#Ғалаба_76
#эҳтиром
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев ва сектор раҳбарлари II жаҳон уруши фахрийлари хонадонида бўлдилар.
Навқирон йигитлик ёшида Ватан мудофааси учун кўксини қалқон қилган қаҳрамонлар - Анорқул Хотамов, Ашир Ўсаров айни вақтда тирик тарих, асрга тенгдош донишмандларга айланган.
Уларга муносиб эҳтиром кўрсатилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти йўллаган табрик хати ҳамда зарҳал эсдалик монументи тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, фахрийларнинг ҳар бирига 12 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Тошкент вилояти ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.
Маданият бўлими хонандалари ва фаол ёшлар иштирокида фахрийлар хонадонида концерт дастури намойиш этилди. Улар меҳмонларга урушнинг суронли йиллари тўғрисида, тинчликдек улуғ неъматнинг қадри ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi