PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#4_сектор
#саховат_ва_кўмак

Қурбон ҳайити арафасида туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари 4-сектор ҳудудидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар.

Маҳалла раислари билан бирга ҳудуддаги 40 нафар оиланинг турмушидан бохабар бўлиб, эҳтиёжлари ўрганилди. Байрам билан муборакбод этиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим қилинди.

@piskenthokimligi
#саховат

Қурбон ҳайити муносабати билан маҳаллалардаги хайрли ишлар тобора ортиб бормоқда.

"Митан" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 29 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга Президент совғаси - жами 28 млн 500 минг сўм нақд пул тақдим этилди. Маҳалланинг тадбиркор ва фермерлари ҳам оммавий хайриялардан четда туришмади. Улуғ айёмнинг ўтган икки куни давомида Абдусаттор Комилов, Хусанхон Ишонов, Алишер Арслонов, Равшан Қобилов Миролим Миркамолов, Асрорхон Агзамов томонидан фуқаролар йиғини мутасаддилари иштирокида 30 нафар кам таъминланган ва имконияти чекланган инсонлар ҳолидан хабар олинди. Уларга қурбонлик гўшти, озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Маҳалла раиси ўринбосари М.Ишонованинг сўзларига кўра, маҳалладаги тадбиркорлар хайрия тадбирларида, айниқса карантин вақтида саховат ва кўмак ишларида ҳамиша фаол.

@piskenthokimligi
#саховат

Пискентда саховатли инсонлар кўпаймоқда. Тўй-хашамларни қисқартириб, исрофни камайтириб, эвазига муҳтож одамларга эҳсон қилгувчи савобталаблар сафи кенгаймоқда.

Бугун маҳалла мутасаддилари хабарига кўра, "Бирлик" маҳалласида яшовчи Адҳам Ҳайдаров набираси таваллудига бағишлаб, жонлиқ сўйган. Пандемия шароитида йиғин қилиб одамларни тўплаш ўрнига гўштини "Бирлик" ва "Ойбек" маҳалласидаги 18 нафар кам таъминланган ва бемор инсонларга 1,5 кг дан тарқатган.

@piskenthokimligi
#маҳалла_ҳаёти
#саховат

Ўзбек маҳалласи ўзига хос қадриятлар бешигидир. Ҳаёт қадимий урф-одатлар асосида кечаётган "Митан" маҳалласида ҳам одамлар меҳр, оқибат, саховатни одатга айлантиришган.

💫Кўпники кўл бўлади, деганларидек, бугун митанлик инсонларнинг кўмаги билан бир оила бунёд этилди. Маҳалла фаоллари Жалолиддин Камолиддинов, Тошбу Худойбердиева, Абдухалил Умаровлар ҳомийлигида Б.Сайфуллаевнинг никоҳ тўйи ўтказилди. "Орзу ота"тўйхонасидаги кичик маросим карантин талаблари асосида ташкил этилди.

❇️-Маҳалламизда савобталаб, тадбиркор инсонлар кўп,-дейди "Митан" МФЙ раиси ўринбосари Манзура Ишонова. Бугун бир йигитнинг кўнглини кўтарган бўлсалар, кечагина кўчаларни ёритишга ҳисса қўшган эдилар.

📌Дарҳақиқат, Акром ва Рафиқ Мўминовлар томонидан Фарҳод кўчасидаги 10 та симёғочга (столба) тунги ёриткичлар ўрнатилди. Бундан аҳоли миннатдор.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат
#Эътироф

🎞Пискент туманида истиқомат қилувчи Дилмурод Жабборов соғлом одамлар қўлда бажаришга қийналадиган юмушларни тили ва чаққон лаблари билан бажара олади. У мобил телефонларини таъмирлайди ва ҳунари ортидан бировга муҳтожлик сезмайди.

⁉️Меҳри аяга бу ногирон фарзандидан воз кечиш таклиф этилганда она қандай йўл тутган?

Дилмурод ўзини тўрт девор ичидаги тутқунликдан қандай қутқарган? Дилмуроднинг ҳатто соғлом одамларга ҳам эҳсон қилиб туриши ростми?

📽Бугун соат 20:00да “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида шу хусусда батафсил сўз юритилади.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#шукуҳ
#саховат

❇️Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган нақл бор. Янги йил байрами арафасида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

💯Шу кунларда секторлар кесимида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва "Темир дафтар" ларда рўйхатда турган 514 та оилага байрам совғалари улашилмоқда.

📦Туман ҳокимлигининг совғалари ҳоким ўринбосари С.Исақулов, ташкилий назорат гуриҳи раҳбари Ш.Тўрабоев ва бошқа мутасаддилар томонидан етказиб берилди. Пандемиядан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган инсонлар кўнглига ёруғлик, байрам кайфиятини олиб кирди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#Саховат

Тошкент вилоятида “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайрия ишлари давом этмоқда

Бугунги кунда бутун дунёда кузатилаётгани каби юртимизда ҳам ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли сони ортиши қайд этилган.

Шу муносабат билан яқинда Тошкент вилоятидаги Меҳрибонлик уйларида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан хайрия тадбирлари бошланганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар берилган эди.

Шунингдек, 26 декабрь куни аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди. Унда Бўстонлиқ, Паркент, Чиноз, Бекобод туманлари ва Ангрен шаҳрида қурбонликлар қилинди. Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

27 декабрь куни хайрия ишлари режасига мувофиқ, Чиноз туманидаги Қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси, Бўстонлиқ, Пискент, Оҳангарон, Юқори Чирчиқ туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ҳам ўн бир хил турдаги беш юз минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва қимматбаҳо совғалар етказиб берилди.

Бундан ташқари, “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 25-30 декабргача Тошкент вилоятидаги 10 440 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш кўзда тутилган.

Хайрия тадбирларига вилоят бош имом-хатиби Жасур Раупов бошчилигидаги ҳудудлардаги имом-хатиблар ҳам иштирок этмоқдалар ва хайрли дуолар қилинмоқда.

Яхши амаллар қилиш тўғрисида Аллоҳ таоло ўз бандаларини доимо хайру саховатли бўлишга буюради. Сахийлик ва меҳр-оқибат инсонга доимо бахт-саодат келтирадиган ва ўзгаларнинг севимли кишисига айлантирадиган хислатдир. Меҳр-мурувват, ҳамжиҳатлик, сахийлик халқимиз ардоқлаган, асрлар оша амал қилиб келаётган гўзал фазилатдир.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат

Пискент туманидаги 270 хонадонга “Вақф” хайрия жамоат фондининг хайриялари улашилди

🌙Республика “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Пискент туманида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар учун хайрия тадбири ўтказилди.

📦Тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 270 та оилага ўн бир хил турдаги 500 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

🤲Аҳолининг хайрли дуолари олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рамазон
#саховат
#эзгулик

⚡️Улуғ кунларда бир-биримизга саховат, меҳр, яхшилик улашишга улгурайлик! Улуғларимизнинг дуосини олишга ошиқайлик! Биргина эзгу сўз, эзгу амал билан кўнгилларни шод этиш - энг олий бахт!

🎞Видеолавҳа шу ҳақда👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#саховат
#Рамазон_тухфаси

Пискент тумани "Мулла Бўта Қози" жоме масжиди “Рамазон туҳфаси” саҳоват тадбири

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Саховат_байрами

Қурбон ҳайити яқинлашмоқда

Азиз Пискентликлар! Мусулмон аҳлининг улуғ байрами - Қурбон ҳайити яқинлашмоқда. Улуғ айём кунларида яхшиликларга қодир инсонларнинг бева-бечораларга, эҳтиёжманд кишиларга ҳадялари ниҳоятда савоб ишлардан эканлиги, икки дунёда улкан мукофотларга эришиши барчамизга маълум. Хайр – эҳсоннинг фойдаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар.“Албатта садақа ўз эгасини қабр иссиқлигидан сақлайди. Садақа қилувчи мўмин қиёмат куни ўз садақаси соясида туради”.(Имом Табароний ривояти).

Азизлар, яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити байрамини муносиб қаршилаб, байрам кунларида хайру эҳсонлар билан ёрдамга муҳтожларнинг кўнгилларини шод этайлик. Ота-оналаримиз, қариндошларимиз ва дўсту ёрларимиз ҳолларидан хабар олиб, байрам совғалари улашайлик.

Байрамга 4 кун қолди. Демак, яқинларимиз ҳолидан хабар олишга вақтимиз бисёр.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Президентимизнинг муборак Қурбон ҳайитини муносиб нишонлаш тўғрисидаги қарори халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, туман ҳокимлиги масъуллари 1-сектор "Холиқберди" маҳалла фукаролар йиғинида истиқомат килувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда кам таъминланган, махсус дафтарларда руйхатда турган оилалар ҳолидан хабар олинди. Кексалар дуога қўл очиб, шукроналик билан дуолар қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Улуғ айём – муборак Қурбон ҳайити арафасида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, ташкилот ва корхоналар томонидан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, моддий ёрдам тарқатилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида ҳам жонлиқ сўйилиб, гўшти эҳсон қилинди. Ҳайитлик совғалари пандемиядан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган инсонлар кўнглига ёруғлик, байрам кайфиятини улашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Маънавиятчилар ҳайрия тадбирларида фаол қатнашмоқда

Қурбон ҳайити арафасида тумандаги маънавият тарғиботчилари ҳам ҳайрия тадбирларини амалга оширмоқдалар. Бугун "Файзобод" маҳалласида яшовчи Дилноза Абдуллаева хонадонига борган маънавиятчилар аёл ва унинг фарзандларига байрам совғаларини тақдим қилдилар.

Аслида "бир қўлинг берганини иккинчиси ҳам билмасин", яъни яхшилик маҳфий қилиниши керак. Аммо инсоният бошига улкан синов тушган бундай вақтларда инсонийлик, саховат, меҳр-оқибат фазилатлари қанча урфга кирса, шунча оз!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Диллар шод, кўнгиллар обод бўлсин

Меҳр ва эътиборга муҳтож, имконияти чекланган инсонлар борки, муборак кунларда уларнинг кўнглини обод этиш савоб амаллардан ҳисобланади.

Бугун туман ҳокимлиги томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар холидан хабар олинди.

Туман масъуллари Қурбон ҳайити билан уларни қутлар экан, энг аввало амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларнинг замирида аҳолини кучли ижтимоий ҳимоя қилиш мужассам эканлигини билдирдилар. Қутловларни қабул қилганлар эса дуога қўл очиб, элу юртга тинчлик-омонлик, муборак кунларда йўқлаганларга эса тани сиҳатлик, эзгу ишларга барака тиладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат_байрами

Хайрия тадбирлари давом этмоқда

Қурбон ҳайити меҳр-оқибат, саховат, мурувват байрамидир. Ҳайит арафасида ва байрам кунлари саховатпеша инсонлар томонидан хайрия тадбирлари давом эттирилмоқда. Бугун туман бош имом-хатиби А.Маликов бошчилигида имом-хатиблар ва маҳалла фаоллари ёрдамга муҳтож инсонлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олдилар. Ҳайитликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа қилиб, кўнгилларига байрам кайфияти улашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат
#Акция

Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари, пискентлик имом Зайнилобиддинхон Қудратов янги ўқув йили олдидан савоб иш бошлабди. Акцияда йиғилган маблағлар боқувчисини йўқотган оила фарзандларига мактаб сумкалари ва ўқув қуроллари ҳарид қилишга сарфланади.

Савобга ҳисса қўшмоқчи бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиши мумкин:
+99894 360 32 31
+99897 112 94 96
+99895 043 22 90

🎞Батафсил видеолавҳада кўринг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Саховат

Ўзбек халқи азалдан саховатпеша, меҳридарё халқдир. Айни муборак Рамазон ойида беморлар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш савоб амаллардан.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Р.Шеров ташаббуси билан Бекобод маҳалласи раиси А.Назиров ҳамкорликда кекса, имконияти чекланган инсонларни йўқлаб, дуоларини олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ҳайитлик
#Саховат

🌙Улуғ айём – муборак Рамазон ҳайити арафасида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Бугун Тошкент вилояти ҳокимининг ташаббуси билан ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилмоқда. Биргина Пискент туманидаги ногиронлиги мавжуд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, лекин бирор моддий ёрдам олмаган 55 та оилага вилоят ҳокими совғаси - жами 27 млн 500 минг сўм нақд пул ажратилди. Ушбу маблағлар 4 та сектор кесимида сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва банк ходимлари томонидан фуқаролар хонадонига ҳайитлик сифатида 500 минг сўмдан манзилли етказиб берилди.

Ушбу ҳайитлик совғаси ҳасталикдан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган вилоятдаги, туманлардаги юзлаб инсонлар кўнглига ёруғлик, байрам кайфиятини улашди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi