PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#аграр_соҳа

🔶Пискент тумани дон қабул қилиш шохобчасида экин майдонларини суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ масъуллари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.  

🔰Тадбирда Президентимизнинг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.  

💦"NETAFIM" компанияси мутахассислари томонидан иштирокчиларга ерни томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида зарур маълумотлар берилди.  

📌Маълумот ўрнида: Пискентда йиллик сув сарфи 160,2 млн м.кубни ташкил этиб, 2021 йилда илғор технологиялар жорий этиш орқали 40 млн м.куб сувни тежаш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аграр_соҳа

Боғлар барпо этилмоқда

🌳Пискент тумани ҳокимининг 165-ф сонли фармойиши асосида баҳор мавсумида кўкаламзорлаштириш, мевали боғлар барпо этиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Пискент Шарқ агро” фермер хўжалигида амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари М.Абдураҳмонов, ҳоким маслаҳатчиси Ҳ.Каримов, аграр соҳа масъуллари, фермерлар, тажрибали боғбонлар иштирок этди.

🍎Туман ҳудудидаги 912 гектар боғларнинг сифати, ҳосилдорлиги М.Маҳмудов номидаги боғдорчилик илмий тадқиқот институти мутахассислари томонидан ўрганилди. Камҳосил боғларни янги серҳосил навлар билан тўлдириш борасида зарур тавсиялар берилди.

🎋Пискентлик қишлоқ хўжалиги ходимлари Фарғона вилоятининг Қува тумани билан кўчат етказиб бериш ва тажриба алмашиш бўйича фойдали келишувлар тузилган. Бугун Қувадан 7 минг 500 туп 7 хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари келтирилди. Семинарда 7 фоизли кредит асосида сифатли кўчатлар етказиб берилиши тўғрисида фикр алмашилди.
#аграр_соҳа

🟢Аграр соҳа вакиллари учун кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги "Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган лойиҳалар кўриб чиқилди.

🖇Семинарда Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, "Чирчиқ-Оҳангарон" ИТҲБ, туман ҳокимларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи банклар, агрокластерлар ва пудратчи ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.

🎋Тадбирда экин майдонларини суғоришда замонавий сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

💦"YUSHEN PLASTIK" экинзорларни томчилатиб суғоришга мўлжалланган пластик қувурлар ишлаб чиқарувчи корхона. Семинарда бу ва бошқа корхона мутахассислари замонавий, тежамкор суғориш технологиялари ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аграр_соҳа

Илм ва тажриба ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, пахта ҳосилини етиштиришда ер, сув ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Бугун Пискент туманида вилоят ҳокимлиги, Аграр университети олимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтган семинар шу масалага бағишланди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари У.Узоқов, “Тошкентагроҳимоя”ХАЖ, “Агробанк”, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармасининг вилоят ва туман бўлими масъуллари, аграр туманлар ҳокимликлари вакиллари иштирок этди.

Семинар давомида Аграр университети профессори А.Анорбоев, доцент Б.Болтаев томонидан биолабораторияларни чигит экиш мавсумига тайёрлаш бўйича соҳа мутасаддиларига тегишли тавсиялар берилди. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, пахта толасининг сифати бўйича халқаро стандартларга мос, касалликларга чидамли, тезпишар ва серҳосил ғўза навларини оқилона жойлаштириш бўйича мутахассис маслаҳатлари берилди.
#аграр_соҳа

ПИСКЕНТ ТУМАНИДА АГРАР СОҲАДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ТАДБИРЛАР "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" НИГОҲИДА

👉https://yuz.uz/news/chigit-ekish-ishlari-boshlandi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аграр_соҳа

Пискент тумани "Файз голд агро" МЧЖ да томчилатиб суғориш тизими афзалликларига бағишланган семинар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аграр_соҳа

ЗАРРАЛАРДАН МИЛЛИОНЛАРГАЧА

Ипакчилик юртимизда азал-азалдан ривож топиб келган соҳа. Ипак матолардан тайёрланган кийим-кечакларнинг инсон саломатлигига фойдали эканлиги айтилади. Бундан ташқари, пиллачиликда қисқа муддатда бир неча миллион сўм даромад топиш, бир ойлик меҳнат учун бир йиллик стажга эга бўлиш мумкин. Бугунги кунда Пискент туманида ана шундай қимматбаҳо хомашё – пилла етиштириш мавсуми бошланди.

Батафсил👇

https://telegra.ph/PILLACHILIK-MAVSUM-BARAKALI-BOSHLANDI-04-27
#Аграр_соҳа

Қиш фасли кириб келган бўлсада, далаларда иш қизғин. Долзарб 40 кунлик доирасида "Тожибоева Завра", "Турсунбой Лидер пахталари" , “Соатов Ўроз”, “Ойбек Сотиболдиев”, “Раҳматжонова Сарвиноз” каби барча фермер хўжаликларида дала майдонлари атрофини тозалаб, кўчат экиш ишлари олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Аграр_соҳа

💧Маълумки, бугунги кунда туманимизнинг айрим ҳудудларида сув танқислиги муаммоси мавжуд.

Шуни инобатга олиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда, қолаверса, чорва моллари учун озуқа манбаини етказиб беришда замонавий усуллардан фойдаланишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.

Айни вақтда туман ҳокими ўринбосари Ғ.Алибоев раҳбарлигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, илғор технологияларни кенг жорий этиш масалаларига бағишлаб, деҳқон ва фермерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу борада махсус штаб ҳам ташкил этилган бўлиб, фермерлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишлари мумкин.

Пискент туманида 2021-2022 йиллар учун томчилатиб суғориш бўйича 19 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳар натижасида томчилатиб суғориш майдонлари 432 гектарга етказилади. Шунингдек, ёмғирлатиб суғориш бўйича 2021-2022 йиллар учун режалаштирилган 91 та лойиҳанинг амалга оширилиши билан 500 гектар майдон ёмғирлатиш усули билан суғорилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аграр_соҳа
#Семинар

Бугун Пискент туманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ ҳўжалигида билим ва инновацияларни ривожлантириш бўлими бошлиғи А.Холмуродов, аграр соҳа олимлари иштирокида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

Семинарда Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими масъуллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашиб, пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, узумчилик, картошкачилик ва мева-сабзавот етиштириш бўйича билимларини оширдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аграр_соҳа
#Семинар

Илм ва тажриба ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади
#Аграр_соҳа
#Семинар

Илм ва тажриба ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади

Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, пахта ва ғалла ҳосилини етиштиришда ер, сув ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.

Бугун Пискент туманида туман ҳокимлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, аграр соҳа олимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтган семинар соҳадаги кечиктириб бўлмайдиган масалаларга бағишланди. Унда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари, вилоятдан бириктирилган мутасадди раҳбарлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар давомида аграр соҳа мутахассислари интенсив технологиялар асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, буғдой парвариши билан боғлиқ юмушларнинг белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши ернинг унумдорлигини оширишга, кузги буғдой майсаларининг баравж ривожланишига хизмат қилиши, экиннинг турли касалликларга чидамлилигини таъминлаши ҳақида тавсиялар берилди.

Шу билан бирга, айни вақтда туман далаларида чигит экишга тайёргарлик: ерни текислаш, пуштани минерал ўғитлар билан биргаликда олиш, коллекторлар ва сув йўлларини тозалаш, маҳаллий ўғит жамғариш каби агротехник тадбирлар ҳам амалга оширилмоқда. Айни кунларда олиб борилаётган амалий ишлар халқимиз дастурхонини тўлдиради, деҳқон ва фермерларнинг даромадини ортишига хизмат қилади.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича масъул ходимлар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда фермерларга аграр тармоқдаги мавсумий агротехник тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан вазифалар топширилди

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аграр_соҳа

Баҳорги совуқ кунлар даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун тезкор гуруҳ ташкил этилди.

Туман ҳокими ўринбосари А.Абдуллаев бошчилигида соҳа мутахассислари биргаликда мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот, тўқсонбости экинларига кескин совиган ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш бўйича чоралар белгилаб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi