PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ис газидан заҳарланиш.
Бу қандай рўй беради?


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тараддуд
#огоҳлик

Байрам беталофат ўтсин

👩‍🚒Пискент тумани фуқаро муҳофазаси бошлиғи, туман ҳокими Р. Рихсиев бошчилигида Янги йил байрамини кутиб олишда фуқароларнинг хавфсизлигини сақлаш, айёмни беталофат ўтказиш мақсадида фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари ҳамкорликда ишлаш хизматларининг махсус ўқув тактик машғулоти ўтказилди.

🧯Машғулотда туман ҳокими ўринбосари С.Исақулов, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Р.Ахроров, Тез тиббий ёрдам, СЭОМ ва Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ҳамда барча коммунал ташкилотлари раҳбарлари махсус техника ва жиҳозлари билан иштирок этишди.

🎥Батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

ҲАЙДОВЧИ, ШОШМА, ОИЛАНГ КУТЯПТИ!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

Ўтган 5 ой давомида оғир оқибатли йўл транспорт ҳодисалари сони 10 тани ташкил этади. Афсуски 4 та ҳолатда ҳалокат оқибати инсон ўлими билан якунланган. 9 нафар одам тан жароҳати олган.

Тезлик - умр заволи бўлиши мумкин

Барчамиз ҳар куни ёки кунора автотранспортдан фойдаланамиз. Автомобиллар узоғимизни яқин, мушкулимизни осон қилади. Замон ўзгариб, турмуш даражаси кўтарилгани сайин республикамизда ҳам йилдан-йилга автотранспорт воситалари сони ортиб бормоқда. Шу билан бирга йўл-транспорт ҳодисалари ҳам тез-тез қайд этилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ҳар қандай фожиа, айниқса у инсон ҳаёти, саломатлиги, оиласи бутунлигига раҳна солар экан, алоҳида эътибор қаратиш зарур. Йўл қоидаси – умр фойдаси, деганларидек, ҳар бир ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилса, транспорт унинг ва одамларнинг фойдасига хизмат қилади.

Агар аксинча бўлса...

Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи, катта лейтенант Қаҳрамон Ёқубовнинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг ўтган 5 ойи давомида оғир окибатли йўл транспорт ҳодисалари сони 10 тани ташкил этади. Афсуски 4 та ҳолатда ҳалокат оқибати инсон ўлими билан якунланган. 9 нафар одам тан жароҳати олган. Ўтган ойларда йўлларда 48 марта майда тўқнашувлар содир бўлган. Биргина туман марказидаги янги таъмирланган йўлда яқин вақт орасида 3 марта тўқнашув содир бўлди. Ҳайдовчилар эса ҳатто эски ўнқир-чўнқир йўлларда камроқ ҳалокат содир бўлишини таъкидлашди(!?). Бундай кулгили важлар тезликни ошириш, йўл қоидаларини менсимасликка сабаб бўлолмайди.

Улар оиласига керак эдилар...

Минг афсуски, пачоқланган машина, сочилиб кетган ойна синиқлари, йўловчиларнинг буюмлари, энг даҳшатлиси, сониялар аввал бутун, соғлом ва орзу ниятлари билан оиласи бағрига ёки ишга отланган инсон қонига беланган, энди у йўқликка маҳкум.

Тезликни ошириш - ўз жонига қасд қилиш билан баробар!

Куни кеча Мусулмонлар идорасининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишига доир фатвоси эълон қилинди. Унда мусулмон кишини йўл ҳаракати қоидалари, одоб ва маданиятларига амал қилиши кузатув камералари ёки йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўлинмалари ходимлари назорат қилаётгани учун эмас, балки амалдаги йўл ҳаракати қонун-қоидаларига амал қилиш – Ислом шариатининг талаби деб эътиқод қилган ҳолда бажариши кераклиги, шунда йўлда юриш ҳам ибодатга айланиши таъкидланган.

Аксинча, рухсат этилгандан юқори тезликда ҳаракатланиш оқибатида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган ҳайдовчи шаръий жиҳатдан ҳаддидан ошган ва ўз жонига қасд қилган мақомида ҳисобланади.

Ҳурматли ҳайдовчилар, шошилманг, сизни уйда оилангиз кутади!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

Пискент тумани Ички ишлар бўлими огохлантиради ❗️

📌 Туманимиз худудида фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари сезиларли даражада ошиб бораётганлигини инобатга олиб, сизларни ўз мол мулкингизни ва пулларингизни эхтиёт қилишингизни, танимаган ва билмаган одамларнинг алдовларига ишониб фирибгарлик қурбонига айланиб қолмасликларигизни ҳамда қора мол ва қўйларингизни қаровсиз қолдирмаслигингизни сўраб қоламиз
❗️

Пискент тумани ИИБ ЖҚБ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

⁉️Ҳаракат хавфсизлиги нима дегани? Нима учун ҳаммага йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш сўралади?

Куни кеча "Пискенттумангаз" филиали ёнида бўлган автоҳалокат икки инсонни ёруғ оламдан бевақт кўз юмишига сабаб бўлди.

Бу ҳақда батафсил ёзамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

‼️Ҳайдовчи, шошма, сени оиланг кутмоқда!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

Ҳайдовчи, шошма, сени оиланг кутмоқда!

Постга бежиз бу сарлавҳа танланмади. Боиси, жорий йилнинг 15 июль куни 4-Р19 Пискент-Нурафшон (Тўйтепа) йўлининг 13-километрида автоҳалокат юз берган.

Лолаариқ МФЙда яшовчи, 1992 йилда туғилган (29 ёш) А.Хамдамов ўзининг “Лочин ЛС 200 СС” русумли мототцикилида меъёридан ортиқ тезликда ҳаракатланаётиб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Натижада қаршисида келаётган Навоий МФЙ да яшовчи А.Абдухалилов бошқарувидаги “HOWA” русумли юк машинасига бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида А.Хамдамов оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Мотоцикл орқасида бўлган йўловчи Бирлик МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган (25 ёш) Ю.Камбаров эса бош мия соҳаси ёпиқ жароҳати, чап оёғи икки жойидан синиши оқибатида Пискент тумани Марказий касалхонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо оғир жароҳатлар туфайли оламдан ўтган.

Қаҳрамон Ёқубов, Пискент тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи:
- Белгиланган меъёрдан ортиқча тезлик инсон ҳаёти учун катта хавф туғдиради. Профилактик тадбирларда кўп бора таъкидлансада, ҳайдовчиларнинг тезлиги уларнинг ўзларига кулфат келтиряпти. Мана шу ҳодиса ҳам навқирон йигитларнинг ёш умрига зомин бўлди. Туманимиз аҳлига ҳам илтимос, ҳам талабимиз шуки, йўлларда ҳаракат қоидаларига амал қилинг!

Пискент туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

"Емаган сомса" га пул тўламанг!

Сўнгги вақтларда аҳоли орасида ЁХБ формасини кийган кимсалар хонадонларга кириб, фуқаролардан пул олиш ҳолатлари тўғрисида хабарлар тарқалди.

Хўш, улар кимлар?
Бугун Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Р.Ахроров туман фуқароларнинг аризаси асосида ўзини ЁХБ жамиятидан, деган шахслар билан суҳбатлашди. Асли Бекобод туманидан бўлган ушбу шахслар қўлидаги ҳужжатда белгиланганидек, Ёнғин хавфсизлиги учун мўрконларни ва газ асбобларини тозалаб, хизмат кўрсатилганидан сўнг тўлов қилиниши белгиланган бўлсада, аризачи фуқаролар шикоятига кўра, ҳеч қандай хизмат кўрсатилмасдан 49 000 сўмдан 90 000 сўмгача миқдорида пул талаб қилинган. Суҳбат давомида ҳолатга ойдинлик киритилиб, мутасадди раҳбарлар томонидан огоҳлантирилди.

Ҳурматли тумандошлар! Юқоридаги каби ҳолатлар содир бўлганида туман ФВБнинг 101 ёки Пискенттумангаз идорасининг 104 рақамларига мурожаат қилинг!

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тараддуд
#Огоҳлик

Байрам беталофат ўтсин

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрамини беталофат, бехатар ўтказишни таъминлаш мақсадида Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан махсус шқув машғулоти ўтказилди. Унда фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари ҳамкорликда ишлаш хизматларининг махсус тайёргарлиги синовдан ўтказилди.

Машғулотда туман ҳокими ўринбосари Б.Шеров, Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Р.Ахроров, Тез тиббий ёрдам, СЭО ва ЖСБ, Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ҳамда барча коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари махсус техника ва жиҳозлари билан иштирок этишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#огоҳлик
#тезкор

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2021 йил 2 ноябрдаги шошилинч хабарномасига асосан, 4-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон орқали Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ФВБ
#Огоҳлик

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари учун йўриқномалар ўтказилди.

Унда қавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича ҳар бир маҳаллада профилактик ишларни олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳлар ва масъуллар белгиланди.

Айни вақтда ишчи гуруҳлар ўз ҳудудларида-хонадонлар, савдо шохобчалари ва одамлар тўпланадиган масканларда ис газидан, ботулизмдан заҳарланиш ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тегишли профилактик-тушунтириш тадбирларини амалга оширишмоқда. Тарқатма йўриқномалар тарқатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА СЕЛ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🌨Ўзгидромет хабарига кўра, 9-13 май кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва кучли ёғингарчилик сабабли Республикамизнинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел хавфи кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi