#муаммо_ва_ечим
"Бирлик МФЙ, Нафосат кўчасидан ёзяпмиз. Ҳар доим ёмғир ёғса, кўчаларимиз нақ "Оққуш кўли" га айланиб кетарди. Ниҳоят, бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўладиган бўлди. Кўчамизга кеча шағал ётқазилди. Айтишларича, ёмғир тинса, асфальтланаркан. Мутасаддиларга раҳмат, фақат энди ишни охиригача битиришса бўлгани!"
Нафосат кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар.
@piskenthokimligi

PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
#муаммо_ва_ечим "Бирлик МФЙ, Нафосат кўчасидан ёзяпмиз. Ҳар доим ёмғир ёғса, кўчаларимиз нақ "Оққуш кўли" га айланиб кетарди. Ниҳоят, бизнинг кўчамизда ҳам байрам бўладиган бўлди. Кўчамизга кеча шағал ётқазилди. Айтишларича, ёмғир тинса, асфальтланаркан.…
#муаммо_ва_ечим
Аҳоли мурожаатлари доим эътиборда
Туманимиз аҳлининг муаммолар бўйича мурожаатлари ҳар доим туман ҳокимлиги мутасаддилари эътибор марказида. Йўллар таъмирланиши, ичимлик суви, газ ва электр таъминоти билан боғлиқ масалалар босқичма-босқич ҳал этиб бориляпти.
"Бирлик" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8 та кўчаларда жами 3,120 км узунликда асфальтлаш, 10 та кўчада жами 3,473 км узунликда шағаллаштириш ишлари режалаштирилган. Кўчаларни таъмирлаш ишларига жами 1 206, 541 млн сўм маблағ сарф этилиши кўзда тутилган.
Айни пайтда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Нафосат кўчасининг 348 м узунликдаги қисмига шағал ётқазилди. Бу ишга 32 млн 617 минг сўм маблағ сарфланди.

"Амир Темур кўчасининг Хасти Бузрук кўчамизга кирадиган жойида неча кундирки, сув оқиб ётибди. Яқинда "Сувоқова" дан келиб, қувур ёрилган жойини ёпишди. Аммо икки кун ўтмай сал наридан яна тешилиб, йўллар лой бўлиб ётибди". @piskenthokimligi
#Муаммо_ва_ечим
Аҳоли мурожаатлари ўринли. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун мутасаддилар меҳнат қилмоқдалар. Ечим эса миллионлаб маблағларга тақалади.
Юқоридаги масала бўйича Тошкент вилояти "Сувоқова" ДУК Пискент тумани филиали жавоб йўллади:
Пискент шаҳридаги ичимлик суви тармоқлари 1956-1960 йилларда ўрнатилган бўлиб, айни пайтда жуда эскирганлиги сабабли ичимлик суви таъминотида авария ҳолатлари кузатилмоқда.
Тумандаги юқоридаги сингари нохуш ҳолатларни бартараф этиш мақсадида корхона томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан: Мўминобод, Лолаариқ, Навоий, Ойбек, Майлобод, Бирлик, Бекобод, Янгиобод, Митан МФЙ ларни боғловчи 10,6 км ичимлик суви тармоқларини (Д-200мм ли 4250м, Д-160мм ли 6450м) сув қувурларини халқалаштириш йўли билан монтаж қилиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда 10,6 км сув қувурлари монтаж қилинди. Режалаштирилган 97 та назорат қудуқларининг барчаси келтирилиб, 70 таси ўрнатилган.
Амир Темур ва Хасти Бузрук кўчалари кесишган жой-Мўминобод маҳалласида ичимлик суви қувурларини янгилаш мақсадида 6200 метр қувурлар келтирилиб, қазиш ишлари ўрнатилмоқда. Маҳалла учун 17 та назорат қудуқлари келтирилиб, 15 таси ўрнатилди.
Э.Гаипов, "Сувоқава" ДУК Пискент тумани филиали раҳбари

Муаммолар ҳал этилмоқда
Халқ билан мулоқот ва сайёр қабуллар аҳолининг муаммоларига ечим топилишига замин яратади.
Масалан, "Кўлота" МФЙ 29-мактабда вилоят прокурори С. Самадов раҳбарлигида ўтган мулоқотдан сўнг аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Холиқберди", "Еттибой", "Кўлбоши", "Машак" кўчаларига бетон симустунлар ҳамда қўшимча трансформатор ўрнатилди.
"Жар" қишлоғи аҳолисига 17 тонна кўмир ҳамда суюлтирилган газ етказиб берилди.
Ҳудуддаги 29-мактаб учун 400 дона арча кўчати етказиб берилди. Мактаб кутубхонаси учун 200 дона бадиий китоблар тақдим этилди. Мактаб атрофини ўраш учун қурилиш ишлари бошланди.
Пискент туман прокуратураси

Пискент тумани "Ғолиблар" кўчаси аҳолиси томонидан uzlidep.uz сайтида эълон қилинган мурожаат юзасидан Билдирги
Пискент тумани "Ойбек" МФЙ, "Ғолиблар" кўчаси ёнидаги боши берк кўчада ташландиқ бетон ховуз бўлиб, ушбу ҳовуздан ёнғинга қарши сув таъминотида фойдаланилган.
Аҳолининг мурожаатларидан сўнг бетон ховузни бузиб бартараф этиш чоралари кўрилган. Аммо бетон қолдиқлари шу вақтга қадар тўлиқ чиқариб ташланмаган эди.
Бугун Пискент туман ҳокимининг Қурилиш масалалари бўйича ўринбосари С. Исақулов раҳбарлигида Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари томонидан аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган бетон қолдиқлари бартараф этилди.

Пискент туман ҳокими сектори ҳудуди "Мингтепа" маҳалла фуқаролар йиғини "Деҳқонлар" кўчасида айни дамда шағал ётқазиш ишлари олиб борилмоқда.
Аҳоли билан юзма-юз учрашувлар, сайёр қабулларда фуқароларнинг йўллар бўйича мурожаатларини эътиборга олиб, Пискент тумани ҳокимлиги ҳомийлиги асосида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан лой кўчаларга босқичма-босқич шағаллаширилмоқда.

ФУҚАРО МУРОЖААТИ ЭЪТИБОРДА
Пискент туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудуди "Оқтом" маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган сайёр қабулда аҳоли ички кўчаларни таъмирлаш масаласида мурожаат қилган эди.
Туман ҳокимлиги ва Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан "Оқтом" маҳалласи Водий кўчасида шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

“Гулшан” номига муносиб бўлсин
Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев “Бирлик” маҳалласи “Гулшан” ХУЖМШ да бўлиб, аҳолининг турмуш шароити билан яқиндан танишган эди. Афсуски, ҳудудда “Гулшан” номига буткул акс ҳолатлар, ободончилик, тозалик билан боғлиқ қатор камчиликлар аниқланди ва туман раҳбари томонидан масъулларга вазифалар белгиланди.
Айни вақтда мавзеда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Энг аввал туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг меҳнати билан кўп қаватли уйлар атрофидаги қаровсиз майдонлардаги шох-шабба, ноқонуний қурилмалар, хароб омборхоналар бартараф этилди.
Чиқиндилар чиқарилиб, ўрни СЭО ва ЖС ходимлари томонидан махсус восита билан зарарсизлантирилмоқда.
40 та хонадон жойлашган СПТУ уйининг атрофида махсус йўлаклар қуриб, кўча таъмирланмоқда.
– Шу уйга кўчиб келганимизга 10 йилдан ошди. Қўни-қўшнилар билан келишиб, атрофни ўзимиз обод қилишимиз мумкин эди. Афсуски, беш қўл баробар эмас... Туман ҳокими келиб, кўрдилар, мана энди яхши ишлар бўляпти, бундан хурсандмиз,- дейди Н.Мирзакаримова.
Баҳорги ободонлаштириш ишлари барча маҳаллаларда давом этмоқда ...
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#фотофакт
"Гулшан" номига муносиб бўлсин
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#фотофакт
"Гулшан" номига муносиб бўлсин
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#муаммо_ва_ечим
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқлардаги телеграмм каналида Пискент туманидаги кўп қаватли уйлар билан боғлиқ видео тарқалган.
Ушбу мурожаатда Тошкент вилояти Пискент тумани "Майлобод" МФЙ Амир Темур кўчаси 237-рақамли кўп қаватли уйдан чакки ўтиб хонадонлар зарар кўраётгани маълум қилинган.
✴️Мазкур муаммоТошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан назоратга олингач, Пискент тумани ҳудудий бўлим масъуллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
📌Аниқланишича, юқорида келтириб ўтилган манзилдаги уйдаги хонадондан чакки ўтмаётганлиги ҳолати ойдинлашди.
🔎Мазкур кўп қаватли уйда иссиклик тизими мавжуд эмаслиги сабабли хонадон деворларида моғорлаш ҳолатлари юзага келган. Фуқарога туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими масъуллари томонидан бу масаланинг ечими сифатида хонадонга икки контурли иситиш тизими(котёл)ўрнатилиши зарурлиги, бу борада амалий ёрдам берилиши тушунтирилди.
✍Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати