PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Аёллар_дафтари

"Дўстлик" маҳалласи қишлоқ врачлик пунктида ташкил этилган Аёллар маслаҳат кенгаши хонасида қишлоқдаги психологик ёрдамга муҳтож хотин-қизлар билан алоҳида суҳбат ва тренинглар ўтказилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аёллар_дафтари
#тадбиркорлик

"Новкент" МФЙ Нурафшон кўчасида яшовчи, "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи Соҳиба Қодирова банкдан 20 миллион сўм кредит маблағи олиб, паррандачиликни йўлга қўйди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аёллар_дафтари

"IT Women.Uz - 2021" лойиҳаси асосида пискентлик "Аёллар дафтари"даги 18 нафар хотин-қиз комьютер саводхонлиги бўйича ўқув курсини битирди. Уларга сертификатлар тантанали топширилди.👇

https://youtu.be/zIPxCU2ikp0
#Аёллар_дафтари

Ҳуқуқий ва тиббий кўмак берилмоқда
#Аёллар_дафтари

Ҳуқуқий ва тиббий кўмак берилмоқда

Пискент туманида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида ҳуқуқий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг жами 104 нафари киритилган бўлиб, бугунги кунгача уларнинг 24 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган эди.
Айни дамда “Мингтепа”, “Митан” маҳалла фуқаролар йиғинида республика ишчи гуруҳи аъзолари, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Х. Исамухамедов, туман Адлия бўлими бошлиғи Р.Хамроев, Ички ишлар бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, майор Р.Якубова иштирокида 30 нафардан ортиқ аёлга ҳуқуқий кўмак берилди.

Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида қишлоқ врачлик пунктлари ҳамда оилавий поликлиникаларнинг бош шифокорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда “Аёллар дафтари” га тиббий ёрдамга муҳтож бўлгани учун киритилган хотин-қизларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш ва соғлиғини тиклаш орқали дафтардан чиқарилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда тумандаги 1821 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичига киритилган бўлиб, 538 нафари тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлардир. Хозирги кунга келиб уларнинг 301 нафарига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аёллар_дафтари

Бўлажак тадбиркор аёлларга сертификатлар топширилди

Пискент туманида "Аёллар дафтари" бўйича ўрганишнинг 2-босқичида 58 нафар хотин-қиз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган эди. Бугунги кунда ушбу аёллар Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан қисқа муддатли "Бизнес асослари" ўқув курсларида ишбилармонлик бўйича дастлабки билим ва маълумотлар олмоқдалар.

Бугун туман ҳокимлигида "Аёллар дафтари"га киритилган, эндиликда эса бўлажак тадбиркор аёлларнинг бир гуруҳига махсус сертификатлар топширилди. Пискент тумани ҳокимининг 1-ўрибосари М.Мирюнусов, туман “Халқ банки” бошқарувчисининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Ш.Хакимова, туман Савдо-саноат палатаси бош мутахассиси З.Музаффарова иштирокида ўқув курсини тамомлаган 15 нафар аёлга махсус сертификатлар топширилди.

Айни вақтда улар орасида 5 нафарига "Халқ банки" туман филиали томонидан "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида имтиёзли кредитлар ҳам ажратилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
#Аёллар_дафтари

"Аёллар дафтари" даги хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ижтимоий_ҳимоя
#Аёллар_дафтари

Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга тикув машиналари совға қилинди

Бугун Пискент тумани ҳокимлиги томонидан “Аёллар дафтари”да турган 23 нафар хотин-қизга тикув машиналари совға қилинди. Таъкидлаб ўтиш керакки, “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичида Пискент туманидаги 1821 нафар хотин-қиз рўйхатга олинган. Уларнинг бандлигини таъминлаш, моддий ва маънавий кўмак беришда аёлларнинг шарт-шароити билан бирга имкониятлари, касб-ҳунар салоҳияти ҳам ҳисобга олинган.

Бугун тикув машиналар топширилган аёлларнинг аксарияти тикувчиликдан хабардор, давлат томонидан бироз кўмак эвазига ўзини ва оиласини тиклаб олиш имкониятига эга инсонлардир. Тикув машиналари Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси масул ходими Ш.Хазратқулов, туман ҳокими маслаҳатчиси Ш.Камалов, сектор масъуллари томонидан ўз эгаларига тарқатилмоқда.

-Икки фарзандим билан “Майлобод” маҳалласида ижарада яшайман, - дейди Дилдора Муҳаммеджанова.- Тикиш бичиш қўлимдан келгани учун туман ҳокимиятига мурожаат қилгандим. Мақсадим – ҳалол меҳнат қилиб, фарзандларимни вояга етказиш. Мана, тикув машинаси, газ плитаси беришди. Мурожаатимни эътиборсиз қолдирмасдан ёрдам беришаётгани учун катта раҳмат!

Албатта, бу машиналар ўрнига пул ёки озиқ-овқат кўринишида ёрдам олиш кўпчилик фуқароларга маъқул келади. Аммо “меҳнатнинг таги роҳат”, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, одамларга балиқ эмас, ўз ризқу насибасини ишлаб топиши учун қармоқ бериш ҳар томонлама фойдалироқдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аёллар_дафтари

Мамлакатимизда иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилиш айни шу масалага бағишланди.
Касаба уюшмалари федерацияси вакили Ш.Хазратқулов, туман ҳокими ўринбосарлари М.Мирюнусов, Х.Исамуҳаммедов, 29 маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, таълим, тиббиёт, бандликка кўмаклашиш маркази ва тижорат банклари раҳбарлари, МФЙ раислари иштирок этди. Унда “Аёлллар дафтари” га рўйхатга олиш ва эҳтиёжманд хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатишнинг 3-босқичи тадбирлари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Аёллар_дафтари

1-секторда “Аёллар дафтари” учинчи босқичи учун хатлов жараёнлари сектор ҳудудига кирувчи маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари иштирокида таҳлил қилинди. Уйма уй юриб хатлов натижасида аниқланган масалалар бўйича туман ҳокими маслаҳатчилари Ш.Камалов, С.Азимова мурожаат қилган фуқаролар хонадонларида бўлиб, ўргандилар. Мурожаатни ҳал этиш юзасидан тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi