PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.69K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Мурожаатлар билан ишлаш ҳолати таҳлил этилди

Жорий йилнинг 23 июль куни Президент раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселекторда Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.

Ушбу видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари У.Абдуқодиров, туман ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов, Ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, умумий бўлим мудири Э.Ниёзов, ҳокимлик мутахассис ходимлари иштирок этдилар.

Халқ қабулхонаси ва туман ҳокимлигига келаётган мурожаатлар, уларнинг ечимлари, фуқароларга қонун доирасида жавоб бериш сингари масалалар таҳлил қилинди. Масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
💉 Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев бир ой муқаддам коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001вакцинаси билан биринчи босқичда эмланган эди.

АОКА раҳбари бугун вакцинанинг иккинчи босқичини қабул қилди.

Агентлик барча юртдошларимизни ўз саломатликларига бефарқ бўлмай, эмлаш жараёнларида фаол иштирок этишга чақиради.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Вакциналар дунёни қандай ўзгартирган?

Коронавирус оммавий эмлаш ечими бўлган ягона касаллик эмас. Дунё бўйлаб юз миллионлаб одамлар вакциналар ихтиро қилингани сабабли омон қолишган. Бир неча миллионлаб одамлар касалликларнинг оғир оқибатларига дучор бўлмасдан, нормал ҳаётга қайтганлар.

Дунё тарихида энг кенг тарқалган чечак, қизамиқ, полиемиелит ва безгак касалликлари ва уларга қарши курашда вакциналарнинг ўрни ҳақида баъзи маълумотларни тақдим этамиз.

Тўлиқ мақола бу ерда: https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/24/vaccine/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Расмий_муносабат
#Баёнот

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг баёноти

Пискентда 2020 йилга нисбатан 6 баравар зиёд йўлга асфальт ётқазилмоқда

Батафсил⤵️
https://telegra.ph/Rasmij-munosabat-07-27-5

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Жорий йилнинг 26 июль ҳолатига тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятининг натижалари

#ОткрытыйДиалог #ОчиқМулоқот #ОchiqMuloqot
Вакцинадан бош тортганлар ишдан четлатилиши мумкин

Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган қонун лойиҳасига кўра, юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкин.

Бундан ташқари, ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлашдан ўтишни рад этса, иш берувчи унинг маошини сақламасдан ишдан четлатишга ҳақли бўлади.

Қуйи палата вакиллари оммавий эмлаш коронавируснинг янги тўлқинларининг олдини олишга ёрдам беришига ишонмоқда.

Қонун лойиҳаси Сенат томонидан энди кўриб чиқилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

🤝“HAMISHA ILDAM”хусусий корхонаси тадбиркорларни ҳамкорликка чорлайди.

📍Пискент тумани, Бирлик МФЙда жойлашган (мўлжал: 42-мактаб) бўш турган нотурар жой ишлаб чиқариш биносини туманимизда фаолият юритаётган ва фаолиятини энди бошламоқчи бўлган юридик ва жисмоний шахсларга келишув асосида (3 ойлик имтиёзли давр-бепул ижара) ижарага берилади.

Ижара тўловлари келишув асосида (коммунал тўловлардан ташқари, имтиёзли давр тугагач, энг кам белгиланган ижара ҳаки микдорида).

☎️Қўшимча маълумотлар учун телефон: +99890-922 42-41

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Аҳоли мурожаатлари эътиборда

Пискент тумани "Дўстлик" МФЙда яшовчи К.Тўраева оилавий шарт-шароити оғирлиги ва саломатлигини тиклашга ёрдам кераклигини тўғрисида мурожаат қилган эди.

Туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С.Хамдамов томонидан К.Тўраеванинг мурожаати ўрганилди. Аёлнинг турмуш шароити ва саломатлиги эътиборга олиниб, зарур дори-дармонлари олишда амалий ёрдам берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаатлар_эътиборда

Мунтазам мулоқот – аҳоли муаммоларига ечим

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 23 июл куни ўтказилган видеоселекторда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Пискент туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида туман ҳокими ўринбосари М.Мирюнусов, Халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбари У.Абдуқодиров, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш фақат ҳафтанинг белгиланган кунидагина эмас, фуқаро учун қулай бўлган иш кунларида қабул қилиниши айтилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳи шакллантирилиб, аъзоларининг
фаолияти бўйича аниқ ва манзилли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокимлиги Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритиб, Олимпиада иштирокчисига айланган Турсуной Раҳимовага омад тилади.

Тошкент вилояти ҳокимининг Спорт ва туризмни ривожлантириш масалалари ва Ёшлар спортини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари спортчининг уйига борди ва айнан унинг уйдан туриб, спортчининг отаси билан бирга унга видеомурожаат йўллади. Вилоят ҳокимияти вакиллари ўз мурожаатида спортчини доим қўллаб-қувватлаши, ҳокимият уни ва оиласини керак бўлган барча ёрдам билан таъминлашга тайёр экани ҳамда Олимпиададан, албатта, совриндор бўлиб қайтишига ишонишини таъкидлади.

Улашинг: @humanuzofficial
#Дайжест

❗️27 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Қибрай тумани.
Ичимлик сув таъминотидаги узилиш қанча давом этади?

*Ўрта Чирчиқ. Асалнинг даромади ҳам "асал"

*Бекобод тумани. Масала шахсан ҳоким назоратида

*Паркент тумани. «Сурхи» обод маҳаллага айланмоқда

*Янгийўл шаҳри. Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Зангиота тумани. Эртангги кунни бугундан сўра!

*Қибрай тумани. "Ёшлар дафтари" - имкониятлар дафтари

*Чирчиқ шаҳри. Чирчиқнинг байрам тўёнаси

*Пискент тумани. Мурожаатлар билан ишлаш доимий эътибор талаб этади

*Ангрен шаҳри. Ҳоким маҳалла кезар - халқнинг ҳаётин сезар

*Олмалиқ шаҳри. Кўзни қувнатаётган манзиллар

*Оҳангарон шаҳри. Ёшлар дастури - амалда

*Оққўрғон тумани. Ишчи гуруҳ ишни нимадан бошлайди?

*Юқори Чирчиқ. Фольклор дасталарининг иш фаолияти ўрганилди

*Нурафшон шаҳри. "Дегантепа"ликлар шаҳар ҳокимига нима деган?

*Бўстонлиқ тумани. 36 нафар ёшга тикув машиналари

*Тошкент тумани. Аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_бюджет

UZ: “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этинг

❗️Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари!

Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми?

⚡️Эндиликда ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг openbudget.uz сайти орқали билдирган ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

******

RU: Примите участие в процессе "Инициативного бюджета"

❗️Уважаемые жители Ташкентской области!

Имеются ли какие-либо проблемы, беспокоящие вас, решения которых связаны с финансовыми средствами?

⚡️Отныне по Вашей инициативе через сайт openbudget.uz будут выделяться бюджетные средства на решение этих вопросов.

******

EN: Get involved in the Lead Budget process

❗️Dear residents of the Tashkent region!

Do you have problems that can be solved financially?

⚡️From now on, on your initiative, budget funds will be allocated through the openbudget.uz website to address these issues.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ижтимоий_мослашув

Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди

Туманда маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда.

Туман хокимининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси А.Жумабоев, туман бош имом хатиби А.Маликов, "Лолаариқ" маҳалласи раиси Г.Назирқулова, Аҳоли бандлигига кўмаклаш маркази раҳбари ўринбосари М.Иномжонова
жазо муддатини ўтаётган ва ижтимоий мослашув рўйхатига олинган фуқароларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олдилар.

Суҳбатларда инсон маънавияти, ислом дини ва унинг ҳукмлари тўғрисида сўз юритиш билан бирга, уларнинг турмуш шароити ўрганилди. Маҳалла ва Бандликка кўмаклашиш марказидан бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар билан бирга ишга жойлашиш мумкинлиги тўғрисида тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi