PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Расмий_муносабат
#Интервью

Бугун ижтимоий тармоқда туман ҳокимининг тегишли фармойиши билан Пискент тумани ҳокимлигининг икки нафар ходимига “Ҳайфсан” берилгани тўғрисидаги хабар муҳокамага сабаб бўлди.

Бу ҳақда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевга мурожаат қилиб, ҳолатга аниқлик киритишга ҳаракат қилдик.

Савол: -Йиғилишга қатнашмаслик интизомий жазо қўллашга сабаб бўла оладими?

Р.Рихсиев: -Интизом бўлган жойда меҳнат самарадорлиги бўлади. Бу ҳар қандай иш берувчи ўз ходимларидан талаб қилувчи жиҳат. 1 декабрь куни навбатдаги йиғилишларнинг бири эмас, балки вилоят ҳокимининг тумандаги биринчи йиғилиши, кенгайтирилган тартибда ташкил этилган тадбир бўлган. Бунда ҳокимлик аппарати ва ижро интизомига масъул барча мутахассислар қатнашиши тўғрисида шахсан огоҳлантирилган. Бундан ташқари, фарзанди оғир бетоблиги ва операция қилдиришга чора тополмаганлиги сабабли ҳокимликка мурожаат қилиб келган фуқаро Ю.Қобилованинг ҳокимлик ходими ўзига қўпол муносабатда бўлганини айтиб, ушбу йиғилишни бузиб киришгача бориб етган. Шунингдек, сурункали равишда сабабсиз ишга келмаслик Меҳнат кодексининг тегишли бандлари билан малакаланади. Бу борада ходимларнинг ўзлари ёзган билдирги ва тушунтириш хатларида ойдинлик киритилган.

Савол: -Қарорда кўрсатилган ҳар иккала ходим ҳам аёл киши. Уларнинг аёл эканлиги бирор енгиллик бермайдими?

Р.Рихсиев: -Давлат хизматчилари орасида гендер тенгликни таъминлаш мақсадида ўқимишли ва салоҳиятли кўплаб хотин-қизлар ишга қабул қилинади. Уларнинг зиммасида ўзлари билан тузилган меҳнат шартномасидан ортиқ ва оғир вазифа юклатилмаган. Барча ходимлардан талаб қилинадиган асосий вазифа – ўз вақтида ишга етиб келиш, функционал вазифаларини ўз вақтида бажариш, фуқаро мурожаатлари билан ишлаш, муомала маданиятига риоя қилиш. Аксинча ҳолатда ҳар бир давлат хизматчиси билими ва тажрибасидан келиб чиқиб, ўзига қулай ташкилотда меҳнат қилиши мумкин.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сессия
#Мурожаат
#Интервью

Сессиядан сўнг туман раҳбари журналист ва блогерларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

Халққа мурожаатномада нималарга эътибор қаратилди? 2021 йил якунлари ва 2022 йилги режалар қандай?

🎤Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг
интервьюси шу ҳақда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Audio
#ОАВ_биз_ҳақимизда
#Интервью

Коррупция - жамият иллати. Айни кунларда Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши кураш" тўғрисидаги Қонуни асосида аксилкоррупция ҳафталиги давом этмоқда.

🎙Бу ҳақда туман Адлия бўлими раҳбари Рустам Ҳамраев "Маҳалла" радиосига
интервью берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

⚡️Президентлик сайловлари умум эътироф этилган сайлов принциплари ва халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилади.

🎞Юридик фанлари доктори, профессор Омон Мухамеджанов бу ҳақда маълумот берди.

@olimlar_minbari