PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Муҳим_сана
15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни.

Ушбу сана Ўзбекистонда илк бора кенг нишонланмоқда. Бу республикамизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишлаб чиқаришдаги улушини ошириш, улар учун муносиб меҳнат ва яшаш шароитларини яратиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлардан биридир.

@piskenthokimligi
#Муҳим_сана

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Юртимиз тинчлиги, халқимизнинг осуда ҳаёти, фарзандларимиз хавфсизлиги посбонлари - Пискент туман Ички ишлар ходимларини касб байрами - Ички ишлар ходимлари куни билан муборакбод этамиз.

Бехатар кунларимиз, осуда тунларимиз, эркин ҳаёт кечиришимиз учун ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб хизмат қилаётган фидойи ИИБ ходимларига жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликка чек қўйиш, жамоат тартибини сақлашдек шарафли ҳамда масъулиятли хизматларида муваффақият ҳамроҳ бўлсин!

Сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар камоли насиб этсин!

Пискент туман ҳокимлиги.

@piskenthokimligi
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#Муҳим

Эртадан бошлаб автомобилда ҳаракатланишни чеклаш чораси фақат вилоят марказларига тааллуқли. Туман ва шаҳарлар марказида шахсий машинада юришга таъқиқ қўйилмайди - kun.uz

Шаҳар ва туманда яшайдиганлар бугун давлат хизматлари агентлигига боришингизга ҳожат йўқ!

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#sinovdavri #bizyengamiz #birgalikdakurashamiz
#Муҳим

⛳️Бугун соат 19:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси билан зарарланган беморлар вилоятимизнинг қуйидаги ҳудудларида истиқомат қилиб келишган.

‼️Мазкур ҳудудлар ва унга ёндош жойларда яшовчи фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини, кўчага чиқмасликни, шунингдек, касаллик белгилари сезилса, иситма кўтарилса, зудлик билан шифокорларга мурожаат қилишларини сўраймиз.

⭕️Ўзингиз билмаган ҳолда вирус ташувчисига айланиб қолишдан сақланинг! Ўзаро мулоқотга киришганда ижтимоий масофа сақланг!


🔹Ўрта Чирчиқ тумани, Пахтаобод қишлоғи

🔹Ўрта Чирчиқ тумани “Равотак” МФЙ

♦️Ўрта Чирчиқ тумани “Ўрта овул” МФЙ

♦️Ўрта Чирчиқ тумани “Ғузор” МФЙ

🔸Зангиота тумани “Тараққиёт” МФЙ

🔵Зангиота тумани “Туркистон” МФЙ 2 нафар

🔸Қибрай тумани “Дўрмон” кўчаси

🔹Қибрай тумани “Ҳикмат” кўчаси

🔹Қибрай тумани “Юқори юз” МФЙ

♦️Қибрай тумани “Зафаробод” МФЙ

♦️Қибрай тумани Солар ГЭС, “Зиёкорлар” кўчаси

🔸Тошкент тумани “Сабзавот” МФЙ

🔸Тошкент тумани “Ғишткўприк” МФЙ

🔵Тошкент тумани “Зарбдор” МФЙ 2 нафар

🔴Тошкент тумани “Кўксарой” МФЙ 2 нафар


⚠️Коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича Тошкент вилояти штаби

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#муҳим

⚡️Туман ҳокимлигида эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни туман прокурори А.Жўраев бошқарди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари С.Хамдамов, А.Деҳқонов, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари, СЕОМ, Ветеринария, Ободонлаштириш бошқармаси ва МФЙ раислари иштирок этди.

🔺Туман Санитария эпидемиологик осойишталиги назорати маркази раҳбари М. Убайхонова қутуриш касаллигининг олдини олиш чоралари тўғрисида тўғрисида сўзлади.

🐕Туманда аҳоли пунктларида дайди итларни тутиб, бартараф этиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар юкланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Муҳим_сана

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Юртимиз тинчлиги, халқимизнинг осуда ҳаёти посбонлари - Ички ишлар ходимларини касб байрами билан муборакбод этамиз.

Бехатар кунларимиз, осуда тунларимиз, эркин ҳаёт кечиришимиз учун ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб хизмат қилаётган фидойи ИИБ ходимларига жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликка чек қўйиш, жамоат тартибини сақлашдек шарафли ҳамда масъулиятли хизматларида муваффақият ҳамроҳ бўлсин!

Сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, фарзандлар камоли насиб этсин!

Пискент тумани ҳокимлиги

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Муҳим_хабар

⚡️Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг рейтинг натижалари эндиликда очиқ

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
яна бир имкониятни тақдим қилади. Эндиликда сиз нафақат ҳудудингиздаги раҳбарлар кўрсаткичлари билан танишишингиз, балки улар фаолиятини баҳолашингиз ҳам мумкин/

Агентлик томонидан республиканинг барча туман, (шаҳар)ларида ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК, KPI) асосида баҳолаш тизими йўлга қўйилган. Бу ўз навбатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва натижага эришишда ҳар бир раҳбарнинг ҳиссасини аниқ белгилаш имконини бермоқда.

➡️
Батафсил

☝️Эндиликда рейтинг натижалари очиқ, Агентликнинг argos.uz портали "Рейтинг" саҳифасига жойлаштирилди ва у қуйидаги қисмлардан иборат:

✔️ Натижадорлиги юқори ҳудудлар
✔️ Кўрсаткичлари энг юқори туман (шаҳар)лар
✔️Ҳудудлардаги кўрсаткичлари энг қуйи туман (шаҳар)лар
✔️ Ҳоким ўринбосарларининг ЭМСК бўйича рейтинги

Шунингдек, электрон хизматда туман (шаҳар) ҳокимларининг ТОП - 20 талик, туман (шаҳар) ҳокимларининг ҚУЙИ - 20 талиги ҳам жой олган.

Изоҳ: Ушбу рейтинг натижалари 2021 йил июнь ҳолатида. 3-чорак натижалари ҳам яқин кунларда эълон қилинади.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#диққат
#эшитмадим_деманглар
#муҳим

⚡️Кучли фуқаролик жамияти сари:
Зойир Мирзаев бугун вилоят аҳлига Мурожаат йўллайди

Нурафшон шаҳрида жорий йилнинг 25 декабрь куни соат 10.00 дан бошлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг сессиясида вилоят аҳлига Мурожааат йўллайди.

Сессияда депутатлар, вилоят фаоллари ва жамоатчилиги, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этадилар.

Вилоят аҳли ҳаёти, ҳудуднинг эртанги истиқболи йўлида муҳим ўрин тутувчи мазкур воқелик вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида, шунингдек, "Тошкент" телеканалида тўғридан-тўғри намойиш этилиши режалаштирилган.

Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

➡️
https://www.facebook.com/toshvilhokimiyat/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Вилоят ҳокими Мурожаатини ижтимоий тармоқда қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин

➡️https://fb.watch/a6ppSw-6aZ/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

Айни пайтда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бошланди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Зойир Мирзаев: вилоятдаги 218,6 минг нафар боғча ёшидаги болаларнинг 66,3 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#диққат
#муҳим

⚡️Зойир Мирзаев: мева-сабзавотни ўзимиз қайта ишлашимиз, даромадини ўзимиз кўришимиз керак

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муҳим
#онлайн

⚡️Зойир Мирзаев: Мен зиёлиларга қаттиқ ишонаман

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#муҳим
#онлайн

⚡️Вилоят ҳокими: Халқ ва қабулхона ўртасидаги деворни олиб ташланг

Сессия давомида вилоят ҳокими аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалаларига тўхталиб ўтди.

Куни кеча мен Zoom платформаси орқали 27та фуқаро билан гаплашдик. Масала ҳал бўлса бўлгани, — деди вилоят ҳокими. Одамларни дардини эшитиш учун темир ирода ва асаб керак.

Ҳудудлардаги раҳбарларга тавсия: Энг ишонган одамингиз қабулхонада ўтирсин. Халқ ва қабулхона ўртасидаги деворни олиб ташланг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz