PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов_2021

Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#жиноят

⚡️Бекободда вояга етмаган болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётганлар аниқланди


Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Иқлим

​​Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келмоқда

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 июль, сешанба кунидан бошлаб Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет». Ҳафта давомида ҳарорат 33 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража, баъзи жойларда жанубда 42 даражагача, шимолда 34-37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва 33-35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади. Баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

26—27 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Вакцинация

Мен вакцина олдим, сизчи?

Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳикмат Исамухамедов ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунга қадар маҳалла тизимидаги жами 36 нафар ходим коронавирусга қарши вакцина олди. Эмлаш жараёни давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов_2021

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида сайловни демократик тамойиллар асосида ўтказиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, Ҳ.Исамуҳаммедов, С.Ҳамдамов, ИИБ бошлиғи Ш.Мелиев, туман идора ва ташкилотлари, сайлов участкалари раислари иштирок этди. Сайловни ўтказишга масъул раҳбарлар билан жараённи демократик тамойиллар асосида шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️26 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
"Юрак амри"га қулоқ солаётганлар...

*Зангиота тумани. Ёш чемпионлар ҳоким соврини учун беллашдилар

*Паркент тумани. Ёшлар парламенти аъзоси ташаббус кўрсатди

*Пискент тумани. Қабулларда фақат ваъдалар берилмайди...

*Чиноз тумани. Имтиёзли кредит: имконият ва истиқбол

*Қуйи Чирчиқ. Ўктамлик ва шижоат сабоқлари

*Янгийўл шаҳри. "Технопарк" корхонасидан 400 иш ўрни

*Янгийўл тумани. Вакцина бўйича саволлар кўп. Жавоб эса бизда

*Оққўрғон тумани. Давлат тили бўйича қонунлар ижроси таъминланиши шарт!

*Бўстонлиқ тумани. Таълим мутасадлиларига саволингиз борми?

*Ўрта Чирчиқ. "Янги Ўзбекистон" қаҳрамонлари - орамизда

*Ангрен шаҳри. Ўқув йили яқин, мактаб шайми?

*Қибрай тумани. 3 мингта янги иш ўрни: бу кўпми ё кам?

*Оҳангарон шаҳри. 55 йиллик одимлар

*Олмалиқ шаҳри. Шод кўнгиллар - обод манзиллар

*Тошкент тумани. Боқимандалик ҳам тирикчиликнинг бир турими?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев маданият, тиббиёт, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Миллий боғи ҳудудида барпо этиладиган замонавий кутубхона, онкология ва гематология тиббиёт марказларининг янги биноси, Термиз халқаро савдо маркази бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов по строительству объектов культуры, медицины, торговли и услуг.
Представлена информация о современной библиотеке на территории Национального парка, новых зданиях медицинских центров онкологии и гематологии, проводимой работе по организации Термезского международного торгового центра.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Қиз бола ҳам юрти шарафини ҳимоя қила олади» – Саида Мирзиёева олимпиадада қатнашган аёл атлетлар ҳақида

Масс-медиа фонди раиси васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева ўзбекистонлик қизларнинг Токиo олимпиадасида қилган чиқишлари ҳақида пост жойлади.

👉 https://kun.uz/87263787

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

СИЗГА БИР ФОСИҚ КИМСА ХАБАР КЕЛТИРСА...

🎙Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатибидан мазмунли маъруза.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент билан учрашувдан олдин мурожаатлар статистикаси: Тадбиркор ва инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича штабга 4 491 та мурожаат келиб тушган

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Токиодаги олимпиаданинг бокс мусобақаларида ғолибликни қўлга киритган Турсуной Раҳимова ҳамда даст кўтариш машқида янги Олимпия рекордини ўрнатиб, мусобақанинг якка пешқадамига айланган оғир атлетикачи Муаттар Набиеванинг ютуқлари кўнглимни фахр ва қувончга тўлдирди.

Беихтиёр Самарқандда қизларнинг оталарига қилган мурожаатимни эсладим. Ўшанда қиз фарзанд дунёга келган оилаларда ҳеч қачон афсус билан «майли энди, Худо хоҳласа, кейингиси ўғил бўлар» деган гаплар айтилмаслигини тилагандим. Қиз бола ҳам ота-онасига тиргак бўлиши, уларнинг умидини оқлаши, номини оламга ёйиб, юрти шарафини ҳимоя қилиши мумкин. Турсуной билан Муаттар бунга яққол намунадир.

Бу спортчиларимиз каби инсонлар қизларимизнинг ўзларига бўлган ишончини оширади, бошқалар ҳам орзу-умидларини рўёбга чиқариши, исталган соҳада мутахассис сифатида шаклланиши, ҳам севимли иши, ҳам шахсий ҳаётда бирдек бахтли бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади.

@SShMirziyoyeva