#Истиқлол_иншоотлари
Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида янги қурилган 120 ўринли боғча маҳалла болаларига байрам туҳфаси бўлди.
@piskenthokimligi

Forwarded from "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
МУСТАҚИЛ ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИ
Пискент тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан футбол мусобақалари ўтказилди.
"Мустақил юрт фарзандлари" шиори остида ўтган ўйинларда 13-14 ёшли ўсмирлар иштирок этиб, ўз маҳалласи шаънини ҳимоя қилишди.
Спорт ўйинларида фаол қатнашган Янгиобод, Ғайрат, Оқтом МФЙ футбол жамоаларига "Маҳалла" кенгашининг диплом ва совғалари топширилди.
@piskenthayoti

Forwarded from Олтин воҳа
Бизга ҳурликни, эрк ва озодликни қайтарган ҳужжат
Тоғдан қанча олисласак, унинг виқори, бор бўй-басти шунча улуғвор кўриниш бериши билан салобати намоён бўлади. 28 йил аввалги бу ҳужжат бизга ҳурликни, эрк ва озодликни, маърифатпарвар бобомиз Фитрат таъбири билан айтганда, қибламизни, саждагоҳимизни, гўристонимизни қайтарди.
Дунёи дунда эркка, Ватанга ёмғирга бағрини тутган саҳродек ташна элатлар борлиги Мустақиллик - том маънода улуғ неъмат эканининг исботидир.
Мана ўша ҳужжат:
«Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида»ги Олий Кенгаш қарори.
Мустақиллик қуёши жонажон Ўзбекистонимиз узра мангу порласин!
👉 @oltin_voha

Forwarded from UzA | Расмий канал
Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
➡ https://bit.ly/34fzysE
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
www.president.uz/uz/2846
—
Выступление Президента Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 28-й годовщине государственной независимости Республики Узбекистан
www.president.uz/ru/2846

Пискент тумани ҳокимлиги барча юртдошларимизни улуғ айём Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги билан табриклайди.
Юрт тинчлиги, эл фаровонлиги, она шаҳримиз ободлиги йўлидаги фаолиятингизда муваффақият ёр бўлсин! Оилавий бахт, кўнгил хотиржамлиги, сиҳат-саломатлик тарк этмасин.
Байрамингиз муборак бўлсин, азизлар!

ВАТАННИ СУЙМАК ИМОНДАНДИР
Ватан. Ҳар бир кишининг туғулуб ўскан шаҳар ва мамлакатини шул кишининг ватани дейилур. Ҳар ким туғулган, ўсган ерини жонидан ортиқ суяр. Ҳатто бу ватан ҳисси-туйғуси ҳайвонларда ҳам бор. Агар бир ҳайвон ўз ватанидан – уюридан айрилса, ўз еридаги каби роҳат-роҳат яшамас, маишати талх бўлуб, ҳар вақт дилининг бир гўшасида ўз ватанининг муҳаббати турар.
Биз туркистонлилар ўз ватанимизни жонимиздан ортиқ суйдигимиз каби, араблар арабистонларини, қумлик, иссиғ чўлларини, эскимулар шимол тарафларини, энг совуқ қор ва музлик ерларини бошқа ерлардан зиёда суярлар. Агар суймасалар эди, ҳавоси яхши, тириклик осон ерларга ўз ватанларин ташлаб ҳижрат қилурлар эди.
Боболаримиз «Киши юртида султон бўлгунча, ўз юртингда чўпон бўл», – демишлар.
Мен айблик эмас, эй ватаним, тоғларим,
Бевақт ташлаб кетдим, оё, боғларим.
Ҳижрон қилодур мени жудолиғ,
Дўнди ғама рўз-у шаб-у чоғларим.
Ҳаммага маълумдурки, энг муқаддас диний еримиз ўлан Арабистонга боғларини, ҳовлиларини сотуб ҳижрат қилган ҳожиларимизнинг аксари яна ўз ватанларига қайтуб келурлар. Бунинг сабаби, яъни буларни тортиб кетурган қувват ўз ватанларининг, тупроқларининг меҳр-у маҳаббатидур. Расули акрам набиййи муҳтарам саллоллоҳу алайҳи васаллам афандимиз: «Ҳуббул – ватани минал имони – ватанни суймак имондандур», – демишлар.
Ватан, ватан дея жоним танимдан ўлса равон,
Банга на ғам, қолур авлодима уй-у ватаним.
Ғубора дўнса ғамим йўқ вужуд зери ваҳм,
Чароки ўз ватаним ҳокидур гўр-у кафаним.
Туғуб ўсан ерим ушбу ватан вужудим хок,
Ўлурса аслина рожеъ бўлурми ман ғамнок?
Абдулла Авлоний
"Туркий Гулистон ёҳуд ахлоқ"дан.

Бугун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовни хотирлаш куни.
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
#xotira
Ёди ҳамиша ёдда...
Самарқандда Улуғбек кўз ёшига чўмдим мен,
Лавҳ-ул маҳфузни ўйлаб, Ҳақ амрига кўндим мен.
Ер усти бойликларин тортар экан ер ости,
Ҳизр ёнига нодир хазинамни кўмдим мен.
Яна тонглар отиб кун кулгайми - кулмагайми?
Кимни бой берди дунё, билгайми - билмагайми?
Сайёралар юз йилда ёзаркан бир дастурхон,
Бундай меҳмон минг йилда келгайми-келмагайми?
Регистон майдонида туш кўргандай юрдим мен,
Уйғонай деб юзимга кўз ёшдан сув урдим мен.
Шоҳизинда ёнида фариштадай оқсоқол,
“Етим қолдим, отам”лаб, бўзлаганин кўрдим мен.
Чақмоқдек мусибатга тоғ-у тошдек бардош бор,
Елкангга бошин қўйган қавми инсон, қардош бор,
Отанинг ғоялари қоялардек мангулик,
Шери мардга муносиб арслонпанжа издош бор.
Юракларга қувватдир ёниқ шон-у шукуҳи,
Бирлаштирди ҳаттоки элни қайғу - андуҳи,
Ёди ҳамиша ёдда, исми тилларда дуо
Ҳумо қушга айланиб, ёғду сочади руҳи.
Иқбол Мирзо.

Давлат умумий ўрта таълим мактабларида янги ўқув йилида ўқувчилар учун тавсия этилган мактаб формаси бўйича ота-оналарга мурожаатнома
Бугунги кунда республикамиздаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг мактаб формаси ва уни кийиб юриш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли Қарори билан тасдиқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 июндаги “Вазирлар Маҳкамасининг давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарорига биноан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формаларини мажбурий қилиб белгилаш 2024/2025 ўқув йилидан деб белгиланди.
Гарчанд ягона мактаб формасининг мажбурийлиги кечиктирилган бўлсада, Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори билан тасдиқланган давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб амалда сақланиб қолмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиқиб вазирлик янги ўқув йилида давлат умумтаълим мактабларида мактаб формаси сифатида қуйидаги кийим-кечакларни тавсия қилади:
🔸 ўғил ва қиз боллар учун – тепаси оқ (классик кўйлак),пасти қора (классик шим ва юбка) бўлган кийим;
🔸 мактаб томонидан аввалги йилларда жорий этилган ва бугунги кунга қадар кийишга яроқлиликни сақлаб қолган форма;
🔸 Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори билан тасдиқланган ўқувчилар учун замонавий ягона мактаб формалари.
Фарзандингизни вазирлик томонидан тавсия этилган вариантлардан ташқари бошқа кийим-кечакларда ҳамда турли бош кийимларда (таълим муассасасида ўтказиладиган турли тадбирлар жараёни бундан мустасно) мактаб ҳудудида юриши таълим муассасасининг ички тартиб ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига олиб келади. Мазкур ҳолат таълим муассасаларида ўқувчи ёшлар ўртасида ижтимоий тенгликни таъминлашга қаратилган.
Мактаб директорлари томонидан мактаб формасини марказлашган ҳолда олди-сотди ишларини ташкил қилиниши қатъиян тақиқланганлигини сизга яна бир бор эслатиб қўймоқчимиз.
Янги ўқув йилида фарзандингиз билан биргаликда билим олиш йўлида катта марраларга эршишингизда сизга зафарлар тилаймиз.
Халқ таълим вазирлиги.

#Тараддуд
Мавсум яқин
Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов билан учрашиб, пахта далаларида бўлдилар. Йиғим-терим мавсумига тайёргарлик масалаларида ўзаро фикр алмашдилар.
@piskenthokimligi
Мавсум яқин
Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Аҳмедов бугун Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов билан учрашиб, пахта далаларида бўлдилар. Йиғим-терим мавсумига тайёргарлик масалаларида ўзаро фикр алмашдилар.
@piskenthokimligi
Forwarded from "Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
#Тараддуд
Эртага янги ўқув йилининг биринчи куни!
Анъанага кўра таълим муассасаларида янги ўқув йили «Мустақиллик дарси» билан бошланади.
Президент Мирзиёев шу йил 23 августдаги видеоселектор йиғилишида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш мақсадида раҳбарларга таълим муассасасида ўқувчиларга сабоқ бериш ташаббусини ўртага ташлаганди.
Шу муносабат билан мактабларда илк дарсларни туман раҳбарлари «Мустақиллик дарси» билан бошлаши кутилаяпти.
Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов Гулистон МФЙ ҳудудидаги янги қурилиб, фойдаланишга топширилган 3-мактабда "Мустақиллик дарси" ўтиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2019-2020 ўқув йилида жами 15 085 нафар ўқувчи мактаб бағрига қайтди. Уларнинг 1 545 нафари 1-синф ўқувчиларидир.

Диққат, болалар!
Янги ўқув йили бошлангани муносабати билан йўлларда ҳаракат иштирокчилари кўпайишини эътиборга олиб, ИИБ Йўл ҳаракати хавфизлиги Бош бошқармаси томонидан 4 сентябрдан 14 сентябрга қадар "Диққат, болалар!" тадбири ўтказилади.
Болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларга “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларини тушунтириб, хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини ҳосил қилиш ички ишлар органлари ходимларининг доимий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Шу боис янги ўқув йили бошланиши муносабати билан болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, серқатнов йўлларда , чорраҳаларда , болалар муассасалари атрофида болалар қатнови устида назоратни кучайтириш, йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Ўқув йили давомида ўқитувчиларнинг “Йўл ҳаракати қоидалари” машғулотларининг ўтказиши, тегишли адабиётларнинг мавжудлиги, сифати текширилиб, ИИБ томонидан аниқланган камчиликлар бартараф этилади. “Биринчи кўнғироқ” тантаналарида ДЙХХХ ходимлари иштирок этиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул этиб белгиланган.
“Диққат, болалар!” тадбири доирасида машғулот бошланиши ва тугаши арафасида ЙҲХБ инспекторларининг хизмати ўқув муассасаларига яқин чорраҳаларда ташкил этилади. Автомобиль йўллари ёқасида жойлашган ўқув муассасалари олдида эса ўқитувчиларнинг ва ёш автоназоратчилар отрядларининг навбатчилиги йўлга қўйилади. Серқатнов чорраҳаларга яқин жойлашган ўқув муассасалари атрофидаги йўл белгилари, светофор, йўл чизиқларининг мавжудлиги таъминланади.

#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, мактабларнинг 1 – 4 синф чет тилларини ўрганиш хонасида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:
👉 ўқитувчи учун компьютер техникаси (ноутбук);
👉 овоз чиқаргич (динамик);
👉 оптик сичқонча;
👉 видеопроектор;
👉 проектор учун экран;
👉 компьютер учун TV-тюнер.
✅ Шунингдек, қуйидаги қўшимча ускуналар:
👉 стационар DVD-магнитола;
👉 ўқув кўргазмали қуроллар (луғат, мевалар ва полиз экинлари муляжлари ҳамда ўзбек халқ эртаклари);
👉 электрон доска.
(huquqiy axborot)