PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#аҳоли_саломатлиги
#бунёдкорлик

Муроталида замонавий оилавий поликлиника фойдаланишга топширилди

"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" нинг дастлабки ойида туманимизда навбатдаги янги оилавий шифохона фойдаланишга топширилди.

🏥Замонавий кўриниш ва тиббиёт ютуқларини ўзида жамлаган, 100 қатнов қувватига эга муассаса "электрон поликлиника" тизимига уланган. "Холиқберди", "Оқтом" ва "Тараққиёт" МФЙ даги 10300 нафар аҳоли, ҳудуддаги 5 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 1 та ҳарбий қисмни қамраб олади.

🔰Муассасанинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев олис қишлоқларда ҳам бирин-кетин замонавий тиббиёт масканларининг қурилаётгани республикамизда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни намунали ташкил этиш борасида амалий ишларнинг исботи эканлигини таъкидлади.

🚑Муассаса жамоасига "ДАМАС" автомобили калити, планшет топширди.

Батафсил ўқинг⤵️
https://telegra.ph/Murotalida-zamonavij-oilavij-poliklinika-fojdalanishga-topshirildi-02-01
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_саломатлиги
#бунёдкорлик

Эндиликда муроталиликлар "электрон поликлиника" тизими ёрдамида ўзлари учун қулай вақтда, уйдан чиқмаган ҳолда шифокор қабулига ёзилиши, шифокор ва муассаса ҳақида маълумотлар олиши, шунингдек, олинган тиббий хизматлар сифатини баҳолашлари мумкин бўлади.

🎥Муроталида қурилган янги оилавий поликлиниканинг тантанали очилиш маросимидан видеолавҳа.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_саломатлиги

Муҳими - инсон саломатлиги

⚡️Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан Мусиқа ва санъат мактабида семинар бўлиб ўтди.

🔹Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва Пискент тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда аҳоли ўртасида ўткир юқумли хасталиклар профилактикасига алоҳида эътибор қаратилди.

♻️Семинарда туман Тиббиёт бирлашмаси шифокор ва ҳамширалари, маҳалла раислари ўринбосарлари, мактаб маънавиятчилари, ёшлар етакчилари иштирок этди.

🔰Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий марказининг вилоят вакили, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Содиқов сил касалликларининг олдини олишга қаратилган ижтимоий, тиббий, санитария-гигиенага оид чора-тадбирлар тўғрисида батафсил тушунча берди.

🦠Юртимиз ва дунёдаги мавжуд ҳолат, сил ва коронавирус касалликлари ўртасидаги ўхшаш жиҳатлар таҳлил этилди. Профилактика учун барча бирдек курашиши, тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш ҳақида тавсиялар берилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#аҳоли_саломатлиги

⚡️Саломатлик акцияси бошланди

💊Акцияда республика ва вилоят тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари 27 та маҳалладаги "Темир дафтар”, "Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги оилалар, кексалар ҳамда хатлов жараёнида аникланган гуруҳга мансуб беморларни тиббий курикдан ўтказмоқда.

🏥 Муротали қишлоғидаги оилавий поликлиникада ташкил этилган кўрикда кардиолог, ревматолог, эндокринолог, гинеколог, офтальмолог ва бошқа тор мутахассислар томонидан "Тараққиёт" маҳалласидаги фуқароларга тиббий хизматлар кўрсатилди. Имконияти чекланган кекса беморлар хонадонида кўрик ташкил қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_саломатлиги

Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ҳомийлигида Пискент туманидаги 67 нафар саломатлигида муаммоси бўлган ва эҳтиёжманд фуқаролар учун республика тиббиёт муассасаларига ваучерлар тақдим қилинди. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, фуқаролар 11 хил тиббий лаборатор текширувлардан бепул ўтишлари мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аҳоли_саломатлиги
#антикоронавирус

ЭНГ АВВАЛ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ЭМЛАНДИ

💉 Аввал ўзингга ур, оғримаса бировга, деганларидек, Пискент туманида коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнлари тиббиёт ходимларидан бошлаб берилди. Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Муҳаббатхон Қодирова илк эмлашни ўзи қабул қилди. Тиббиёт бирлашмасига қарашли 8 та эмлаш пункти, ҳусусан кўп тармоқли марказий поликлиникада босқичма-босқич амалга оширилади. Вакцинациянинг 1-босқичида 65 ёшдан юқори кекса ёшдаги аҳоли, тиббиёт ходимлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари ходимлари, 18 ёшдан юқори сурункали касаллиги бор беморлар руйхати шакллантирилган.

📌Эмлашдан кейин ножўя таъсирлар қайд этилмади.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#бунёдкорлик
#аҳоли_саломатлиги

"СЭС" БИНОСИ КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНДИ

Пискент тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими биноси капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

Бўлимда 11 нафар шифокор, 17 нафар ўрта тиббиёт ходими, 7 нафар дезинфектор меҳнат қилади, -дейди СЭО ва ЖС бўлими бошлиғи Д.Рустамова. - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилида битказилгани коронавирус пандемиясига қарши курашни янада жадал ва тизимли амалга оширишга хизмат қилади.

Янги бинода 24 та хизмат хонаси, 2 та бактериологик ва паразитологик лаборатория хоналари тўлиқ жиҳозланган. Бинонинг капитал реконструкцияси учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1 млрд 60 миллион сўм маблағ сарфланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

Инсон саломатлигини сақлаш - муҳим вазифа

Туманимиз сектор раҳбарлари ташаббуси билан Кўп тармоқли марказий поликлиникаси ва қишлоқ врачлик пунктларида малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.

Тиббий кўрикларда аҳоли, айниқса кексаларда сурункали хасталиклар, кардиологик, эндокринологик, дерматологик, неврологик, гинекологик, урологик касаллиги мавжуд беморларни диспансер назоратига олиш билан бирга тиббий профилактикасини тўлақонли ўтказишига ҳам эътибор қаратилмоқда.

Олис ҳудудлар аҳолисига малакали тиббий хизматни яқинлаштириш мақсадида Кўп тармоқли марказий поликлиникадан ташқари "Файзобод" МФЙ 49-ҚОП, "Новкент" МФЙ 50-ҚОП, "Мустақиллик" МФЙ 51-ҚОП лар замонавий тиббий жиҳозлар, УЗИ, УЗД аппаратлари билан таъминланган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_саломатлиги

Инсон саломатлиги - муҳим вазифа

Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан жойларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_саломатлиги
#Брифинг

Пискент туманида эпидемиологик вазият ҳақида туман СЭО ва ЖС иммунолог-эпидемиологи Шаҳло Абдуллаева маълумот берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

🩺Фахрийлар чуқур тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 340-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида уруш ва меҳнат фахрийлари учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида тиббий тадбирлар "Кексалар учун туризм ойлиги" доирасида жорий йилнинг 30 ноябрига қадар давом этади. Кўрик натижалари асосида нуронийларни сиҳатгоҳларга жойлаштириб, соғломлаштириш режалаштирилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

💠2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати билан тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли, айниқса ёшлар орасида тиббий маданиятни юксалтиришга катта аҳамият берилмоқда.

Шу муносабат билан "Файзобод" ва "Холиқберди" маҳалласида навбатдаги тиббий кўриклар ўтказилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган 21 тор мутахассислардан иборат шифокорлар гуруҳи аҳоли вакилларини кўрикдан ўтказдилар. Тадбирда 350 нафар ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар, эҳтиёжманд оила аъзолари, ёшлар ва меҳнат мигрантлари вирусли гепатит, ковид-19, ОИТС ва венерик касалликларга қарши бепул сайёр лаборатор текширувлар ўтказилди.

Шунингдек, "Биз соғлом ҳаёт тарафдоримиз!" шиори остида тарғибот тадбирилари ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг физиотерапия бўлимида беморларга массаж хизмати бепул амалга оширилади. Ҳамшира Д.Ғозихонованинг сўзларига кўра, ҳар куни 15-20 нафар болаларга уқалаш муолажалари кўрсатилади.

-Фарзандимнинг оёқ суягида деформация кузатилгани сабабли шифокорлар уқалаш муолажасини тавсия қилишган эди. Мана бугун 8-кун муолажани оляпмиз, - дейди мўминободлик Г. Хайдарқулова.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, суяклардаги деформацияланиш рахит асорати бўлиши мумкин. Шундай экан, болаларга ёшликдан соғлом овқатлантириш ва жисмоний тарбия бериш мақсадга мувофиқдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Жараён
#Аҳоли_саломатлиги_йўлида

Пискент туманида пандемия шароитида аҳоли саломатлиги ва тиббий маданиятини оширишга катта аҳамият берилмоқда.

Шу муносабат билан олис "Оқтом" маҳалласида кенг кўламли тадбирлар доирасида тиббий кўриклар ҳам ўтказилди. 25-мактабда туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан ташкил этилган кўрикда 15 тор мутахассислардан иборат шифокорлар гуруҳи маҳалладаги ҳомиладор ва туғиш ёшидаги аёллар, нуронийлар, эҳтиёжманд оила аъзолари, ёшлар ва меҳнат мигрантларини бепул сайёр текширувлардан ўтказишди.

Шу билан бирга 50 нафар патронаж ҳамширалар хонадонларга кириб, ижтимоий аҳволи чуқур ўрганиш билан бирга соғлом ҳаётни тарғиб этувчи тадбирлар ўтказилди. 20-21 январь кунларида 650 нафардан ортиқ фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аҳоли_саломатлиги

Ғайрат маҳалласида Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан сайёр тиббий кўрик ҳамда болалар ўртасида эмлаш ишлари ташкил этилди. Тадбир давомида 125 нафар фуқаро Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг 9 хил тор мутахассислари кўригидан ўтказилди, ЭКГ, УЗИ ва лаборатор текширувлар олиб борилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi