PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ҳикмат

Инсон барча тирик мавжудотларнинг мукаммали ҳисобланади. Лекин у ҳеч қандай қонунларсиз яшаса, барча мавжудотларнинг энг тубанидир. Ҳақиқатдан ҳам, ноҳақлик билан қуролланишдан даҳшатлироқ нарса йўқ.

Аристотель

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов

Сайлов жараёнларида сайловчиларга қулайлик яратиш мақсадида масъуллар томонидан сайлов участкалари жойлашган бино ва ундаги шарт-шароит ўрганилмоқда.

Туман ҳокими маслаҳатчиси А.Жумабоев 1-сектор ҳудуди, "Муротали" маҳалласидаги 541-сайлов участкасида сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари билан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эътироф

Пискент фарзанди, Токио-2020 Олимпиадасининг фахрли иштирокчиси, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Рахимова Турсуной Фарход қизи Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига биноан "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Турсуной, биз сен билан фахрланамиз! Мукофот муборак!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ССВ болани 7 ёшга тўлмасдан мактабга беришга шошилмасликка чақирди

Болани 7 ёшга етмасдан мактабга бериш қанчалик тўғри? Бундай ёшда боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатида қандай ўзгаришлар кузатилади? ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев шу каби муҳим саволлар билан профессор Шоанвар Шомансуровга мурожаат қилди.

👉 https://kun.uz/40176561

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Ҳоким_хонадонларда

Туман ҳокими "Сувти" лик оилалар ҳолидан хабар олди
#Ҳоким_хонадонларда

Туман ҳокими "Сувти" лик оилалар ҳолидан хабар олди

Ҳафтанинг ҳар шанба кунлари туман ҳокимининг фуқаролар қабули ўтказилар эди. Эндиликда ҳоким ва ўринбосарлари эҳтиёжманд фуқаролар хонадонларига ўзлари бориб, муаммоларини тингламоқда.

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Исамуҳаммедов “Сувти” маҳалласида бўлдилар. Маҳалла раиси тиббий ва моддий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларга бошлаб борди.

Ёлғиз ўзи фарзандларини вояга етказаётган А.Уралова хонадонига кирган туман ҳокими оиланинг бу ерда ижарада яшаши, турмуш шароити оғир эканлигини инобатга олиб, унга тегишли ер участкасига уй тиклашида қурилиш моллари олишида ёрдам қилинишини билдирди. Шу кўчада истиқомат қилувчи З.Умбетова эса тиббий ёрдамга муҳтож. Аёлга тиббий муолажалар олиши учун вилоят шифохонасида даволанишида амалий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Маҳаллаларда юриб, қийин аҳволда яшаётган бўлса-да, тўкин ҳаётга ва ниятларига фақат ўз меҳнати орқали эришишни истовчи ҳалол инсонлар кўплигини кўрамиз. Шу маҳаллалик П.Зоирова ҳам боқувчисини йўқотган. Шунга қарамай фарзандлари ва ўз меҳнати билан барчасига эришишини билдирди. Ҳокимнинг “қандай ёрдам керак” деган саволига хонадонига келиб хабар олганининг ўзи инсонларга руҳан мадад бўлишини айтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Азму шижоатли, ватанпарвар спортчи ёшларимиз – энг катта бойлигимиз, миллатимизнинг “олтин фонди”дир

Шавкат Мирзиёев: Целеустремленная, преданная Родине молодежь – самое большое наше богатство, «золотой фонд» нации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✈️Чирчиқда Ҳарбий ҳаво кучлари авиашоу намойиш этди

Мамлакатимизда ҳар йили августь ойининг учинчи якшанбасида “Ҳаво флоти куни” нишонланиши анъана тусига кирган. Ушбу сана олдидан Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан Тошкент ҳарбий округи “Чирчиқ” полигонида авиашоу ўтказилди.

👉Батафсил

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳ_бўлинг

🥫Ботулизм: сабаблари, оқибатлари.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#МТТ_назорат

Болалар ҳаёти ва саломатлиги учун доимо масъулмиз

Куни кеча Оққўрғон туманида боғча болаларининг овқатдан заҳарланиши ҳамюртларимизни жиддий ташвишга солиб қўйди. Пискент туманидаги мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти, болаларга берилаётган озиқ-овқатлар сифатига ҳам СЭО ва ЖС бўлими томонидан назорат кучайтирилди.

Туманда фаолият олиб бораётган барча боғчаларда карантин қоидаларига риоя этилиши, фильтрга амал қилиниши, санитария-гигиена талабларининг сўзсиз бажарилиши, муассасаларга киритилаётган барча озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат сертификатларига эгалиги, гўшт, сут, сабзавот маҳсулотлари сақлаш шароитлари, болаларга бериладиган озиқ-овқатдан синамалар олиниши, совуткичларнинг иш ҳолатида эканлиги каби жиҳатлар эътиборга олинмоқда. Аниқланган камчиликларни тезда бартараф этиш чоралари кўрилади.

Болаларнинг соғлиги доим назоратда бўлиши зарур,-дейди туман СЭО ва ЖСБ раҳбари Д.Рустамова, -Назорат тадбирлари мунтазам давом эттирилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi