоқда яшовчи прописка муаммоси билан мурожаат қилган Юқоричирчиқлик фуқаронинг истаги ИИБ ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди.
Қишлоқнинг Самарқанд кўчасида яшовчи Ф.Раҳматова хонадонида бўлиб, мурожаати тингланди. Мазкур кўчадаги электр устунлар ва симларини янгилаш, йўлни шағаллаштириш бўйича вазифа белгиланиб, мутасаддилар томонидан назоратга олинди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот
Туман ҳокими Ўсмат қишлоғида бўлди
Туманимиз раҳбарлари томонидан аҳоли орасида учрайдиган каттаю-кичик барча камчиликларни жойида кўриш, ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида ҳудудларда очиқ мулоқотлар, сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун шу мақсадда Пискент туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев халқ мурожатларини тинглаш мақсадида 3-сектор ҳудудида жойлашган "Дўстлик" маҳалласи аҳолиси билан учрашди.
Маҳалланинг Ўсмат қишлоғи аҳли билан кечган тўғридан тўғри, очиқ мулоқотда одамларнинг электр энергияси, суюлтирилган газ етказиб бериш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича мурожаатлари соҳа мутасаддилари иштирокида ўрганилди. Одамларнинг талаб ва таклифлари асосида ичимлик суви яроқлилигини текшириш ва қўшимча сув тармоғини тортиш учун 2,5 км узунликда қувур билан таъминлаш, электр симларини янгилаш бўйича масъул раҳбарларга аниқ вазифа ҳамда муддат белгиланди.
Шунингдек, қишлоқда яшовчи прописка муаммоси билан мурожаат қилган Юқоричирчиқлик фуқаронинг истаги ИИБ ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди.
Қишлоқнинг Самарқанд кўчасида яшовчи Ф.Раҳматова хонадонида бўлиб, мурожаати тингланди. Мазкур кўчадаги электр устунлар ва симларини янгилаш, йўлни шағаллаштириш бўйича вазифа белгиланиб, мутасаддилар томонидан назоратга олинди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Telegram
PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
#Халқ_орасида
#Муносабат
Анор ая Жонсаидова:
"Оиламиз Президентимиз назарига тушганидан жуда ҳурсандман!"

Давлатимиз раҳбари тилга олган Жонсаидовлар оиласи эсингиздами? Етти келин - етти миллат вакиллари билан ҳамжиҳатликда яшаётган оиланинг таърифи олисга кетган.
Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида “Оқтепа” маҳалласида бўлди. Маҳалла фуқаролари билан учрашиш асносида туман раҳбари кўпмиллатли Жонсаидовлар оиласидан хабар олди. Оила бекаси, 87 ёшли нуроний онахон Анор ая Жонсаидова билан суҳбат қуриб, саломатлиги билан қизиқди.
Ушбу оила ўзининг ҳамжиҳатлиги билан нафақат маҳалла балки туман аҳлига ҳам ўрнак бўлишга арзийди. 87 ёшни қаршилаган Анор ая Жонсаидова бахтиёр нуронийлардан бири саналади. Унинг етти ўғил, икки қизи, етти миллатга мансуб келинлари бор. Онахоннинг айтишича, раҳматли турмуш ўртоғи Серикбой ота билан салкам қирқ йил умргузаронлик қилишган.
-Келин танлашда ўғилларимнинг юрак хоҳишига қараб уйлантирганман. Мана, қарийб эллик йилга яқин қуда-андачиликда "сан-манга" бормадик. Кўнгилни кенг қилишда гап кўп, -дейди Анор ая донишмандлик билан.- Камтаргина оиламиз Президентимиз назарига тушганидан жуда ҳурсандман. Юртбошимиз омон бўлсин!
Дуо олган омондир, дейди халқимиз. Нуроний Анор ая туман ҳокими билан суҳбатда юртга тинчлик, элга хотиржамлик, тўкинлик тилаб дуолар қилди.

Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Исмат Ибрагимов Пискент тумани маҳаллаларида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказди.
Туман ҳокими ўринбосари Ҳикмат Исамуҳаммедов билан биргаликда “Зоминовул” маҳалласида яшовчи кекса ва ногиронлиги мавжуд кексалар ҳолидан хабар олишди. Олис ҳудуд ҳисобланган Сатторобод қишлоғида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити ўрганилди.
Маҳалла одамлари меҳнатсевар, томорқадан фойдаланишнинг ҳадисини олишган. Раҳбарлар улар билан яқиндан суҳбат қуриб, турмуш шароити, даромад манбалари билан қизиқдилар. Маълум бўлдики, одамларнинг кайфияти юқори, эртанги сайловда ҳам албатта қатнашишлари ҳақида сўзладилар.

Бугун туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамуҳаммедов "Оқтом" маҳалласида бўлди.
Қўшни республика билан чегарадош маҳалланинг кекса отахону нуроний онахонлари билан учрашган ҳоким ўринбосари уларни ўйлантираётган масалалар ва уларнинг ечими борасида суҳбатлашди.
Шунингдек, меҳнат фахрийси И.Гулматов хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди, маҳалла хотин-қизларининг иш ва турмуш тарзи билан яқиндан танишди. Уларга совғаларини топшириб, дуоларини олди.