PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурожаат_ва_ечим

“Саидобод” ва “Аҳил” маҳалласи фуқаролари туман ҳокимига “Саид ота” қабристонини янгитдан ишлатиш тўғрисида мурожаат қилган эдилар.

Мурожаат изидан туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Х.Каримов, Ободонлаштириш бошқармаси раҳбари ўринбосари, депутат В.Отахонов, СЭО ва ЖС бўлими, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аҳоли билан мулоқот олиб боришди.

Унда “Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ВМ-101-сонли қарор талаблари, ишлатилмаётганига 20 йилдан ортиқ муддат ўтган қабристонлардан фойдаланиш, бунда санитария-эпидемиологик ва экологияга кўрсатилувчи таъсири батафсил тушунтирилди.

Маҳалла кексаларининг талаб ва таклифлари, қабристон ташкил этилганидан қарийб 200 йил давр ўтгани, санитария ва экологик жиҳатлар инобатга олиниб, мурожаат ижобий ҳал этилди.
#расман

Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи куни жорий йилнинг 13 майида (ҳафтанинг пайшанба куни) нишонланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#9_май

ҚАҲРАМОНЛАР ЁД ЭТИЛДИ

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳар бир мактабда тадбирлар давом этмоқда. Бугун 20-мактабда "Инсон азиз, хотираси муқаддас" номли тадбир бўлиб ўтди. Уруш ва меҳнат фахрийлари, уларнинг машаққатли ва ибратли ҳаёт йўли тўғрисида сўз юритилди. Қутлуғ санага бағишланган шеъру қўшиқлар ижро этилди. Унда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ва 9227-сонли ҳарбий қисм зобитлари иштирок этди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️07.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
1️⃣Хонзодабегим Жамолова хотирасига бағишлаб тадбир ўтказилди.
2️⃣Ёшлар фестивали ташкил этилди.

*Ангрен шаҳри. “Akfa”, “Shivaki”, “Teхnopark”, "Drublis slub", "Аvalon" каби йирик компаниялар бўш иш ўринлари билан меҳнат ярмаркасида иштирок этишди.

*Зангиота тумани. "ИЛХАҚ" фильми ижодкорлари билан учрашув ўтказилди.

*Бўстонлиқ тумани. Кураш мусобақаси ўтказилади.

*Нурафшон шаҳри.
1️⃣Ҳоким имконияти чекланган фуқаро ҳолидан хабар олди.
2️⃣22 нафар меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

*Чирчиқ шаҳри.
1️⃣Тиббиётга доир масалалар кўриб чиқилди.
2️⃣Умумий ётоқхонада истиқомат қилувчи фуқаролар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

*Паркент тумани. Аҳоли мурожаати ўрганилди.

*Ўрта Чирчиқ. Ўқувчилар Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишишди.

*Олмалиқ шаҳри.
1️⃣Ҳоким қабули бўлиб ўтди.
2️⃣Олий Мажлис Сенати қарорлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

*Оққўрғон тумани.
1️⃣69 та замонавий тикув машиналари тарқатилди.
2️⃣Тадбиркорлик фаолиятига рухсат берувчи махсус сертификатлар топширилди.

*Тошкент тумани.
1️⃣Фаёзжоннинг соғлиги ёшлар штаби эътиборида.
2️⃣Туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

*Пискент тумани.
Аҳоли мурожаатлари ҳал этилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Хотира

9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари ва меҳнат фаҳрийлари ҳолидан хабар олинмоқда. Улар шарафига турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Қуйидаги ҳаволалар орқали улар билан яқиндан танишишингиз мумкин.

*Бекобод шаҳри.

*Нурафшон шаҳри.

*Янгийўл шаҳри.

*Юқори Чирчиқ тумани.

*Чирчиқ шаҳри.

*Янгийўл тумани.

*Пискент тумани.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/265271

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Биласизми

Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_бандлиги

“ARTEL”ДА ИШЛАШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Пискент тумани ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази туман бўлими ташаббуси билан иш изловчи фуқаролар учун “ARTEL” корхонасига саёҳат уюштирилди.

Унда 54 нафар банд бўлмаган ёшлар ва аёллар меҳнат инспекторлари билан биргаликда корхонада бўлдилар. Корхона фаолияти, талаб этилаётган йўналишлар, меҳнат шароитлари ва иш жараёни билан яқиндан танишдилар.

Мутахассислар томонидан олиб борилган суҳбат ва тестлар натижасида 20 нафар фуқаро корхонада ишлаш имкониятига эга бўлди. Улар орасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар борлиги қувонарли. Шунингдек корхона мутасаддилари ишчан ва ғайратли йигитларга ҳам талаб борлиги, улар сони 50 нафарга етса, Пискент туманига (Муротали қишлоғигача) алоҳида автобус қатнови ташкил этилиши билдирилди.

📌Ҳурматли ёшлар, фуқаролар! “ARTEL” корхонасида ишлашни истасангиз, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилишингиз мумкин:
☎️91-166 88 29, 99-791 45 57

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Ҳамза Жумаев
​​Ахборот хизмати «тез ёрдам» ёки «дарвозабон» эмас!

Сарлавҳани ўқибоқ тезкорлик ва ҳимоя позицияси ахборот хизматининг мажбурияти-ку, дейишга шошилманг. Гап бошқа ерда.

Тошкент вилояти ҳокимлигида иш бошлаганимга бир неча кун бўлганига қарамай айрим хулоса ва фикрларимни баҳам кўрмоқчиман. Балки биргина ташкилотнинг ичидаги ҳолат кўпчиликка қизиқмасдир, лекин аминманки, юртимизнинг барча давлат ташкилотларида ҳам аҳвол шундан зўр эмас.

Аксарият матбуот котибларининг ичидаги гап — шу!

🔎Бир неча кунлик фаолиятим давомида матбуот котиби, ахборот хизмати фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар билан яна бир бор танишдим. Лекин ўкиганларим ва кўраётганларим бир-бирига кўпам мос тушмаяпти.

📑Бугунги кунда ахборот алмашинуви, очиқлик сиёсати талабидан келиб чиқиб махсус қарор билан барча давлат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилган. Президентнинг тегишли (4366-сонли) қарорида ушбу тузилмаларнинг мавқеи, молиялаштирилиши, вазифалари ва мажбуриятларигача баён қилинган.

⁉️Аввало, ахборот хизматига эга барча ташкилот раҳбарлари ушбу қарорни яна бир бор кўздан кечиришса фойдадан холи бўлмасди. Чунки тизимда мавжуд камчиликлар айнан у ёки бу томоннинг ўз вазифаси ёки мажбуриятини яхши билмаслигидан келиб чиқмоқда.

Ахборот хизматларига келсак, улар асосан тадбирларни ёритиш учун ТВ, етакчи ахборот порталлари ва блогерларни чақириб берадиган “тез ёрдам”га айланиб қолишган. Бир томондан бу уларнинг иши, лекин ўзига дахлдор бўлмаган бошқа ташкилот учун эмас-да.

🤦🏻‍♂️Вилоят ҳокимликлари ахборот хизмати мисолида айтсам, қайсидир туман, давлат ташкилоти ёки бошқарма ўзида ахборот хизмати бўла туриб, ҳокимликка бу борада талаб билан чиқади.

🤯Энди тасаввур қилинг, биргина вилоятда 22 та туман, шаҳар ва юзлаб ташкилотлар бор. Уларнинг нимаси кўп — тадбири кўп. Ҳокимият ахборот хизмати ҳам жисмонан, ҳам техник жиҳатдан бу талабларни қондира олмайди. Натижада тадбир “рисоладагидек” ёритилмайди. Охир-оқибат вилоят раҳбари сўраганида ҳокимият ахборот хизмати “гол ўтказворган” дарвозабон каби маломатга қолади. Ваҳоланки, майдондаги ўйинчилар вазиятни “гол ўтказиб юборишга” ўзлари тайёр қилиб беришади.

Юқоридаги ҳолатнинг келиб чиқиши бир нечта омилга бориб тақалади:

1. Жойлардаги ахборот хизматларининг ягона ўрнига малака талаби тўғри келмайдиган кадр ишга қабул қилиниши;

2. Ахборот хизмати раҳбарининг ўз ҳуқуқ, вазифа ва мажбуриятларини билмаслиги;

3. Ахборот хизматининг техник ва транспорт имкониятлари чеклангани ёки умуман мавжуд эмаслиги;

4. Ахборот хизмати раҳбарининг ойлик маоши ва мавқеи Президент қарорида кўрсатилганидек эмаслиги;

5. Давлат ташкилоти раҳбарининг ахборот хизматига нисбатан мажбуриятини бажармаслиги;

6. Ташкилотлар фаолиятидан келиб чиқиб ахборот хизматига қўшимча штатлар жорий этилмаганлиги;

7. Ахборот хизматларига ўзларига таалуқли бўлмаган топшириқларнинг юклатилиши.

🤝Биз, Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати АОКА вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда юқоридаги хулосалар асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликни бошладик. Бу борада давлат ташкилотлари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари бизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Тез фурсатда ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

❗️Яна бир бор таъкидлашни истардим, юқорида келтирилган муаммолар биргина вилоят эмас, балки республиканинг барча ҳудудларида мавжуд. Шу боис жамоатчилик ва масъуллар эътиборини ушбу мавзуга қаратишни жоиз билдим. Зотан, бугун дунёни сиёсий кучлардан кўра кўпроқ ахборот бошқаряпти, десак муболаға эмас. Шундай экан, бу жараёнда мавжуд тизим фаолиятини тўғри йўлга қўйиш орқалигина сўз эркинлиги, тезкорлик, ахборот алмашинуви сифатини яхшилаш мумкин.

✍️Ҳамза ЖУМАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

👉Каналга аъзо бўлиш

Telegram
| Twitter |Facebook
#ҳоким_қабули

ҚАБУЛДА 65 НАФАР ФУҚАРО МУРОЖААТИ ТИНГЛАНМОҚДА

Айни вақтда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев томонидан мутасадди раҳбарлар иштирокида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилмоқда.

Қабулда 65 нафар фуқаро мурожаат учун рўйхатга олинган. Мурожаатлар асосан имтиёзли кредит олиш, бандлик, уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер ажратиш масалалари бўйича бўлмоқда.

Сувтилик С.Мусурмонова ёлғиз она, уй-жойини таъмирлашда кўмак сўради. Масала ижобий ҳал қилинди.

Меҳнат фахрийси Ҳамид ота Исаев бугун кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорлик билдириб, ҳокимни уйига таклиф қилди.

Чимқўрғонлик Д.Муҳиддинова қишлоғида макарон цехи ишлаб чиқармоқчи. Бунда электр таъминотида ёрдам сўради. ТЭТКга қисқа муддатда ҳал этиш топшириғи берилди.

Деҳқон бозорида фаолият юритувчи О.Солиева ва бир неча мурожаатчилар бозордаги бир гуруҳ аёлларнинг қўпол муомаласи, ноқонуний ҳатти ҳаракатларидан шикояти қонун доирасида ҳал этилиши билдирилди.

Қабул давом этмоқда...

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#фуқаро_қабули

Қабул жараёнидан фотолавҳалар

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi