PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Таълим #Ҳоким

Мактабга эътибор кучайтирилади

⚡️Вилоят ҳокими Рустам Холматов ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирокидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Рустам Холматов сўзга чиқиб, мактабларда дарс бериш сифатини ошириш, таълим муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, жамиятда ўқитувчининг обрўини ошириш учун амалга оширилиши лозим бўлган топшириқлар ижросига масъулият билан ёндашиш зарурлигини таъкидлаб, мактаб – ибрат маскани бўлиши кераклиги тўғрисида гапирди.

Шунингдек, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи паст даражага тушиб қолгани танқид остига олинди. Шу боис, вилоят халқ таълими бошқармасига янги раҳбар тайинланиши бежиз эмаслигини айтди.

– Ўқувчиларнинг давомат масаласи қониқарли даражада бўлмаган, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, таълим-тарбия сифати, ўқув масканидаги шароитлар борасидаги муаммо ва нуқсонлардан янги иш бошлаган бошқарма бошлиғи жиддий хулоса чиқариш керак, – деди Шерзод Шерматов.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#назорат
#таълим

Туман ҳокими қишлоқ мактабларидаги ҳолат билан танишди

🏫Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари ва Халқ таълими бўлими раҳбари иштирокида “Дўнгқўрғон” маҳалласида жойлашган 19-умумтаълим мактабида бўлди.

🔎Мактабда ўқувчи ёшларга сифатли таълим-тарбия бериш учун яратилган шарт-шароит танқидий ўрганилди. Мактаб биноси 2016 қурилган бўлиб, 420 нафар ўқувчи таълим олмоқда.
Аммо айни вақтда бошланғич синф ўқувчилари ўқиётган эски бинода жойлашган ўқув корпуси таъмирталаб ҳолатда.

📌Туман ҳокими бинони кўздан кечираркан, мавжуд ҳолатни яхшилаш учун мутасадди раҳбарларга ўрганиш ва аниқ таклиф ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#таълим
#сифат_ва_самарадорлик

Халқ таълими: мактабларда 2021 йил учун режалар қандай?

❇️Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида Президент мурожаатномаси асосида ҳамда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" да амалга ошириладиган вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, туман ҳокими ўринбосари Сарвар Ҳамдамов, Халқ таълими бўлими мудири Ҳаёт Рашидов, ХТБ тасарруфидаги 41 та мактаб директорлари иштирок этди.

🔰Йиғилишда таълим самарадорлигини ошириш, битирувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, тайёрлов курслари ташкил этиш, ОТМга кириш кўрсаткичларини яхшилаш, ўқитувчилар малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди.

👩‍🏫Мактаб директорлари бу борадаги режалари ва белгилаб олган йўл хариталарини туман раҳбарларига ҳимоя қилдилар. Айни вақтда таълим сифатини ошириш мақсадида республика олийгоҳлари ва Россия Федерациясидан педагоглар жалб этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ёшлар_дастури_амалда
#таълим

Россиялик ўқитувчи пискентлик ўқувчиларга дарс ўтади

Таълим сифатини ошириш, рейтинг кўрсаткичи паст мактабларга малакали мутахассисларни жалб этиш мақсадида Пискент туманида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

♻️Хусусан, туман Халқ таълими бўлими билан Москва шаҳридаги Герцен номидаги институт ўртасида амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорликнинг илк натижаси сифатида "Дўнгқўрғон" маҳалласида жойлашган 18-мактабда институт ўқитувчиси Н.С.Кибалина ўқитувчи сифатида иш бошлади.

🔰Шунингдек, россиялик педагог рус тили фани ўқитувчилари билан онлайн семинарлар, "ZOOM"дастури орқали конференциялар уюштириши режалаштирилган. Семинарни муваффақиятли якунлаган педагогларга Герцен институтининг халқаро тоифага эга сертификатлари топширилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimlig
#таълим

📌Мингтепада янги ўқув маркази очилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#таълим

Мингтепада янги ўқув маркази очилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида бугунги кунда олис қишлоқларда ҳам ўқув марказлари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги ўқув маркази Пискент тумани “Мингтепа” маҳалласида очилди. Унинг очилиш маросимида маҳалла фаоллари, ёшлар ва ота-оналар, таниқли журналист ва бошловчи Лола Зуннунова иштирок этди.

“Илм-зиё” номли ўқув маркази раҳбари Бахтиниса ая Мирсаидова шундай дейди:
-Ўқитувчи бўлиш орзуим эди. Лекин отамнинг раъйига қарши боролмасдан бу касбни эгаллай олмадим. Ҳозир набираларимнинг таълим-тарбияси билан ўзим шуғулланаман. Шунда маҳалламизда қўшимча ўқитиш учун бирорта нодавлат таълим муассасаси йўқлигига афсусланардим. Президентимизнинг янги йилдаги табригида тадбиркорларга кенг йўл очиш тўғрисидаги сўзлари 54 ёшимда ўзим тадбиркор бўлиб, ташаббус кўрсатишимга, ниятимни амалга оширишимга туртки берди. Мана, бугун натижасини кўриб турибсиз.

Марказда ҳорижий тиллар ва она тили, пазандачилик, уй ҳамширалиги, оила психологияси, ментал арифметика сингари йўналишлар бўйича курслар фаолият юритувчи ўқув марказида 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган аҳоли ўқитилади ва курсларни муваффақиятли тугатганларга сертификатлар берилади.
“Мингтепа” боғбонлар маҳалласи. Маҳаллада истиқомат қилаётган уч минг нафардан зиёд аҳолиси меҳнаткаш, ташаббускор одамлар. Уларнинг мингдан ортиғи ўсиб келаётган ёшлардир. Бу ёшлар келгусида дунёвий илм-фанларни ўрганиб, қадимий ўлкани Янги Ўзбекистоннинг замонавий бир гўшасига айлантиришга муносиб ҳисса қўшадилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

🟢КЕЛАЖАККА САРМОЯ

Туман ҳокимининг ёшлар билан учрашувларида Раҳимжон Рихсиев иқтидорли ёшларнинг олийгоҳларга тайёргарлик учун қўшимча таълимига шахсан ҳомийлик қилишини айтиб ўтган эди. Ҳозирги кунда "Нурли келажак" ўқув марказида 27 маҳалладан 40 нафар ўзбек, тожик, қозоқ ёшлари туман раҳбари ҳомийлигида бепул таҳсил олмоқда.

📌Энг самарали маблағ келажакка киритилган сармоядир!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#таълим

ДАВОМАТ ВА ТАЪЛИМ СИФАТИ ЎРГАНИЛДИ

Батафсил

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#таълим

Шавкат Мирзиёев:
Мактабларнинг 10-11-синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади.

 👉Батафсил бу ерда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Таълим

⚡️Қишлоқда ихтисослаштирилган мактаб очилади

🏫Ҳурматли ота-оналар! Пискент тумани "Мустақиллик" МФЙдаги Халқ таълими бўлимига қарашли 28-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби фарзандларингизни ҳорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган синфда таҳсил олишга таклиф этади.

Қабул 5-синфдан бўлади!

Дарслар малакали педагоглар томонидан ўтилади.

📝Қабул бўйича имтиҳонлар Давлат тест маркази томонидан олинади.

Юқори балл тўплаган ўқувчилар танлов асосида ушбу синфларга ўқишга қабул қилинади.

📌Талабгорлар ҳужжатларини 10 июлгача топширишлари мумкин
.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим

⚡️Иқтидорли болалар учун янги имкониятлар

🏫Пискент туманида яна бир ихтисослаштирилган мактаб очилмоқда. Халқ
таълими бўлимига қарашли 5-умумтаълим мактаби 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб фарзандларингизни информатика ва ахборот технологиялари фанига ихтисослаштирилган синфда таҳсил олишга таклиф этади.

Қабул 5-синфдан бўлади!

Дарслар малакали педагоглар томонидан ўтилади.

📝Қабул бўйича имтиҳонлар Давлат тест маркази томонидан олинади.

Юқори балл тўплаган ўқувчилар танлов асосида ушбу синфларга ўқишга қабул қилинади.

📌Талабгорлар ҳужжатларини 10 июлгача топширишлари мумкин.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим

Болажонлар учун барча шароит яратилган

Пискент тумани ҳокими ўринбосари С.Хамдамов 79-сонли махсус мактаб интернатида бўлиб, болалар учун яратилган шарт-шароит ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Муассаса 2012 йилда капитал таъмирланган бўлиб, ҳар йили ўқув жараёнлари олдидан жорий таъмирлаб келинмоқда. 250 ўринли муассасада уй таълимида ўқиётганлар билан бирга 263 та бола тарбияланади.

Ётоқ бўлими, ўқув бўлими, ошхона, маиший хизмат хоналарида таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Ҳозирги кунда таъмирталаб ҳожатхона ўрнида ОКМК ҳомийлигида янги 8 очколи ҳожатхона қурилмоқда. Дарахтларни буташ, шакл бериш, ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Айни таътил вақтида тарбияланувчиларнинг 30 нафари сиҳатгоҳда, қолганлари ота-оналари қарамоғида соғломлаштирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#таълим

UZ: Даврон Ҳидоятов 1-синф ўқувчиларига Президент совғаларини топширди

👉
Батафсил

RU: Даврон Хидоятов вручил подарки президента учащимся 1-х классов

👉Подробно

EN: Davron Hidoyatov gave the President's gifts to the first-graders


👉More info

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Таълим

Замонавий дунёда рақамли технологиялар қай даражада муҳим ва зарур соҳа эканлиги барчага яхши маълум. Шу сабабли келажак эгалари бўлган фарзандларимизга ёшлигидан замонавий технологияларни ўргатишга катта эътибор қаратилмоқда.

Бугун информатикага ихтисослаштирилган 5-ИДУМда IT CENTER xодимлари томонидан семинар тренинг ташкил этилди. Семинар давомида синфларда
IT CENTER фаолияти Марказдаги IT соҳасидаги йўналишлар
ONE MILLION UZBEK CODERS IT ENGLISH IT MATEMATIKA йўналишлари хақида батафсил маълумот берилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар .

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Таълим_сифати

Пискент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларнинг 28 нафар ўқитувчи ва 2 нафар ўқувчиси Россия Федерациясининг А.И.Герцен номли педагогика университети, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Абдулла Авлоний номидаги малака ошириш институти ҳамкорлигида ўтказилган лойиҳаси бўйича синовни муваффақиятли якунладилар. Синов натижаларига асосан ТРКИ-III (С1) сертификатларини қўлга киритишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим

9-мактабда бошланғич синф ўқувчилари ўртасида PIRLS-халқаро тадқиқотларга тайёргарлик бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда таълим сифати ва самарадорлигини оширишда илғор технологиялардан фойдаланиш, бошланғич синф ўқувчилари билан ишлашда аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар кўргазмали дарслар орқали тушунтирилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим

Ахборот технологиялари келажак касби эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу сабабли ёшларга замонавий технологияларни ўргатишга катта эътибор қаратилмоқда.

Пискент тумани IT SENTER рақамли технологиялар ўқув маркази ходимлари Чимқўрғон маҳалласидаги 20-мактаб ўқувчилари билан учрашув ўтказишди. Унда One Million Uzbek Coders платфоомаси ва унда таҳсил олиш, информатика ва дастурлашга оид маълумотлар бердилар.

IT CENTER фаолияти Дастурлашга кириш
График дизайн
Front end дастурлаш
IT ENGLISH IT MATEMATIKA

Соҳага қизиққан ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга 93 608-25-32, 97 616-88-01 рақамлари орқали мутахассислардан жавоб олишлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#эътибор
#таълим

📌Тошкент вилоятида илк бор тажриба тариқасида ҳар бир туман-шаҳарда биттадан ақлли мактаблар фаолияти йўлга қўйилади

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#таълим
#айнидам

⚡️⚡️⚡️Бугун Юқори Чирчиқ туманидаги Аstrum IT академиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.

▫️
Танловнинг очилиш қисмида вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Бабажoнов, мезбон туман ҳокими Ўскенбой Атемов ва бошқалар сўз олиб, иштирокчи ёшларга муваффақият тиладилар.

▫️Танловда хорижий тилларни ўрганишда ўз салоҳияти ва иқтидори билан яхши натижаларга эришиб келаётган мактаб ўқувчиларидан иборат жамоалар баҳс олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok