PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.67K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурбон ҳайити хайрия акцияси

🎙Пискент тумани бош имом-хатиби Abdul Hamid domla Маликов


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарих

🔴 ПИСКЕНТДАГИ БУЛОҚЛАР ҚИРҚ ҚИЗНИНГ КЎЗЁШИМИ?

🔺Олмалиқ шаҳридан 6 километрча ғарбда Кўл ота қишлоғи бор (Пискент туманига қарайди). Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб ётибди. Сувларининг таъми ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган. Бу эр ҳозирги пайтда зиёратгоҳга айланган.

Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича, VIII асрларда бу жойларда бир подшоҳ ҳукмдор бўлган. Унинг ёлғиз қизи бор экан. Азалдан бу эрлар турли қазилма бойликлари, хусусан олтин конларига бой бўлгани учун бу заминга кўп мамлакат ҳукмдорлари кўз тиккан.

Бир куни шундайлардан бири бостириб келади. Подшоҳ лашкарлари билан ёвга қарши чиқади. Бироқ кучлар тенг келмасди. Енгилишини сезган подшоҳ қизига чопар юбориб, яширинишни амр этади. Қиз қирқ канизаги билан тоққа қочиб кетаётиб, душман лашкарларига дуч келади. Ор-номусини сақлаб қолиш учун қизлар ўзларини чуқурликдаги кўлга отадилар ва ҳалок бўладилар.

БАТАФСИЛ

@tarix_chorrahasida
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#Пресс_тур

Қишлоқ хўжалигига томчилатиб суғориш тизими жорий этилмоқда

📹Пискентлик фермер ва деҳқонлар тажрибаси ҳақида "Севимли" телеканали лавҳасида кўринг.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#МФЙ_ҳаётидан

Маҳалла ходимларига планшетлар совға қилинди

Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлади, дейишади. Пискент тумани ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан фуқаролар йиғинлари биноларини намунавий лойиҳалар асосида қуриш шунингдек, зарур мебель, компьютерлар, планшет ва интернет тармоғи билан жиҳозлаш бўйича барча зарур чоралар кўриб келинмоқда.

Қурбон ҳайити кунларида маҳаллаларнинг моддий техника базасини мустахкамлаш йўлида яна бир муҳим иш амалга оширилди.Туман ҳокимлиги томонидан тумандаги 29 та маҳалланинг ҳар бирига (29 дона) замонавий планшетлар тарқатилди. Бугунги кунда 26 та маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ интернет тармоғига уланиб, тизимни узлуксиз ишлатиш мақсадида йил якунига қадар 16 млн сўмдан ортиқ ойлик тўловлари тўлаб берилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

⚡️Пискент тумани аҳолиси диққатига!

Пискент тумани ҳокимлиги аҳоли бандлигини ошириш мақсадида "Ғайрат" МФЙда қулупнай етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қурдирмоқда. Иссиқхоналар тумандаги "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да рўйхатга олинган фуқароларга имтиёзли кредит асосида берилади.

💯Иссиқхонадан 1 йилда олиш мумкин бўлган минимал даромад 50 - 100 миллион сўм. Меҳнатингизга яраша даромад миқдори 2 ёки 3 бараваргача ортиши мумкин!

Иссиқхона сони - 100 та
Майдони - 10 сотихдан
Кредит миқдори - 33 миллион сўм
Муддати - 3 йил
Йиллик - 14 фоиз, имтиёзли давр билан

📌Қўшимча маълумотларни Пискент тумани ҳокимлиги Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Шерзод Камаловга мурожаат қилиб, билиб олишингиз мумкин
👉
+998903184488

🏃Шошилинг, бу Сизга тўкин ва фаровон ҳаётингизни таъминлаш йўлидаги яхши имконият бўлиши мумкин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
▫️Жорий йилнинг 20 июль куни Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков ИТБ Гуруҳининг Бош котибияти тасдиғига мувофиқ, Бошқарувчилар Кенгаши Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан таклиф этилган номзод – доктор Муҳаммад Сулаймон ал-Жассирни ИТБнинг янги президенти лавозимига беш йил муддатга сайлаш тўғрисида сиртдан қарор қабул қилганлигини эълон қилди.

Бошқарувчилар Кенгаши, шунингдек, Икки муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукуматига ИТБни ташкил этилганидан буён қўллаб-қувватлаб келаётгани учун ўзининг чуқур миннатдорлигини билдириши хусусида қарор қабул қилди.
——
▫️20 июля текущего года Председатель Совета управляющих Исламского банка развития (ИБР) заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзаков объявил, что в соответствии с подтверждением Генерального секретариата Группы ИБР, Совет управляющих заочно принял резолюцию об избрании доктора Мухаммада Сулеймана аль-Джассира – кандидата, выдвинутого Королевством Саудовская Аравия, в качестве нового президента ИБР сроком на 5 лет.

Совет управляющих также принял резолюцию, в которой выражает глубокую благодарность и признательность Хранителю двух священных мечетей королю Салману бен Абдель Азизу аль-Сауду и правительству Королевства Саудовская Аравия за постоянную поддержку ИБР с момента его создания.

Facebook ◽️ Instagram ◽️ Twitter
#Ҳайрли_кун

Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик, омонликда отган ҳар
бир тонг,
Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир...

Янги тонг муборак!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#расмий_муносабат
#баёнот

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

Айни вақтда ижтимоий тармоқда "Пискентда қиморга расман рухсат берилдими?" сарлавҳаси билан эълон қилинган материал муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу ҳолат туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан назоратга олинган. Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масалалари бўйича ўринбосари С.Ҳамдамов, ҳоким маслаҳатчиси Б.Қориев, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирокида ўрганиб, ўз вақтида бартараф этилган. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтида компьютер ўйингоҳларида турли номақбул ўйинлар билан шуғулланишининг олдини олиш мақсадида масъул раҳбарлар иштирокида мунтазам рейдлар ташкил этиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қулупнай етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар қурилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда "Ғайрат" маҳалла фуқаролар йиғинида "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" га киритилган ишсиз фуқаролар учун иссиқхоналар қуриш жараёни жадаллик билан олиб борилмоқда. Иссиқхоналар имтиёзли давр билан 3 йил муддатга берилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ASTROZENECA ва СПУТНИК каби векторли вакциналар рекомбинант вакциналардан нимаси билан фарқланади? Нега рекомбинант вакциналар самараси пастроқ, деб ҳисобланади?

Дилбар Далимова, Илгор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири:

Рекомбинант вакциналар энг самарали вакцина ҳисобланади. Чунки рекомбинантлар оқсил олишнинг замонавий технологияси бўлиб, бошқа вакциналардан, жумладан, ASTROZENECA ва СПУТНИК дан фарқли ўлароқ, уларда вирус таначаларидан фойдаланилмайди. Ушбу вакцинада синтезланган оқсилдан фойдаланилади ва у организмга юборилганда жавобан антитаначалар ишлаб чиқарилади.

Эркин Мусабаев, Республика Вирусолгия ИТИ директори:

Агар ножўя таъсирлари борасида баҳолайдиган бўлсак, рекомбинант энг самарали вакцина ҳисобланади, чунки унда ножўя таъсир кўрсатувчи вектор мавжуд эмас.

Бошқа вакциналар билан таққослаганда технологиясига кўра рекомбинант энг тоза вакцина.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Янгиҳаёт кўчаси асфальтланди

Бугунги кунда қишлоғу маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Қадимий "Култепа" маҳалласининг 300 метрдан ортиқ қисмига асфальт қопламаси ётқазилди. Қурбон ҳайити кунларида бу иш маҳалла аҳлини ҳурсандчилигига сабаб бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi