PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Пискент_тумани
#узумчилик

⚡️Деҳқоннинг айтар сўзи амалдаги ишида кўринади

➡️БАТАФСИЛ

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур
#Узумчилик

Узумчилик - сердаромад соҳа

Пискентлик боғбонлар тажрибаси ва ютуқлари "Севимли" телеканали нигоҳида.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳозир
#Узумчилик

Олтиариқ тажрибаси ўрганилмоқда

Айни дамда Пискентлик мутасаддилар ва маҳалла раислари Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида бўлиб туришибди.

Хизмат юзасидан саёҳат давомида тумандошларимиз узумчиликни янада ривожлантириш бўйича Олтиариқ тажрибаси билан яқиндан танишишмоқда. Аслида узумчилик, айниқса токни ишкомларда ўстириш, пленка остида эрта етиштириш, ҳатто узум баргидан даромад топиш бўйича Пискентда ўзига хос мактаб, тажриба яратилган. Аммо водийликлар билан тажриба алмашиш боғбонларимизга янада катта имкониятлар яратишига ишонамиз.

Туманларимизнинг ҳаёт тарзи, томорқадан самарали фойдаланиши, ҳатто номланиши ҳам ҳамоҳанг экан. Суратда раислар Узумзор кўчасида. Пискентда ҳам Узумзор, Токзор кўчалари аҳли ҳам узумчилик билан шуғулланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#узумчилик

Узумини еб... боғини ҳам суриштирамиз

📌Маълумки, Президентимиз раислигида шу ой бошида узум етиштириш, уни саноат усулида қайта ишлашни ривожлантириш ҳамда ҳудудларда энотуризмни йўлга қўйиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида тармоқни ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берилган эди.

🎥Тошкент вилоятида ҳам бу борадаги тажрибалардан келиб чиқиб, тизимли ишлар қилиняпти. Хусусан, Пискент туманида боғдорчилик ва узумчилик яхши ривожлантириш борасидаги ишлар батафсил мазкур лавҳада.

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Яшил_макон
#Узумчилик

Аввал хабар берганимиздек, маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини қонунийлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, Новкент маҳалласида йўл ёқасидаги 18 та ер майдони аукцион савдолари орқали хонадонларга деҳқон хўжалиги сифатида 10 йил муддатга фойдаланишга берилмоқда. Айни вақтда туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ва маҳалла раиси томонидан аҳолига узум боғлари барпо этишда амалий кўмак берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi