PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Орзу билан ҳаракатларингиз уйғун бўлсин. Орзу ва мақсадни фарқи шундаки, мақсад кучлилар учун, орзу кучсизлар учун.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Пискентлик шоир ва ёзувчи, навоийшунос Акром Малик «Илҳом» мукофоти республика танловида ғолиб бўлди. У Spark билан тақдирланди!

Батафсил ЎзАда ўқинг
👇
https://uza.uz/posts/268665

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон

Азиз ёшлар, пискентликлар!

⚡️Бугун жума ва Амфитеатрда “Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида навбатдаги кўнгилочар дастурлар ташкил этилади.

Тадбир вақти ўзгармаган: соат 18:00 да бошланади.

Барчани тадбирга таклиф этамиз!

📌Биласиз, концерт мутлақо бепул.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#эълон

⚡️ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОН ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!

📍Пискент тумани З.М.Бобур кўчасида жойлашган янги оромгоҳ тадбиркорлар ва ишбилармон ёшлар учун янги ва ажойиб имкониятлар эшигини очади.

🎡🎢🤹‍♂Бу ерда ёшлар ва барча фуқаролар учун замонавий дам олиш маскани, концертлар, wi fi зонаси, 5D, 7D кабиналари, музқаймоқ, лаваш кафелар, болалар учун турли-туман аттракционлар, ўйингоҳлар ташкил этишингиз мумкин!

Пискент тумани ҳокимлиги бу борадаги лойиҳаларингиз билан танишиб, қўллаб-қувватлашга тайёр.

Тадбиркор бўлиш истагидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар ҳам ажратилиши мумкин!

Асосийси, жойлар мутлақо бепул!

📌Ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари туман ҳокимига лойиҳаларингизни таништиришингиз мумкин. Марҳамат, қулай имкониятни қўлдан бой берманг!


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Навоийшунос ва адиб Акром Малик «Илҳом» мукофоти танловида ғолиб бўлди. У «Spark» билан тақдирланди

👉 https://kun.uz/14889385

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн
#Репортаж

Айни вақтда "Ёшлар боғида". Ўзбекистонда ёш фермерларни тадбиркорликва старт-ап бўйича ўқитишнинг янги дастури бўйича бизнес треннинг бўлиб ўтяпти.

@piskenthayoti
#аҳоли_бандлиги

ИШ ИЗЛАЯПСИЗМИ? УНДА ЯРМАРКАГА МАРҲАМАТ!

⚡️ Бугун Пискент тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

📌 Ярмаркада туманда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этади.

Тадбир доирасида Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари масъуллари ва экспертлардан зарур тавсиялар олишингиз мумкин.

📍Манзил: Амфитеатр майдони
Тадбир вақти: 21 май соат 16:00

❗️Марҳамат, ярмаркада иштирок этинг ва ўзингизга муносиб иш топинг!

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Олтин воҳа
#ҳақиқат_жамоли

Пискентлик Акром Малик ҳақида сўз

Аммо, бунгача бўлган йўл узоқ ва машаққатли эди. Акромнинг ҳаёти синов ва машаққатларга тўла бўлди. Ёш навоийшуноснинг бошидан кечирганлари ҳақида батафсил ҳикоя қиламан, дейилса катта китоб бўлади. Аммо, у ҳеч нимадан нолимади, тинчгина ижодга, илмга қайтди. Ўқишини тиклади, магистратурани тамомлаяпти.

Унда ўзидан аввалги навоийшуносларда камёб бўлган ҳислатлар бор – ҳазратнинг асарларини диний, ирфоний (иррационал) моҳиятини тушунади. У араб ва инглиз тилларини билгани учун Навоий асарлари бўйича шориҳликда бир мақом юксакликка кўтарилди.

Акром қамоқдан чиққан кунларида
Пискентга, унинг уйига бордик. Таомилга кўра, авф этилганлардан суҳбатлар ёзиб олиш керак эди. Жума куни эди. Акром жумага шошар, вақт тиғизроқ эди. Суҳбатлашдик, унинг ўша-ўша – етти-саккиз йил олдин талабалик пайтидаги шаҳду шиддати, гўзал ахлоқи, илмга ташналиги яққол сезилиб турарди. Унга иш таклиф қилдим, биргаликда ишлашга келишдик. Аммо, кейинчалик бу турли сабабларга кўра амалга ошмади.

Муҳими, у бугун илмий жамоатчиликда, адабиётшунослар даврасида ўз ўрни ва мавқеини топди. Ижтимоий тармоқларда фаол, маиший мавзулар эмас, чинакам илм билан машғул. Қуйида Фозил Жабборовнинг шу мавзудаги қизиқ мулоҳазасини ҳавола қиламиз. Чунки, унинг бу рост гаплари кечаги кунларга тутилган кўзгудир.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН
#Хушхабар

⚡️ПИСКЕНТДА АҲОЛИ ТУРАРЖОЙ МАЖМУАЛАРИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ!

Ҳурматли тумандошлар!

🏗Пискент тумани аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олиб, “Ғайрат” МФЙ ҳудудида уй-жойлар қурилиши бошланди!

🏪 Уйлар “QISHLOQQURILISHINVEST”
томонидан кредит асосида 20 йил муддатга қуриб берилади

🏢 5 қаватли, 1 подъездли, замонавий ва қулай шарт-шароитларга эга

🏘 Хонадонлар сони
3 хонали - 15 та
2 хонали – 45 та

💸Бошланғич бадал учун нархлар👇
3 хонали хонадонлар учун – 19 000 000 сўм
2 хонали хонадонлар учун – 16 000 000 сўм

🔖Ипотека кредитлари асосида уй-жой ҳарид қилишни истаган фуқаролар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштириши зарур.

☎️Мурожаат учун телефон: 70-545-21-12

📌Шошилинг! Талабгорлар рўйхати шакллантирилмоқда
.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#онлайн

Тадбирдан фоторепортаж

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi