PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Обод_қишлоқ
#1_сектор

"Чимқўрғон" маҳалласида "Обод қишлоқ" дастури бўйича кенг кўламда ободонлаштириш, таъмирлаш амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳашарлар давомида Бунёдкор (900м), Наврўз(360м) кўчалари асфальт,
Янгиҳаёт(900м), Ёшлик(1450м), Фаровон(340м) шағаллаштирилди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида Мустақиллик кўчаси(14 та), Истиқлол кўчаси(36 та) га темир-бетон устунлар ўрнатилиб, 1 та трансформатор таъмирланди.
Ичимлик суви сифатини яхшилаш учун Дўстлик, Нуробод, Янги ҳаёт, Истиқлол, Гулистон кўчаларида 5,5 км ҳандақ қазилиб, 4 км сув қувури ётқазилди. 850 м табиий газ қувури ва 4 та газ тақсимлаш иншооти (ГРП) таъмирланди. Ҳашар давомида 75 та хонадоннинг фасад қисми таъмирланди. Дарахтларга шакл берилиб, оқланди, ариқлар тозаланиб, чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида чиқариб ташланмоқда.

Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Обод_қишлоқ
#Ҳашар

Ҳашардан "Чимқўрғон" ликлар ҳам четда туришмаяпти.
-Анчадан буён бундай ҳашар бўлмаган эди. Шунча одам қишлоғимиз ободлиги учун келиб, меҳнат қилганда, бизнинг четда туришимиз ярашмайди. Шунинг учун оиламиз билан ҳашарга чиқдик, - дейди М.Мирвосилов.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Истиқлол_рамзи
#Тарғибот

“Давлат герби тўғрисида” ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Р.Шеров, Адлия бўлими бошлиғи Р.Хамраев томонидан "Давлат герби - бахт ва истиқлол тимсоли" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда давлат рамзларининг аҳамияти ва гербдаги тасвирларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида фикр алмашилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Танлов
#Онлайн

Пискент тумани "Бекобод" маҳалла фуқаролар йиғини жамоаси "Ҳаёт ва қонун" танловида. Омад!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

БАЙРАМ БАЙРАМДЕК БЎЛСИН

Пискент тумани ҳокимлиги, Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман бўлими, Халқ таълими бўлими, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида “Пискентнинг мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари давом этмоқда. "Мунаввар оқшомлар"нинг бугунги меҳмони хушовоз хонанда Сардор Тоиров.

❗️Шу ўринда, эпидемиологик вазият ҳамон мураккаб эканлиги ва карантин давом этаётганлиги ҳақида ОГОҲЛАНТИРАМИЗ!
Байрам байрамдек, хавфсиз ва беталофат ўтиши, аввало ЎЗИНГИЗга боғлиқ. Ниқоб тақиш ва масофа сақлашни унутманг!

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

Ҳурматли тумандошлар, тадбиркорлар ва савдо ходимлари !

Барчангизга маълумки, бутун дунёни ларзага солган коронавирус инфекцияси юзага келтирган эпидемиологик вазият мамлакатимиз ҳудудида ҳам кескинлашмоқда. Сизларни огоҳликка чақирган ҳолда бу инфекцияга қарши самарали ва ишончли чора-тадбир ҳисобланган оммавий эмлаш жараёнида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Эмлаш жараёни 18 ёшдан юқори бўлган фуқаролар ўртасида Пискент тумани Кўп тармоқли марказий поликлиникасининг 2-қават, "Эмлаш хонаси"да соат 8-00 дан 20-00гача мутлақо бепул тарзда амалга оширилади.

Пискент тумани СЭО ва ЖС бўлими

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим

⚡️Қишлоқда ихтисослаштирилган мактаб очилади

🏫Ҳурматли ота-оналар! Пискент тумани "Мустақиллик" МФЙдаги Халқ таълими бўлимига қарашли 28-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби фарзандларингизни ҳорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган синфда таҳсил олишга таклиф этади.

Қабул 5-синфдан бўлади!

Дарслар малакали педагоглар томонидан ўтилади.

📝Қабул бўйича имтиҳонлар Давлат тест маркази томонидан олинади.

Юқори балл тўплаган ўқувчилар танлов асосида ушбу синфларга ўқишга қабул қилинади.

📌Талабгорлар ҳужжатларини 10 июлгача топширишлари мумкин
.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi