PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Audio
#Мурожаатнома

Пискент тумани бош имом-хатиби Зайнобиддин Қудратовнинг туманимиз аҳлига МУРОЖААТИ

05:40
📥 5.1 МБ

@piskenthokimligi
#мурожаатнома

​​Мурожаатнома дастуриламал бўлади

Президент Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, Пискент туманида 2020 йил якунлари ва жорий йилдаги вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

⌛️Туман ҳокими Р.Рихсиев ўтган йилда эришилган ютуқлар билан бирга, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида сўзлаб, ишда сусткашликка йўл қўйган масъулларни танқид қилди.

🔖Ҳоким ўринбосарларининг Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижроси ва туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, таълим, тиббиёт, коммунал соҳа, ободонлаштириш ва йўл қурилишида амалга ошириладиган режалари билан танишди.

📌Туманда камбағалликни қисқартириш, аҳоли ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим муассасаларини таъмирлаш, битирувчиларни ОТМларга қамраб олиш кўрсаткичларини яхшилаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тарғибот
#Мурожаатнома

❇️Пискент тумани Ахборот кутубхона марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Ёшлар форуми"даги таклифлари ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун ва моҳиятини ўрганиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

🇺🇿Унда мухтарам Юртбошимизнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланиши 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда якунланган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинганлиги тушунтириб берилди.

🔰Шунингдек, туман Ахборот кутубхона маркази ишчи ходимларининг мурожаатнома юзасидан фикр ва мулоҳазалари эшитилди.

📌Тарғибот тадбирлари ҳар бир ташкилотда ўтказилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаатнома
#Тарғибот

❇️Жорий йилнинг 18 январь куни Пенсия жамғармаси Пискент тумани бўлинмасида Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг "Ёшлар форуми"даги ҳамда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун ва моҳиятини ўрганиш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.

💠Ушбу мурожаатнома – мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланиши, 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинганлиги ҳақида сўз борди.

Шунингдек, Пенсия жамғармаси туман бўлинмаси ходимларининг мурожаатнома юзасидан фикр ва мулоҳазалари тингланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаатнома
#тарғибот

Янги марралар, якдил қадамлар

🇺🇿 Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари ўртасида тушунтириш мақсадида Пискент тумани ҳокимлигида “2021 йил: Янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Унда сўз олган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали доцентлари Мурожаатномада кўтарилган долзарб масалалар, унинг аҳамияти борасида тўхталиб ўтди.

❇️Хусусан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини намоён этишларида муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида муҳим вазифалар белгиланганлиги таъкидланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мурожаатнома
#тарғибот

🇺🇿 Президентимиз Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари ўртасида тушунтириш мақсадида Пискент тумани ҳокимлигида “2021 йил: Янги марралар, якдил қадамлар” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда маҳалла фаоллари, ўқувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Унда сўз олган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали ўқитувчилари Мурожаатномада кўтарилган долзарб масалалар, унинг аҳамияти борасида тўхталиб ўтди.

🎥Тадбир ҳақида батафсил видеолавҳада

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаатнома
#тарғибот

Тарғибот тадбири бўлиб ўтди

❇️ Пискент тумани 3-секторда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботи бўлиб ўтди. Унда профессор ўқитувчилар, депутатлар, аҳоли вакиллари иштирок этди.

🔖Тадбирдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа Мурожатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказишдан иборат бўлди.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#мурожаатнома

Халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

📌Унда вилоят ишчи гуруҳи, туман сектор раҳбарлари, депутатлар, туман фаоллари, МФЙ раислари, ОАВ ва блогерлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

📌Сессия кун тартибидан битта масала ўрин олган бўлиб, туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев 2021 йилда амалга оширилган ишлар якуни ҳамда келгуси йилдаги режалар тўғрисида халққа мурожаат қилди.

Каналга уланиш