PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#яшил_макон
#яшил_йиллик
#мурожаат

⚡️Зойир Мирзаев вилоят аҳли ва жамоатчилигига мурожаат қилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Яшил_йиллик

Халқимизда “Яхшидан боғ қолади” деган мақол бежиз айтилмаган.

Жорий йил 2 февраль куни Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар кенг таҳлил қилинди ва жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб “Яшил йиллик” бир йиллик умуммиллий ҳаракати эълон қилинди.

Пискент туманида ҳам ушбу долзарб юмушга уюшқоқлик билан киришилди. Айни вақтда ҳар бир жамоа, ташкилот уюшқоқлик билан ўзининг “яшил ҳудуд”ларини барпо этиш ҳаракатида.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси жамоаси ташаббусни қўлга олиб, Ғайрат маҳалласига мевали ва манзарали кўчатлар ўтқаздилар. Жараёнда Экологик партия туман бўлими, Йўллардан фойдаланиш корхонаси ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_йиллик

Бугун ҳаво очиқ. Фурсатдан фойдаланган Сув таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари «Яшил йиллик» доирасида ҳашар уюштириб, кўчат экишмоқда. Йўл бўйларига манзарали дарахтлар экилди, корхона ҳовлисига эса мевали ниҳоллар ўтқазиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_йиллик

Яшил йиллик дастури асосида кўчат ўтқазиш ишлари қизғин тусга кирди.
Туман ҳокими Р.Рихсиев ҳудудларда бўлиб, йўл бўйларига, дала майдонлари четларига, бўш майдонларга тут ва терак, мевали кўчатлар экиш, кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирди. Навбатдаги режалар тўғрисида раҳбарларга тегишли топшириқлар берди. Айни вақтда нафақат ташкилотлар, балки маҳаллаларда, хонадонларда ҳам баҳорги ниҳол экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_йиллик

Пискент туманининг барча ҳудудлари ҳамда маҳаллаларида манзарали ва мевали дарахтлар ўтказилмоқда. Яшил йиллик тадбирлари бир йиллик бўлибгина қолмай, мунтазам давом этувчи умуммиллий лойиҳа ҳисобланади. Унда ҳар бир ташкилот ва корхона, фуқаролар ўз ҳиссасини қўшиши табиат олдидаги бурчимиздир.

Айни вақтда туман ҳокими Р.Рихсиев топшириғи асосида фермерлар томонидан магистрал йўл ёқаларидаги экинзорлар четларига терак кўчатлари ўтқазиш ишлари марказлашган ҳолда давом эттириляпти. Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Абдуллаев бошчилигида яшил макон лойиҳаси доирасидаги ишлар назорат қилиниб, бўш майдонларга 10 минг туп терак кўчатлари экилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_йиллик

Айни вақтда туман ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида Қирққизобод, Пискент, Дўсбеков ҳудудидаги фермер хўжаликларида терак ва бошқа мевали ва манзарали кўчатлар экилмоқда.

Яшил йиллик умуммиллий лойиҳаси доирасида Пискент туманида баҳор ойларида 450 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_йиллик

Бугун ўзини она табиат олдида бурчли деб билган барча яшил макон умуммиллий лойиҳасида қатнашмоқда.

Пискент тумани Мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳам баҳорги кўчат ўтқазиш ишларида фаол қатнашмоқда. Яшил макон лойиҳаси доирасида бугун 14-мактабгача таълим ташкилотида “Бир болага бир ниҳол” акцияси ўтказилди. Унда боғча ҳовлисига МТБ раҳбари ва ходимлари, тарбиячилар томонидан мевали ва манзарали ниҳоллар экилди.

Туман МТБ раҳбари Б.Ишмуродованинг сўзларига кўра, бундай экологик тадбирлар ҳар бир муассасада ўтказилиб, болажонлар учун мевазор боғлар барпо этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Яшил_йиллик

Яшил йиллик умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларнинг иқлим ва тупроқ шароити, эҳтиёжидан келиб чиқиб, фойдали навлар танланмоқда.

Шундан келиб чиқиб, туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги мактабларга наъматак ниҳоллари ўтқазилмоқда. Наъматак доривор мева берувчи бута бўлиши билан бирга мактабларнинг катта майдонлари атрофини ўрашда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган иҳота ўсимлиги ҳисобланади.

Бунинг учун туман ҳокими фармойиши билан 33 млн сўм маблағ ажратилиб, 20 минг туп наъматак кўчатлари ҳарид қилинди ва мактабларга тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi