#аграр_соҳа
Илм ва тажриба ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади
Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, пахта ҳосилини етиштиришда ер, сув ва моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Бугун Пискент туманида вилоят ҳокимлиги, Аграр университети олимлари ҳамкорлигида бўлиб ўтган семинар шу масалага бағишланди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари У.Узоқов, “Тошкентагроҳимоя”ХАЖ, “Агробанк”, Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармасининг вилоят ва туман бўлими масъуллари, аграр туманлар ҳокимликлари вакиллари иштирок этди.
Семинар давомида Аграр университети профессори А.Анорбоев, доцент Б.Болтаев томонидан биолабораторияларни чигит экиш мавсумига тайёрлаш бўйича соҳа мутасаддиларига тегишли тавсиялар берилди. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, пахта толасининг сифати бўйича халқаро стандартларга мос, касалликларга чидамли, тезпишар ва серҳосил ғўза навларини оқилона жойлаштириш бўйича мутахассис маслаҳатлари берилди.

#ёшлар_дастури_амалда
✅"Навоий" маҳалласида яшовчи Ирода Жўраева Бош вазир қабулхонаси ёрдамида, Тадбиркорликка кўмаклашиш марказида бизнес курсда ўқиган эди.
Бугунги кунда ўқиганларини ҳаётда қўллаб, ўз тадбиркорлигини бошлади. Банкдан олган 30 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига уйида асаларичиликни йўлга қўйди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#ҳоким_қабули
Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун фуқаролар мурожаатини тинглади
📌Ҳафталик қабулда ер, уй-жой кадастри, кредит, нафақа, моддий ёрдам, оилавий низолар ва бошқа масалалар бўйича 48 нафар фуқаронинг мурожаатларига масъул раҳбарлар иштирокида ечим изланди.
✅“Мустақиллик ” маҳалласидан Б.Самандаров ўғлини ишга жойлаш масаласида амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат қилди. Фуқаронинг сўрови туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали қондирилди.
✅“Навоий” маҳалласида яшовчи О.Ханнинг фарзанди тиббий кўмакка муҳтож. Туман раҳбари мурожаат асосида туман Соғлиқни сақлаш бўлими бош шифокорига тегишли топшириқ белгилади. Фуқаронинг республика тиббиёт масканларида ўтказиладиган муолажалари тўғрисидаги масала ижобий ҳал этилди.
✅“Мўминобод”лик Г.Толипованинг уй-жой кадастри билан боғлиқ мурожаатига ҳам мутасадди раҳбар иштирокида аниқлик киритилди ва жойида ҳал этилди.
✅Фуқаролар билан ўтказилган юзма-юз мулоқот давомида айрим саволлар бўйича туман ҳокими ўринбосарларига вазифа юклатилди. Шу куннинг ўзида мурожаатчилар билан алоҳида суҳбатлашиб, тегишлилиги бўйича банк, пенсия жамғармаси масъуллари иштирокида ижобий жавоб берилди. Ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича раҳбарларга тегишли вазифалар ва аниқ муддат белгиланди.