PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Экологик_тарғибот

Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент вилояти бўлими, Пискент тумани ҳокимлиги, марказий ОАВ, Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш инспекцияси ҳамкорлигида “Она табиатни биргаликда асрайлик!” шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

“Ёшлар боғи”да ташкил этилган тадбирда партия ҳудудий раҳбарлари, Ободонлаштириш ходимлари, кўнгилли ҳашарчилар қатнашдилар. 200 йиллик чинор дарахтлари, ноёб ўсимликлар оқланиб, ҳудуд орасталанди, дарахтларга шакл берилди, сув қуйилди.

-Она табиатни асраш ҳақида кўп гапириш мумкин, аммо уни асраш ва соф ҳолича келажакка етказиш учун амалий тадбирлар зарур, -дейди Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов. Экопартиянинг туман бўлими раиси М.Аблуллажонованинг сўзларига кўра, бу каби тадбирлар зиёратгоҳ ва кўп йиллик дарахтзорларда мунтазам ташкил этилади.

Кўтаринки кайфиятда ўтган экологик ҳашар куй-қўшиқлар, рақсларга уланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi