#тарих_тажрибаси
Исаак Ньютон оммавий эпидемия сабабли берилган таътилда энг буюк назарияларини яратган
1665-1666 йилларда Лондонда ўлат тарқайди. Одамлар орасида оммавий касалланиш бошланади. Бу даврлар тарихга “Лондондаги Буюк ўлат” номи билан кирган. Буюк ўлат даврида Лондоннинг чорак қисми (25%) ўлатдан қирилиб кетган.
Ўлат тарқаган йили машҳур олим Исаак Ньютон Кембрижнинг Тринитий коллежида 22 ёшли оддий талаба эди. Ўша пайтда ҳам ҳукумат эпидемия тарқалишининг олдини олиш учун одамларни оммавий йиғилишини чеклаган. Кембриж университети ҳам талабаларни уйига жўнатган ва талабалар уйида мустақил ўқишни давом эттирган.
Ньютон оиласининг Вулсторп мулкида жойлашган уйига қайтади ва 1 йилдан ортиқроқ давр мобайнида ўқитувчиларнинг ёрдамисиз ушбу уйда мустақил таҳсил олишни давом эттиради. Ньютон уйида ўқиган айнан шу йил кейинчалик унинг “мўжизалар йили (annus mirabikis)” деган ном олган. Чунки Ньютон айнан шу даврда, уйида мустақил ўрганиш давомида энг машҳур назарияларини яратган.
Биринчидан, у Кембрижда ўрганишни бошлаган математик масалалар устида ишлашни давом эттиради. Ушбу масалалар юзасидан ёзган илмий ишлари кейинчалик математик анализ фанининг шаклланишида асослардан бири бўлиб хизмат қилади.
Иккинчидан, қуёшли кунларнинг бирида дераза ва бошқа нур тушадиган барча ерларни беркитиб, хонасини қоп-қоронғи қилиб олади. Сўнг деразани беркитиб турган пардадан кичик тешик очиб, шу тешикдан тушаётган нур йўлини шиша призма билан тўсади. Призманинг биринчи томонидан ўтган нур унинг иккинчи томонидан турли хил ранглар кўринишида (камалак каби) тарқалади. Aйнан шу тажриба Ньютоннинг оптика соҳасидаги назарияларининг яратилишига туртки бўлади.
Учинчидан, Бутун олам тортишиш қонуни ҳақидаги фикрлари ҳам айнан шу йиллари вужудга келади. Ньютон олма дарахти остида ўтирган пайти бошига олма тушгани ва шундан "Бутун олам тортишиш қонуни"га асос солгани ҳақидаги ҳикояни эшитган бўлсангиз керак? (Бироқ олма Ньютоннинг бошига тушмаган, бу, шунчаки, тўқима саҳна). Ньютон боғда айланиб юрганида олмаларнинг дарахтдан қулаб тушишини кузатади. Ва унинг хаёлига “олманинг ерга қулашига сабаб бўлувчи тортишиш кучининг амал қилиш масофаси Ердан маълум узоқлик билангина чекланмасдан, анча узоқ масофаларда ҳам амал қилса-чи? Масалан, Ойгача бўлган масофада”, – деган фикр келиб қолади. Шу фикр кейинчалик Бутун олам тортишиш қонунининг кашф этилишига сабаб бўлади.
Буюк ўлат даври тугагач, 1667 йили Ньютон уйда ўрганганлари асосида ишлаб чиқилган назариялари ва шу назариялар ҳақида ёзилган илмий ишлари билан университетга қайтади. 6 ой ичида Ньютон университетнинг аъзосига (fellow) айланади, 2 йилдан кейин эса профессор даражасига эришади.
Ўзбекистонда ҳам 16 мартдан таълим муассасалари ёпилиши эълон қилинди. Ўқиш йўқ, энди маза қилиб ухлайман ёки кўролмай юрган сериалларимни кўриб ташлайман демай, мустақил ўрганиш ва тажриба ўтказишга ҳам бироз бўлса-да вақт сарфланг. Aжаб эмас, уйдаги мустақил ўрганишлардан кейин сиз ҳам Ньютонга ўхшаб келажакда машҳур бўлиб кетувчи назарияларни яратиб қолсангиз😊
@piskenthokimligi

#Тарих
Қирқ биринчи йил, июнь
Айни саҳар чоғида...
Тарихий манбаларда 1941 йил 22 июнь - фашист Германиясининг уруш бошлаши ва Соҳибқирон Амир Темур қабрининг очилиши ўртасидаги боғлиқлик тўғрисида маълумотлар учрайди.
Батафсил қуйида ўқинг⤵️
https://telegra.ph/AMIR-TEMUR-%D2%9AABRINING-OCHILISHI-06-22

Telegraph
АМИР ТЕМУР ҚАБРИНИНГ ОЧИЛИШИ
М. Қаюмовнинг хотиралари ва айрим манбалар асосида Соқибқирон АмирТемур қабрини очиш билан боғлиқ маълумотлар ҚАБРНИ ОЧИШДАН ҚАНДАЙ МАҚСАД КЎЗЛАНГАН? Ўша даврда буюк саркарда қабри қаерда жойлашгани ва умуман Амир Темур Ўзбекистонда дафн этилганлиги ҳақидаги…
Forwarded from Тарих чорраҳасида – Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тарих
🔴 ПИСКЕНТДАГИ БУЛОҚЛАР ҚИРҚ ҚИЗНИНГ КЎЗЁШИМИ?
🔺Олмалиқ шаҳридан 6 километрча ғарбда Кўл ота қишлоғи бор (Пискент туманига қарайди). Унинг юқори томонидаги тоғ тагида 40 та булоқ қайнаб ётибди. Сувларининг таъми ҳар хил. Замонавий тиббиёт уларнинг турли дардларга даво эканини тасдиқлаган. Бу эр ҳозирги пайтда зиёратгоҳга айланган.
Маҳаллий аҳолининг ҳикоя қилишича, VIII асрларда бу жойларда бир подшоҳ ҳукмдор бўлган. Унинг ёлғиз қизи бор экан. Азалдан бу эрлар турли қазилма бойликлари, хусусан олтин конларига бой бўлгани учун бу заминга кўп мамлакат ҳукмдорлари кўз тиккан.
Бир куни шундайлардан бири бостириб келади. Подшоҳ лашкарлари билан ёвга қарши чиқади. Бироқ кучлар тенг келмасди. Енгилишини сезган подшоҳ қизига чопар юбориб, яширинишни амр этади. Қиз қирқ канизаги билан тоққа қочиб кетаётиб, душман лашкарларига дуч келади. Ор-номусини сақлаб қолиш учун қизлар ўзларини чуқурликдаги кўлга отадилар ва ҳалок бўладилар.
БАТАФСИЛ
@tarix_chorrahasida

1500 йиллик тарихга эга Пискент
Ҳозирги Пискент тумани қадимда Бискент деб аталганлиги ҳақида кўпгина маълумотлар бор. Ибн Халқалнинг китобида Яксар (Сирдарё) дарёсининг чап ирмоғи Баскатис деб қайд қилинган бўлиб, тарихчи П. Лурье уни Бискент деб кўрсатиб ўтган. Пискентнинг қадимги номи Бисткат – Бискент, яъни Бист суғдийда – йигирма, кент, канд – Маҳмуд Қошғарийнинг жаҳонга машҳур “Девону луғатит турк” асарида келтирилишича, туркча шаҳар, вилоят маркази, деб тушунтирилади.
Бискентнинг маъноси йигирма шаҳардир. Пискент йигирмата алоҳида-алоҳида атрофи хандақлар билан ўралган 4 га дан 20 га ча қалъалардан иборат 20 та шаҳар бўлган. Абулқосим ибн Ҳавқалнинг ёзишича, мусулмон ўғузлар ва қорлуқлар Бискент шаҳрида яшаганлар. Шундан келиб чиқадики, Пискентни қорлуқ, ўғуз, қанғли қабила уруғлари келиб қурганлар.
В. Бартольд, М. Массон, Ю. Буряковларнинг ёзишича: Пискент атрофидаги мозор қўрғонлардан топилган материаллар Пискент 1500 йил олдин пайдо бўлганлигини аниқлай оламиз, лекин қазишмалар олиб борилса, Пискентни янада қадимийроқ эканлигини исботласа бўлади.
(Абдунаби Сиддиқовнинг "Оҳангарон (Илоқ) воҳаси ва Пискент тумани тарихидан лавҳалар" китобидан.)
@tarix_chorrahasi