PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.45K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Акция
#Мен_вакцина_олдим

Туман ҳокимлиги ходимлари коронавирус инфекциясига қарши вакцина олдилар.

📌Касалликка қарши курашгандан, олдини олган афзал!

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Диллар шод, кўнгиллар обод бўлсин

Меҳр ва эътиборга муҳтож, имконияти чекланган инсонлар борки, муборак кунларда уларнинг кўнглини обод этиш савоб амаллардан ҳисобланади.

Бугун туман ҳокимлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар холидан хабар олинди.

Туман масъуллари Қурбон ҳайити билан уларни қутлар экан, энг аввало амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг замирида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш мужассам эканлигини билдирдилар. Қутловларни қабул қилганлар эса дуога қўл очиб, элу юртга тинчлик-омонлик, муборак кунларда йўқлаганларга эса тани сиҳатлик, эзгу ишларга барака тиладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#узумчилик

Узумини еб... боғини ҳам суриштирамиз

📌Маълумки, Президентимиз раислигида шу ой бошида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тармоқни ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди.

🎥Тошкент вилоятида ҳам бу борадаги тажрибалардан келиб чиқиб, тизимли ишлар қилиняпти. Хусусан, Пискент туманида боғдорчилик ва узумчилик яхши ривожлантириш борасидаги ишлар батафсил мазкур лавҳада.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Мурожаат_ва_натижа

Тараққиёт МФЙда "Ёшлар дафтари"да турувчи Солижонова Фарангиз имтиёзли кредит асосида компьютер жамланмаси олиш мақсадида ҳоким қабулига келган эди.

Туман ҳокими топшириғига кўра, Микрокредитбанк Пискент филиали Фарангизнинг мурожатини ижобий ҳал этди. Қурбон ҳайити арафасида унга компютер жамланмаси имтиёзли кредит асосида етказиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Хайрия тадбирлари давом этмоқда

Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, саховат, мурувват байрамидир. Ҳайит арафасида ва байрам кунлари саховатпеша инсонлар томонидан хайрия тадбирлари давом эттирилмоқда. Бугун туман бош имом-хатиби А.Маликов бошчилигида имом-хатиблар ва маҳалла фаоллари ёрдамга муҳтож инсонлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдилар. Ҳайитликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилиб, кўнгилларига байрам кайфияти улашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кун_ҳикмати

... Сахийлик бир дарахтдир, унинг томирлари жаннатда, шохлари эса дунёга тушгандир. Ким унинг бир шохига осилса, уни жаннатга олиб боради. Бахиллик ҳам бир дарахт, томирлари дўзахда ва шохлари дунёга тушган. Ким унинг бир шохига осилса, уни дўзахга олиб боради!

*Ҳадисдан

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қурбон Ҳайити муносабати билан неча кун дам олинади?

Президент Фармонларига (ПФ–6122, ПФ–6222) мувофиқ, 2021 йилда айрим дам олиш кунларини бошқа кунларга кўчириш қаторида 17 июль — шанба куни 21 июль — чоршанба кунига кўчирилган.

20 июль куни Қурбон Ҳайити нишонланиши муносабати билан барча ходимлар учун, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, кетма-кет 3 кун (20–22 июль) дам олиш кунлари бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Долзарб

Аҳолига қўлланилаётган вакцина қанчалик ишончи?

❗️Инновацион ривожланиш вазирлиги бу ҳақдаги шубҳаларга муносабат билдириб, саволларга батафсил жавоб берди.👇👇👇

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тошкент Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган видео мурожаати юзасидан баёнот.

Зарифбой Ибодуллаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган видео мурожаатида юртимизда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнларида қўлланилаётган Ўзбекистон-Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яратилиш босқичлари ҳақида маълумотлар йўқлигини айтиб, ушбу вакцинанинг қўлланилишининг мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига олади.

З. Ибодуллаевнинг эътирозлари ноўрин ва ҳақиқатга умуман тўғри келмайди, у томонидан тарқатилган видео материаллар Ўзбекистонда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнида аҳолини чалғитишга хизмат қиляпти.

Профессор Ибодуллаев илмий журналлардаги маълумотларни ўрганмай, мазкур вакцина ҳақида ҳеч қаерда маълумотлар берилмаган деб халқимизнинг кўнглига ғулғула солмоқда.

❗️Баёнотда профессор томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

БАТАФСИЛ

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi