PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аёллар_бандлиги

🎥Ижтимоий кўмакка муҳтож ва ишлаш истагидаги аёллар учун
“LOTUS TEKSTIL” МЧЖ ўзбек-турк корхонаси ва “АZALEA GARMENT” МЧЖ трикотаж фабрикасига ташкил этилган саёҳат тафсилотлари👆

👩‍🦰Сиз нафақат уй бекаси, балки жамиятда ўз ўрнига эга инсон бўлишингиз мумкин. Бунга меҳнат билан эриша оласиз, азиз опа-сингиллар!

📌Юқоридаги корхоналарда
аёлларбоп 250 та бўш иш ўрни мавжуд.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аёллар_бандлиги

💠Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат, шунингдек, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга жамиятда муносиб шарт-шароит яратиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

🔰Пискент тумани 3-сектор ҳудудида 147 нафар хотин-қизлар "Аёллар дафтари"га рўйхатга олинган. Сектор раҳбари Ш. Мелиев ташаббуси билан уларни руҳлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида "IMPAKT" психологик маркази психологлари томонидан аёллар билан тренинг машғулотлари ўтказилди. Оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган аёллар билан индивидуал суҳбат ўтказилиб, 35 нафарига ҳуқуқий, 70 нафарига психологик ёрдам кўрсатилди.

Бандликка кўмаклашиш маркази, тумандаги 81 та корхона ва ташкилот томонидан 782 та вакант ўринлар таклиф этилди.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш, оиласидан ажралмаган ҳолда ўзини банд қилиш истагидаги хотин-қизларга тикув машинаси, қуён ва парранда тарқатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#маҳаллабай
#аёллар_бандлиги

Мен "Темир дафтар"да туришни хоҳламайман!

📍"Файзобод" лик Фарида Ўринбоева ҳаётда кўп синовларга учраган. Турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг ватанга қайтгач, Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун 8 йил кутди. У "Темир дафтар"да туришни эмас, ҳалол меҳнати билан тўкис яшашни истайди.

Туман ҳокимлиги, маҳалла ёрдами билан Ф.Ўринбоева, ўғли ва қизига фуқаролик паспорти олишда яқиндан кўмак берилди. Шу билан бирга жамоатчилик асосида иш билан таъминланди, ўғли эса ҳунар марказига ўқишга йўналтирилди. "Темир дафтар"дан чиқарилди.

🔰Юртимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсат туфайли бугун энг олис қишлоқ одамларининг ҳам муаммоси эшитилиб, ҳал этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаат_ва_натижа
#аёллар_бандлиги

"Аёллар дафтари" дан тадбиркор аёлгача

"Сувти" маҳалласи Ўзбекистон кўчаси 46-уйда яшовчи Гулруҳ Бўсинова уй бекаси. Ишсизлиги сабабли "Аёллар дафтари"га киритилган эди.

Бугун туман ҳокимлиги, банклар ва бошқа мутасаддиларнинг аҳоли билан олиб борилаётган жонли мулоқотлари сабаб Гулруҳнинг муаммоси ҳал бўлди. Нафақат ҳал бўлди, балки куни кеча ишсиз ўтирган аёл эндиликда ўз томорқасини ташкил қилди, оила аъзоларининг бандлигини ҳам таъминлади.

🎥Аёлнинг бу ҳақдаги фикрларини ўзингиз эшитинг👆.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аёллар_бандлиги
#ҳозир

Ишсиз аёллар учун меҳнат ярмаркаси ўтказилмоқда

Айни вақтда "Ёшлар боғи" да бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Ярмаркада ташкилотлардаги вакант ўринлар билан бирга "Ҳунарманд" уюшмаси ҳунармандлари ҳам иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аёллар_бандлиги
#ҳозир

Трикотаж фабрикасига саёҳат

Ярмаркада тикувчилик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган "Темир дафтар" да рўйхатга олинган хотин-қизлар учун "Насиба Гавҳар" трикотаж фабрикасига саёҳат ташкил этилди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази масъуллари иштирокида корхонадаги иш жараёнлари билан таништирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аёллар_бандлиги

🔸"Саидобод" маҳалласида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги ишсиз аёлларни тикув цехларига ишга жойлаш, меҳнат шароитлари бўйича суҳбат олиб борилди. Шунингдек, қўшни Олмалиқ шаҳрида жойлашган цехларга ишга олиш ҳақида таклифлар муҳокама қилинди. Эндиликда саидободлик яна 30 нафар хотин-қиз ишга жойлашадиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аёллар_бандлиги

2-секторда хотин-қизлар учун янги касб-ҳунар маркази ишга тушди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аёллар_бандлиги

Бугун туман ҳокимлигида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ўринбосарлари, сектор котиблари, молия, бандлик, тижорат банклари масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда аёлларнинг бандлигини таъминлаш, саломатлигини тиклаш, тадбиркорликка йўналтириш ва бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил этилди. Масъул ходимларга тегишли вазифалар юклатилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Аёллар_бандлиги

Ҳунарли хор бўлмайди. Агар аёл касб-ҳунарли бўлса, оилада, жамиятда ҳам ўз ўрнига эга бўлади. Пискент туманида хотин-қизлар учун тадбиркорлик ва ҳунармандлик марказининг очилиши тадбирлари «Нурафшон ТВ» нигоҳида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi