PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#аҳоли_бандлиги

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сонли қарори ижросини таъминлаш, маҳаллалардаги ишсиз аҳоли, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида Пискент туманидаги ҳар бир секторда "Ишга жойлаштириш кунлари" ва сайёр меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир секторга
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспекторлари бириктирилган.

1-сектор Элёр Назирқулов
тел. : 99 303 77 89

2-сектор Нигора Раҳмонқулова
тел. : 99 871 06 71

3-сектор Марғуба Омонова
тел. : 94 419 40 10

4-сектор Юлдуз Юлдашева
тел. : 99 791 45 57

📌Ваканциялар, меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касб-ҳунарлар билан боғлиқ саволлар бўлса, юқоридаги мутахассисларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги
#фарзанд_таъминоти

Пискент тумани прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

🔰Тадбирда туман прокурори А.Жўраев фарзанд тарбияси, боланинг тўлақонли вояга етиши учун моддий таъминоти отанинг зиммасида эканлигини, бола ҳуқуқлари ҳамиша қонун билан ҳимоя қилиниши ҳақида батафсил тушунча берди.

📊Меҳнат ярмаркасида туман ҳудудидаги фарзанди таъминоти учун алимент тўловчиларни иш билан таъминлашга асосий эътибор қаратилди. Тадбирда иштирок этган 28 нафар алимент тўловчи шахсга туманда фаолият кўрсатувчи 22 та корхона ва ташкилотдан 300 га яқин бўш иш ўрни таклиф қилинди.

♻️Натижада 28 нафар алимент тўловчиларга ўзларига маъқул келган ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Мутасадди идораларнинг аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги тадбирлари давом этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги
#хавфсиз_миграция

📌 Президентимизнинг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқароларини чет давлатларга қонуний равишда ишлашга жўнатиш учун сўровномалар ўтказилмоқда.

🔰9-10 февраль кунлари Пискент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида бир гуруҳ фуқаролар билан суҳбат ўтказилди. Унда Тошкент вилояти Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари И.Султонов, туман АБКМ директори Б.Қориев ва миграция мутахассислари фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

📊Суҳбатда ишлаш истагида бўлган 86 нафар фуқаро қатнашди. Уларнинг 15 фоизини 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Иштирокчиларнинг 29 нафари Россияда, 57 нафари эса бошқа чет давлатларда ишлаш истаги борлигини билдирган.

🔰Суҳбатда 13 нафар фуқаро хорижга ишлашга кетишдан олдин касб-ҳунарга ва чет тилларини ўқишга хоҳиш билдирди. Уларга давлат томонидан бепул ўқитилиши тушунтирилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_бандлиги

"Балиқ эмас, қармоқ" берилган эди

❇️Пискент туманида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини нафақат моддий қўллаб-қувватлаш, балки меҳнати орқали даромад топишга йўналтириш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, туман Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2020 йил пандемия даврида 45 нафар ишсиз фуқарога субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилган.

🌿Бугунги кунда ушбу иссиқхоналар аҳолига уйдан чиқмай туриб ҳам даромад топишига имкон яратмоқда. "Бекобод"лик Д.Мирсоатов, "Мўминобод"лик М.Абдурахимов, "Ойбек" МФЙлик С.Султонқулов сингари томорқасидан самарали фойдаланиб, иссиқхонасидан 2-3 марта ҳосил олаётганлар бундан миннатдор.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги

Иш излаяпсизми?

Пискент тумани ҳокимлиги, прокуратураси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

📌 Ярмаркада туманда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этади. Шунингдек,тадбиркорлар, тижорат банклари масъуллари ва экспертлардан зарур тавсиялар олишингиз мумкин.

📍Манзил: Ёшлар боғи
Тадбир вақти: 24 март соат 10:00

❗️Марҳамат, ярмарада иштирок этинг ва ўзингизга муносиб иш топинг!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги

Пискент тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

Тадбир доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 4 сектор раҳбарининг туман ёшлари билан учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

📌 Ярмаркада туманда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этади. Шунингдек,тадбиркорлар, тижорат банклари масъуллари ва экспертлардан зарур тавсиялар олишингиз мумкин.

📍Манзил: Ёшлар боғи
Тадбир вақти: 9 апрель соат 10:00

❗️Марҳамат, ярмаркада иштирок этинг ва ўзингизга муносиб иш топинг!

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги

ЕРНИ БОҚСАНГ, ЕР СЕНИ БОҚАДИ

"Саидобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 22 нафар "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"да рўйхатда турувчи оила вакилларига "Саид агро саховат", "Мансуров Сирожиддин файз", "Соҳибжон Ойбек", "Авазова Муҳаббат", "Иномов Қодир" фермер хўжаликлари тамонидан 25 сотихдан ер майдони ажратилиб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_бандлиги

🎥"Ёшлар боғи"да бўлиб ўтган бўш иш ўринлари ярмаркасидан видеолавҳа. Ярмаркада "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган фуқаролар ўз салоҳияти бўйича иш ўринлари билан танишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_бандлиги

"ИШСИЗЛИКДАН ИШ БЕРУВЧИГА АЙЛАНДИМ
"

Шаҳло Меҳмонбоева ўзи ишсиз бўлгани сабабли "Аёллар дафтари" да турар эди. Жорий йилнинг 1 апрелидан "Мўминобод" маҳалласига бандликка кўмаклашувчи инспектор ёрдамчиси сифатида иш бошлади. Энди маҳалладаги ишсиз аёллар, ёшларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бермоқда. Ҳозиргача унинг кўмагида 6 нафар фуқаро ишга жойланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги

“ARTEL”ДА ИШЛАШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Пискент тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими ташаббуси билан иш изловчи фуқаролар учун “ARTEL” корхонасига саёҳат уюштирилди.

Унда 54 нафар банд бўлмаган ёшлар ва аёллар меҳнат инспекторлари билан биргаликда корхонада бўлдилар. Корхона фаолияти, талаб этилаётган йўналишлар, меҳнат шароитлари ва иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Мутахассислар томонидан олиб борилган суҳбат ва тестлар натижасида 20 нафар фуқаро корхонада ишлаш имкониятига эга бўлди. Улар орасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар борлиги қувонарли. Шунингдек корхона мутасаддилари ишчан ва ғайратли йигитларга ҳам талаб борлиги, улар сони 50 нафарга етса, Пискент туманига (Муротали қишлоғигача) алоҳида автобус қатнови ташкил этилиши билдирилди.

📌Ҳурматли ёшлар, фуқаролар! “ARTEL” корхонасида ишлашни истасангиз, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин:
☎️91-166 88 29, 99-791 45 57

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги

ИШ ИЗЛАЯПСИЗМИ? УНДА ЯРМАРКАГА МАРҲАМАТ!

⚡️ Бугун Пискент тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

📌 Ярмаркада туманда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этади.

Тадбир доирасида Савдо-саноат палатаси Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, тижорат банклари масъуллари ва экспертлардан зарур тавсиялар олишингиз мумкин.

📍Манзил: Амфитеатр майдони
Тадбир вақти: 21 май соат 16:00

❗️Марҳамат, ярмаркада иштирок этинг ва ўзингизга муносиб иш топинг!

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_бандлиги

Аҳолининг бандлигини таъминлаш, ўз меҳнати орқали тўкис ҳаёт кечиришига кўмаклашиш мақсадида ер ажратиш ишлари давом эттирилмоқда. Айни вақтда Пискент тумани "Дўстлик" маҳалласидаги ишсиз ёшларга буғдойдан бўшаган майдонлардан ер берилиб, иккинчи экин экишга кўмак берилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_бандлиги

ИШ ИЗЛАЯПСИЗМИ? УНДА ЯРМАРКАГА МАРҲАМАТ!

⚡️ Эртага, 21 сентябрь куни "Зоминовул" маҳалласида тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

📌 Ярмаркада туманда фаолият юритувчи корхона ва ташкилотлар мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этади.

📍Манзил: "Зоминовул" МФЙ биноси
Тадбир вақти: 21 сентябрь, соат 10:00

❗️Марҳамат, ярмаркада иштирок этинг ва ўзингизга муносиб иш топинг!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Бунёдкорлик
#Аҳоли_бандлиги

Ғайрат маҳалласи Янги Ўзбекистон массивига яқин йиллар ичида 2000 дан зиёд аҳоли кўчиб келади. Бандликни таъминлаш асосий вазифалардан бирига айланиши табиий.

Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев бугун тадбиркор ва инвесторлар билан биргаликда Ғайрат маҳалласидаги янги уй-жойлар қурилаётган ҳудудда бўлди. Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида массивда 1000 та иш ўрни яратиш қувватига эга тикув трикотаж корхонаси қуриш масаласи муҳокама қилинди. Корхона қурилиши учун қулай жой, инфратузилма, ишчи кучи ҳақида фикр алмашилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_бандлиги

Иш билганга минг танга, дейди доно халқимиз. Пискент туманида миришкор инсонлар, бир майдондан бирваракайига 2 хил экин экиб, даромад топадиган уста деҳқонлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳозирги кунда ердан йилига 3-4 мартагача ҳосил олаётган боғбонлар тажрибасини оммалаштириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ғайрат маҳалласидаги бўш ётган ерларда туман ҳокими ташаббуси билан қарийб 20 гектар майдон фуқаролар фойдаланиши учун қайта ишланмоқда. Замонавий иссиқхоналар қурилиб, ичига ток кўчатлари экиш, унинг орасига қулупнай ёки тўқсонбости экинлари экиш учун зарур шароит ҳозирланмоқда.

Туман ҳокими Р.Рихсиев ушбу майдонларда бўлиб, қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Иссиқхоналарнинг чидамлилиги, енгил конструкциядан, шунингдек, йиғиб бошқа жойга ўрнатишга қулай бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. Ишсиз аҳолига имтиёзли кредит эвазига фойдаланишга берилиши кўзда тутилган мазкур иссиқхоналарда кўплаб фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi