Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
#Китобхонлик_ҳафталиги
Китоб эзгуликка чорлайди
Тошкент вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб эзгуликка чорлайди” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Вилоят “Турон” Ахборот кутубхона марказида ўтказилган очилиш тадбирида барча туман ва шаҳар Ахборот кутубхона марказлари ходимлари, тегишли ташкилот мутасаддилари , фаол китобхонлар иштирок этишди.
Ресублика бўйлаб илк бора ўтказилаётган бундай кенг кўламдаги ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилмоқда.
Тадбирда сўз олган, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З. Эралиева, “Гулхан” журнали бош муҳаррири З. Хасанова, ёзувчи ва драматург “Инсон ва Қонун” газетаси муҳаррири Қўчқор Норқобил, “Турон” Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдуазизовалар китобнинг ёшлар маънавиятини юсалтиришдаги аҳамияти, инсон камолатидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Тошкент вилоятида китобсеварлар талабини қондириш, аҳолини айниса, ёшларни китоб мутолаасига янада кенг жалб қилиш мақсадида электрон кутубхона – QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилмоқда. 2021 йил 5 апрел ҳолатига вилоятдаги маҳалла идораларига, таълим муассасалари ва аҳоли гавжум жойларга 300дан ортиқ QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилди. Бу жараён давом этмоқда.
Тадбирда ёш китобхонлар томонидан шеърлар ўқилди, бадиий асарлар ва эртаклардан парчалар ҳамда бошқа қизиқарли томошалар намойиш этилди. “Кутубхонага сайёҳат” лойиҳаси доирасида ёш китобхонлар кутубхонада яратилган шарт-шароитлар, турли хил адабиётлар билан яқиндан танишишди.
“Китобхонлик ҳафталиги” жорий йилнинг 5 апрелидан 9 апрелигача давом этади. Ҳафталик доирасида китобхонлар танлови, назм кечалари, ёзувчи шоирлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, “Мактабимга китоб совға қиламан” аксияси, китоб ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.
Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil

Азиз китобхонлар!
Пискент тумани ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Ахборот–кутубхона маркази, Пискент туман ХТБ ҳамкорлигида жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари “Китобхонлик ҳафталиги” ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан сизларни Ахборот–кутубхона марказида бўлиб ўтадиган "Китобхонлик ҳафталиги" тадбирига таклиф этамиз.
Ҳафталик давомида қизиқарли давра суҳбатлари, китоблар тақдимоти, янги адабиётлар кўргазмаси ҳамда мазмунли мушоира бахслари сизнинг кўнглингиздан жой олади деган умиддамиз.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Республикамизда сўлим фаслда китобхонлик ҳафталикларини ташкил этиш ажойиб анъанага айланиб бормоқда.
Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари юртимиз бўйлаб «Китобсевар миллат» шиори остида АОКА томонидан ташкиллаштирилган II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» га старт берилди.
Туманимизда ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб маънавият бешиги” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Ахборот кутубхона марказида ўтказилган тантанали очилиш маросимида республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими мутасаддилари, АРМ ходимлари, фаол китобхонлар иштирок этишди. Тадбир китоб марафонига уланди, ташриф буюрган меҳмонлар Ахборот кутубхона фондига сара адабиётларни совға қилишди. Жажжи китобхон болажонлар эса шеърлари, қўшиқлари билан тадбирга янада файз улашдилар. Уларга тадбир ташкилотчилари томонидан музқаймоқлар улашилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Китобхонлик_ҳафталиги
#ОАВ_нигоҳида
Китоб - тафаккур хазинаси
📚Китобхонлик ҳафталиги доирасида Пискент туманида ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар «Нурафшон ТВ» нигоҳида
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi