PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Уч авлод учрашуви

"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида ўтган тадбирда туманимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган, турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатиб келаётган турли миллатларга мансуб фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, ўқувчи-талабалар ва спортчиларимиздан иборат бўлган уч авлод вакиллари учрашишди.

Узоқ йиллардан буён кўпмиллатли Пискент туманида ўзаро аҳилликда ҳаёт кечириб, дўст-биродар, қўшни бўлиб яшаётган, қуда-анда, қариндошлик ришталари билан боғланган қардош миллат вакилларининг маданий марказлари ҳам ўз урф-одатларини намойиш этдилар. Ўзбек, тожик, қозоқ, рус, татар миллий либослари, ажойиб қўғирчоқлари, мазали таомларидан иборат кўргазмалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хушовоз хонанда Ёдгор Мирзажонов, ҳамда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Тадбирда турли миллат вакилларининг миллий рақслари ижро этилди
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Тадбирни очиб берган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев мамлакатимиз ривожида кексалар донишмандлиги, ҳаётий тажрибаси, ёшларнинг билими, шижоати, кўпмиллатли халқимизнинг бирдамлиги алоҳида ўрин тутишини таъкидлаб ўтди. Биргина Пискент туманида ўндан ортиқ миллат вакиллари аҳилликда ҳаёт кечирмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тадбир
#Миллатлараро_дўстлик

Меҳмонлар тўкин дастурхон атрофида вақтни хушкайфиятда ўтказишди. Юртимизда ҳамиша тинчлик, фаровонлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi