PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ҳамроев Бобир, Олмалиқ шаҳар, Олмалиқ Тез тиббий ёрдам бирлашмаси ходими: Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари формани ўзлари сотиб олиш керакми ёки ишхона бериши керакми? Иш берувчи биздан форма талаб қилмоқда, лекин ҳеч қандай форма берилмаган.

❗️Жавоб:
Меҳнат кодексининг 212 моддаси ва жамоа шартномасига асосан ишчи ходимларига керакли иш формалари иш берувчи томонидан таъминланиши лозим.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Менинг ўғлим 2000-йилда туғилган. Иккинчи гуруҳ ногирони. Шайтонлаш (эпилепсия), фокомотоз, бурневилля, прингля ташхислари қўйилган. Уролог томонидан ҳам камчилигимиз бор. Илтимос, ўғлимнинг келажаги учун яхши уролог шифокор топишга ёрдам беринг.

❗️Жавоб: Сиз билан телефон рақамингиз орқали боғланиб, ўғлингизни Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли шифохонасида даволанишига амалий ёрдам кўрсатилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Пискент туман худудий тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимида шу йилнинг 24 мартидан 6 апрелгача карантин ҳудуд ташкил қилинди. 14 та тиббиёт ходими 24 соат мобайнида 14 кун ишлади, лекин Президент томонидан ажратилган моддий рағбат фақат ДСЭНМ ходимига тўланди, бошқа тиббиёт ходимларига тўланмади ва сабаби тушунтирилмади. Сабабини изоҳлаб берсангиз.

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, вилоятдаги Юқори Чирчиқ туманда ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларига бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ҳамроев Бобир, Олмалиқ шаҳар, Олмалиқ Тез тиббий ёрдам бирлашмаси ходими: Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари формани ўзлари сотиб олиш керакми ёки ишхона бериши керакми? Иш берувчи биздан форма талаб қилмоқда, лекин ҳеч қандай форма берилмаган.

❗️Жавоб:
Меҳнат кодексининг 212 моддаси ва жамоа шартномасига асосан ишчи ходимларига керакли иш формалари иш берувчи томонидан таъминланиши лозим.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

🔴Ижтимоий тармоқларда эпидемияга қарши тадбирларга жалб этилган тиббиёт ходимлари қўшимча равишда рағбатлантирилмаётгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

❗️Ушбу масала юзасидан Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2020 йилдаги ПҚ-4652-сон қарорида коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови амалга оширилиши белгиланган.

👉Батафсил

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум, мен Юқори Чирчиқ ТТБ ҳамширасиман. Саволим шуки, якшанба кунлари ишлайдиган ходимларга маош тўланиши ёки тўланмаслиги кимга боғлиқ?

❗️Жавоб: Меҳнат Кодексининг 157 моддасига асосан байрам ва дам олиш кунлари ишлаган вақти учун иш ҳақи тўланиши белгиланади. Бундай вазиятда ходимга қўшимча ҳақ тўланиши шарт.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Биз оилада 5 киши яшаймиз. Турмуш ўртоғим ва мен ҳеч қаерда ишламаймиз, фарзандларим мактаб ўқувчиси. Биз ҳовлимизда ердан фойдаланиб, малина экиб даромад қиламиз. Биздан ҳозирги кунга келиб мол-мулк, ер солиғини тўлашимизни талаб қилишяпти. Ҳосилим пишса, кейин тўлайман, олдинги йилдан қарздорлигим йўқ, десам ҳам кўнишмади. Қачонгача тўлашим керак аслида?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш солиқ даври учун тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Мен Махаматов Дониёр Пискент туманида яшайман. Мен 1997 йил Тошкент вилояти Охунбобоев номидаги Республика тиббиёт билим юртини санитария ва эпидемиолигия врач ёрдамчиси мутахассислигини тамомлаганман. Шу йили Пискент ДСЭНМ га ишга кирганман. 2019 йилгача ўз соҳам бўйича ишлаб келдим. Дипломим СЭС соҳасига тўғри келса ҳам мени ишда қолдиришмади. Диплом бўйича инспекция бўлимига ишга қабул қиламиз, дейишди, лекин у бўлимга ҳам олишмади. Ҳозирда СЭОА агенлигида номутахассислар ишлаб келмокда. Мен ҳозирги кунда оила тебратиш учун кунлик ишда ишлаяпман. Қаерга иш сўраб борсам ҳам мени ўз соҳам бўйича иш йўқлиги учун ишга олишмаяпти. Мени ўз соҳам бўйича ишга жойлашишимга ёрдам беришингизни сўрайман.

▶️Жавобни ушбу ҳаволада ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Менинг қизим Олмалиқ шаҳрида жойлашган Юқумли касалликлар шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Айтингчи, доктор бўлиш учун Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширса, унга йўлланма бериладими? Стажига 3 йил бўлди. Ҳозирги кунда 0.25 ставкада ишламоқда.

❗️Жавоб: Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт ташкилотлари давлат бюджети томонидан молиялаштирилган бўлиб, ички низомларига асосан ишчи ходимларини олий ўқув муассасаларида ўқитиш белгиланмаган. Шу сабабли ходимларга ўқитиш учун йўлланма бера олмайди. Ҳозирги кунда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси тугатилиб, Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ташкил этилмоқда. Ташкил этилаётган вилоят шифохонасига шу кунга қадар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида нотўлиқ ставкада ишлаб келаётган ходимлар 1 ставкага ишга қабул қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум, менинг боқувчим йўқ, бир нафар фарзандим бор. Ўзим фаррош бўлиб ишлайман, ойлигим 500 минг сўм. Қарамоғимда синглимни 2 нафар фарзанди ҳам бор. Синглим Россияда, карантинда пул жўнатаолмаяпти. Менга ижтимоий таъминот бериладими?

❗️Жавоб: Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказининг 1197 қисқа рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Онлайн_мулоқот

⚡️Эртага, 15 июль куни 20:00дан бошлаб каналимизда "Келажак лидерлари" клуби: янги авлод захира кадрларини шакллантиришда муҳим қадам" мавзусида овозли чат ташкил қилинади.

📢 Унда давлат фуқаролик хизматида захира кадрлар тайёрлашнинг зарурати, "Келажак лидерлари" клубининг мақсади, аъзолик тартиби, ёшларни давлат хизматига тайёрлаш механизмлари, Самарқандда тажриба тариқасида ташкил этилган клубнинг муваффақиятли фаолияти ҳақида суҳбатлашилади.

Спикерлар:

🔰Отабек Хасанов
- Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

🔰Абдиҳамид Тамиқаев - Агентлик
Департаменти мудири

🔰Раъно Умарова - Агентликнинг Самарқанд филиали бош инспектори

🔰Шероз Абдувалиев - Самарқанддаги Клуб президенти

🔰Фарангиз Худоёрова - Самарқанддаги Клуб вице-президенти

⚡️Суҳбатга соҳага қизиқувчи ёшлар, давлат фуқаролик хизматчилари ва кенг жамоатчилик иштирок этиши мумкин. Овозли чат ҳаволаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz
#Онлайн_мулоқот

Прокурор туман ёшлари билан онлайн мулоқот қилди

📲Пискент тумани прокурори Алишер Жўраев туман ёшлари билан онлайн мулоқот қилди. Онлайн мулоқотда туманнинг фаол ёшлари ўзларининг таклиф ва мулоҳазалари аудио суҳбатда билдиришди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан 21 та таклиф ва мурожаат ўртага ташланиб, ижросини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi