PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Олтин воҳа
#ҳақиқат_жамоли

Пискентлик Акром Малик ҳақида сўз

Аммо, бунгача бўлган йўл узоқ ва машаққатли эди. Акромнинг ҳаёти синов ва машаққатларга тўла бўлди. Ёш навоийшуноснинг бошидан кечирганлари ҳақида батафсил ҳикоя қиламан, дейилса катта китоб бўлади. Аммо, у ҳеч нимадан нолимади, тинчгина ижодга, илмга қайтди. Ўқишини тиклади, магистратурани тамомлаяпти.

Унда ўзидан аввалги навоийшуносларда камёб бўлган ҳислатлар бор – ҳазратнинг асарларини диний, ирфоний (иррационал) моҳиятини тушунади. У араб ва инглиз тилларини билгани учун Навоий асарлари бўйича шориҳликда бир мақом юксакликка кўтарилди.

Акром қамоқдан чиққан кунларида
Пискентга, унинг уйига бордик. Таомилга кўра, авф этилганлардан суҳбатлар ёзиб олиш керак эди. Жума куни эди. Акром жумага шошар, вақт тиғизроқ эди. Суҳбатлашдик, унинг ўша-ўша – етти-саккиз йил олдин талабалик пайтидаги шаҳду шиддати, гўзал ахлоқи, илмга ташналиги яққол сезилиб турарди. Унга иш таклиф қилдим, биргаликда ишлашга келишдик. Аммо, кейинчалик бу турли сабабларга кўра амалга ошмади.

Муҳими, у бугун илмий жамоатчиликда, адабиётшунослар даврасида ўз ўрни ва мавқеини топди. Ижтимоий тармоқларда фаол, маиший мавзулар эмас, чинакам илм билан машғул. Қуйида Фозил Жабборовнинг шу мавзудаги қизиқ мулоҳазасини ҳавола қиламиз. Чунки, унинг бу рост гаплари кечаги кунларга тутилган кўзгудир.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН