PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
АССАЛОМ, ҚАДРДОН МАКТАБ!

Бугун Пискентда 15 085 нафар ўқувчи қадрдон мактаби бағрига қайтди. Жумладан, 1545 нафар бола илк бор мактаб остонасига қадам қўйдилар. Уларга 12 хил ўқув қуроллари жамланган Президент совғалари топширилди.

Тумандаги 39та мактабда янги 2019-2020 ўқув йили “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида "Мустақиллик дарслари" билан бошланди.

Биринчи қўнғироқ тадбирларида туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов, ҳокимлик мутасаддилари ва ташкилот раҳбарлари, зиёлилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Гулистон МФЙ да янги қурилган 3-мактабнинг тантанали очилиш маросими биринчи қўнғироқ тадбирларига уйғунлашиб кетди.

Ш.Аҳмедов устозлар ва ўқувчиларни янги ўқув йили ва янги билим даргоҳи
билан самимий табриклади.
"Мустақиллик дарси"да 3-мактабнинг 6-"А" синфида ўқувчиларга истиқлол тарихи, буюк аждодларга муносиб ворис бўлиш бахти, юртимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, устозларга берилаётган эътибор ҳақида сўзлаб, ўқувчиларга ўқишда муваффақият тилади.

Юқори кайфиятда янги ўқув йилини бошлаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг шарафли, айни чоғда юксак масъулиятли ишини эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирди.

Шу куни Пискентда 4 та мактаб ва 1 та мактабгача таълим муассасаси болажонлар ихтиёрига топширилди.

@piskenthokimligi
#Раҳбарлар дарс ўтдилар

6-умумтаълим мактабида ҳам "Мустақиллик дарси" туман ҳокими ўринбосарлари Суннат Исақулов, Р.Мирхолиқова томонидан ўтилди.

Дарсда ҳоким ўринбосарлари ўқувчиларга истиқлол берган имкониятлар тўғрисида сўзлаб бердилар.

Ўз наабатида ўқувчилар фахрий устозларига шеърлар ўқиб бердилар.

@piskenthayoti
​Раҳбарлар дарс ўтдилар

Бугун 1- ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник Умид Ҳамдамов ўқувчиларга "Мустақиллик дарси"ни ўтиб берди.

Дарс жараёнида ўқувчиларга сифатли таълим олиб, келгусида Ватанимиз равнақига ҳисса қўшадиган фарзанд бўлиб етишиш тўғрисида сўз борди.

@piskenthokimligi
ЭЪТИРОФ
Давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Энг улуғ, энг азиз" танловида устозимиз, фахрий журналист, адиба Сайёра Йўлдошева ҳам иштирок этган эди.

Устозимиз "Бедор қалб туҳфалари" номли китоби учун танловнинг вилоят босқичида 2-даражали диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

-Бу мукофот нафақат менинг, менга ҳаёт учун курашда тиргак бўлган, ёзган қўлим, юрган йўлим бўлиб ёнимда турган турмуш ўртоғим Собиржон Иномовнинг меҳнатлари эътирофи ҳамдир, -дейди Сайёра опа.

Табиат имкониятларини чеклаб қўйган бўлсада, теран дунёқараши, ўлмас матонати туфайли инсонларга ибрат бўлаётган устозларимизнинг ижодий ишларига ривож, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

@piskenthokimligi
БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

Болаларга дунёни берсак арзийди. Гулистон МФЙдаги янги мактабгача таълим муассасаси эртамиз эгаларини кичик ёшданоқ сифатли таълим-тарбия олишлари учун қурилди. Қурилиш ишларига "Обод қишлоқ" дастури асосида 4,5 млрд маблағ сарф этилди.
Энди замонавий боғча 120 нафар гулистонлик болажонлар ихтиёрида. Қувонарлиси, 35 та янги иш ўрни яратилди.

Муассасанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Фахриддин Мусаев иштирок этди. Туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов барча меҳмонларни, болажонларни ва ота-оналарни самимий табриклади.

@piskenthokimligi
Гулистон маҳалласидаги янги 7-мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросимидан лавҳалар.

@piskenthokimligi